Cатира
30 январ 2018

Ислом Каримов бобосининг 80 йиллик юбилейида Британиядан бошпана сўради

Ўзбекистонни 27 йил бошқарган ва 2016 йилда ўлган Ислом Каримовнинг набираси Буюк Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўради.

Бу ҳақида Би-би-си набира Каримовнинг Лондондаги адвокатларига таяниб маълум қилди.

Кичик Ислом Каримовнинг Британиядан бошпана сўрагани унинг бобоси Ислом Каримовнинг 80 йиллик юбилейига тўғри келди.

Ислом Каримовнинг тўнғич набираси Ўзбекистонда онаси Гулнора Каримовага қарши жиноят иши очилиб, у уй қамоғига олинганидан бери Британиядан ўз юртига қайтгани йўқ ва шу ерда яшаб келади.

Ўтган йил июлда Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова 2015 йилда солиқ тўлашдан бош тортиш айби билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинганини билдирганди.

Прокуратура, шунингдек, унга қарши олиб борилаётган иккинчи жиноят ишига кўра, Гулнора Каримова қарийб 2 миллиардлик долларлик хорижий валютани яширишда гумонланаётгани ва у бошқарган гуруҳнинг 1,5 миллиард долларга яқин маблағи 12 та хорижий давлатда аниқлаштирилганини маълум қилган эди.

Шу кунларда Мирзиëев ҳукумати Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонламоқда. Расмий матбуотда Ислом Каримов билан боғлиқ эсдаликлар ëзиш урчиган. Бу эсдаликларда на Гулнора Каримова ва унинг фарзандлари эсланмайди.

Рассом Кирпи чизган расмда кичик Ислом Каримов «Ўлган бобомнинг 80 йиллик тўйида менга садақа қилинглар», деб турган тарзда акс эттирилган.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 сентябр 2019
Менинг узоқ йиллар аввал ёзган бир шеърим бор эди. Унда Шарқнинг шоири гул бутоғига боғлаб қўйилган девга қиёсланарди. Бу ...
29 декабр 2016
28 декабр куни кечқурун, Ўзбекистонда очилмаётган Фарғона.ру, Озодлик, Америка овози, Би Би Си, Ўзбекистон халқ ҳаракати каби сайтлардан тўсиқ ...
13 сентябр 2017
Сирдарё вилоятининг Сайҳунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев калтаклаган мактаб директорларидан бири «Элтуз» нашрига интервью берди. Унинг сўзларига кўра, муштумзўр ...
3 декабр 2019
Стокгольмнинг чекка ҳудудида жойлашган темир тўсиқ ортидаги кўримсиз уйда Швецияга келиб қурилишларда ишлаётган 11 нафар меҳнат мигранти яшайди. Уларнинг ...
Блоглар
26 август 2022
30 йилдирки саргардонликда, аввал Норвегияда кейин Туркияда яшаётган Муҳаммад Солиҳ янги куллиёти – асарлар тўплами ...
15 август 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солиҳ суҳбатининг давомида севимли аёли Ойдин хоним билан кечирган ...
10 август 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солих билан май ойида ўтказилган бу суҳбат бевосита Элтуз ...