Cатира
21 феврал 2018

МХХ кураторлари масжидни тарк этдими?

Президент Мирзиёевнинг Миллий хавфсизлик хизматини кескин танқидлар қилгани ортидан масжидлардаги МХХ ходимлари фаолияти ҳам чеклана бошланди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулепов 17 февраль куни ўз аризасига кўра ишдан олинди.

Диний идорада ишловчи ходимнинг «Элтуз»га билдиришича, Айдарбек Тулепов у ерда МХХ вакили сифатида ишлаб келган.

Тағин унинг билдиришича, МХХ кураторларининг масжидлардаги фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилган.

Бу хабарлар президент Мирзиёевнинг кескин танқиди ва МХХ таркибини қисқартириш тадбирлари ортидан пайдо бўлди.

«…Погон кийган ноинсофларга бирорта давлатда ундай ваколат берилмайди. 37-йилда ҳам бундай (эмас) эди», деди президент МХХнинг мислсиз ҳокимиятга эга бўлганига ишора қилиб.

Бунга қадар МХХнинг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси бутунлай тугатилган.

МХХ раиси Рустам Иноятов ишдан олинган. Унинг ўрнига илгари МХХ тизимида ишламаган Ихтиёр Абдуллаев тайинланганди.

Ундан ҳам илгари МХХнинг вилоятлардаги 11 нафар раҳбари ва бир қанча генераллари ишдан ҳайдалган эди.

Ўзининг навбатдаги ҳажвий суратида Рассом Кирпи диний уламолар бўйнидаги МХХ тизгинини бўшатишга уринаётган мамлакат президентини акс эттиради.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 октябр 2018
Ижтимоий тармоқда Журналистика университети ректори, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаевнинг пахта тераётгани акс этган фотосуратлар пайдо бўлди. Биринчи расмда ...
1 сентябр 2015
Яъни¸ жавобни аниқлаштирсак қадимий ҳайкални ўзбек жангарилари Толибон сиëсий иродасига кўра вайрон қилишди. Бу мен учун янгилик бўлган йўқ ...
12 май 2015
«Ака буни унутиб бўлмайди, хали хеч ким унутгани йўқ. Ёш бола хам билади. Ўққа тутилган машиналар хам хамон 25 ...
7 июл 2017
Ўтган ҳафта Санкт Петербургдан Хоразмга қайтган Shuxdil канали блогери Шуҳрат Машарипов жонли видеолари билан машҳур бўлди. Қисқа вақт ичида ...
Блоглар
19 март 2019
Назарбоев махсус техника билим юртини тугатган. Олий партия мактабини битирганини айтмаса, олий маълумоти йўқ. Аммо ...
19 март 2019
Майли, бошлаб қўйдим энди, мен ҳам хайпни давом эттирай. Қозоқларда уруғчилик тизими бугунги кунга қадар ...
14 март 2019
Жуда ғалати ишлар бўляптики, на жим туриб бўлади ва на гапириб. Аммо “қилинган ишдан пушаймон ...