Cатира
21 ноябр 2017

Қримга қарши овоз берган Ўзбекистон Россия қучоғига қайтмоқдами?

Ўзбекистон БМТнинг Қримга нисбатан Россия сиёсатини қораловчи резолюцияси лойиҳасига қарши овоз берди. Ушбу ҳужжатни 75 давлат қўллаб-қувватлади, 25 давлат унга қарши чиқди, 70 давлат бетараф қолди.

“Украина ва Қрим татарларидан шу қилмишимиз учун узр сўрайман. Бошқа 70 давлат каби бетараф қолсак бўлар эди, лекин…”, деди бу юзадан фикрини билдирган ўзбекистонлик фаол Сардор Салим.

“Қрим татарларидан уятдаман. Муҳтарам қримли туркийлар, ўзбек халқи сиз билан бирга!” дея ёзди фейсбукда Mexmet Tog’ay Chelebey никли яна бир юзер.

Бошқа бир фаол Дилобар Эркинзоданинг бу юзадан фикри анча кескин.

“Сўзсиз Қрим – бу Украинадир!!! Россия эса босқинчи!!! Ўзбекистон ҳукумати эса мунофиқдир!!!” дея ёзди у БМТ резолюцияси лойиҳаси юзасидан.

“Бир қадам олдинга, беш қадам орқага!” дея баҳолади Ўзбекистон сиёсатини Эркинзода.

БМТнинг Россиянинг Қримни аннексия қилиши билан боғлиқ резолюция лойиҳаси кўпчилик овоз билан қабул қилинди.

Ҳужжатда, жумладан, “Қрим-татар миллий мажлиси”ининг тақиқланиши ва қрим-татар тилида таълим олинишига тўсқинликлар кескин қораланган.

Рассом Туз ўзининг янги асарида Ўзбекистоннинг ташқи сиëсатини орқага қараб мурвати буралган машинага ўхшатди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 апрел 2016
Биринчиси, бугунги кунда Тошкентда келин топиб беришга ихтисослашган маклерлар пайдо бўлган. Уларнинг хизмати ўн минг сўмдан минг долларгача баҳоланади. ...
14 декабр 2016
Ўзбекистон Олий Мажлиси сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма мажлисида Абдулла Орипов номзоди Бош вазирликка тасдиқланди. Телекоммуникация соҳасидаги коррупциялар боис ...
22 феврал 2019
Ички ишлар вазирлиги “Элтуз”да “Ғаллаороллик йигит ИИБ ходимлари уни таҳқирлашганини билдирди” сарлавҳаси билан тарқатилган мақолага муносабат билдириб, унда келтирилган ...
23 ноябр 2015
Бугун, 22 ноябр соат 10 да, Швед шаҳри Эстерсундда 1978 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковский устидан суд бошланди. ...
Блоглар
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби ...
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...