Cатира
10 октябр 2017

Бобомуродни қамаган Мирзиëев обрўдан тушдими?

Президентлигининг дастлабки даврида ўзини ислоҳотчи сифатида кўрсатган Мирзиёевнинг шаҳди бугун анча сўнган, обрў-эътибордан тушган кўринади. Бу айниқса журналист Бобомурод Абдулланинг қамалганидан кейин яққолроқ кузатилмоқда.

Шавкат Мирзиёев шу йилнинг бошида, ҳар бир оилага лимон, эчки ва товуқ етиштириш таклифи билан эл олқишига сазовор бўлганди. Бироқ куз келиши биланоқ, бу гаплар унутилди.

2017 йилнинг 20 сентябрида Нью Йоркда ўтган БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида президент мажбурий меҳнатни тугатишга ваъда берди. Бироқ кўп ўтмай яна ҳамма мажбурий тартибда, ёппасига пахтага ҳайдалди;

5 сентябрга ваъда қилинган валютанинг эркин савдога чиқарилиши, 10 октябрдан кейин ҳам амалга ошмади. Орада сўмнинг қадри икки баробар тушиб кетди;

Америка сафари чоғи, Мирзиёев муҳожирларни ватанга қайтишга даъват қилди. Бундан руҳланиб, 27 сентябр куни Туркиядан қайтган диссидент ёзувчи Нуриллоҳ Отахонов аэропортда ушланиб қўлига кишан солинди, ёзган китоби учун у 159-моддада айбланди;

Шу куни журналист Бобомурод Абдуллаев ўғирлаб кетилиб, икки кун давомида МХХ подвалига яширилди. У 14 йил давомида ёзган танқидий мақолалари учун “давлатни ағдаришга уриниш”да айбланди;

Рассом Туз, ваъдалар бериб, муттасил лафзидан қайтаётган президентнинг эл олдидаги обрўси қандай тез тушиб кетаётганини акс эттирди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 август 2016
“Аҳмадбой Чиназский” ники остида фейсбукда микроблог очган шахснинг таъкидлашича, катта молиявий фирибгарликда Аҳмадбой иккинчи даражали шахсдир. “3-4 йил аввал ...
15 феврал 2017
“Жамият” газетаси (10.02) нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг “сирли қирралари” ҳақида мақола эълон қилди. Унда ёзилишича, “дунёда ўз манфаатини бошқаларникидан ...
13 август 2018
2000 йилнинг 13 июнида Муҳаммад Бекжон Жаслиқ турмасидан Тошкентга этап қилинади. Лекин ҳали озодликка чиқишга 18 йил бор… Элтуз ...
20 май 2016
Фарғоналик М.исмли аёл 1-синфда ўқийдиган қизчасини мактабга жўнатдию, Халқ таълими вазирлигининг “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиш учун қўлига телефон олди. ...
Блоглар
3 июн 2019
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ...
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...
16 май 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг ...