Cатира
27 феврал 2018

Йирик коррупционер ўғрилар ортидан аймоқларини қамоққа тортишмоқда

Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг 23 февраль куни ҳибс этилиши ортидан яна бир қанча мулозимларнинг қўлга олингани “Элтуз”га маълум бўлди.

Қодировнинг собиқ ўринбосари Улуғбек Суннатов, собиқ давлат маслаҳатчиси Жамшид Файзиев, Бош прокуратуранинг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси собиқ бошлиғи Улуғбек Хуррамов, Тошкент шаҳри прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича ўринбосари Мирағлам Мирзаев шулар жумласидан.

Шунингдек, собиқ бош прокурор иши бўйича гумондорларнинг қариндошлари, масалан, Фарҳод Мамажонов, Мирағлам Мирзаевнинг хотини ва фарзандлари ҳам тергов қилинмоқда.

Айни пайтда cобиқ бош прокурорнинг ўғли Алишер Қодировнинг Ўзбекистондан қочиб улгургани ҳақида “Элтуз”га хабар келди.

Маълумотларга кўра, Алишер Қодиров бир қанча тижорат ширкатлари билан бир қаторда “Консул” хусусий адвокатлик идораси раҳбари бўлган.

Унинг адвокатлик идораси орқали прокуратура билан боғлиқ масалаларни “ҳал қилиш” нархи 250 минг доллардан 20 миллион долларгача бўлган.

Шунингдек, Рашид Қодировдан сал илгари қамалган МХХ подполковниги 42 ёшли Нодир Тўрақуловнинг ҳибсга олиниши ортидан унинг қудаси Эркин Норқобиловга нисбатан ҳам жиноят иши очилгани ҳақида “Элтуз”га хабарлар келди.

Эркин Норқобилов ҳам собиқ бош прокурорнинг ўғли каби қочишга улгурган ва ҳозирда у қидирувга берилган.

Нодир Тўрақулов ва Эркин Норқобиловга тегишли барча бойлик, турар жой, автомашиналар мусодара қилинган.

Бу маълумотлар президент Мирзиёевнинг қамоққа олинган МХХ амалдорлари «булбулдек сайраётгани» ҳақидаги гаплари ортидан юзага чиқяпти.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 март 2016
24 февраль куни Наманганда “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китобининг тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Хайрулла Турматов, Ўзбекистон ...
23 июл 2017
Бундан юз йил бурун Туркистонда рўй берган бу воқеа минтақанинг бўлинган мамлакатларида бугун турлича талқин этилади. Асли Тошкентда бошланган ...
15 март 2017
Ўн минг сўмлик купюра чиқиши ҳақидаги гаплар ортидан ўтган ҳафтада АҚШ доллари нархи рекорд 7500 га кўтарилди. Бу мавзу ...
29 ноябр 2016
Жаҳон агентлиги, гўёки ҳорижликлар Ўзбекистондаги демократик ўзгаришларга қойил қолишаётгандай шубҳали усулларни қўлламоқда. Яқиндагина Ўзбекистондаги президент сайлови ҳақида жаҳоннинг нуфузли ...
Блоглар
4 декабр 2019
(Муҳаммад Солиҳ ва Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон суҳбатларини тинглаб) 1980 йиллар бошида раҳматли отам Мадамин Бек ...
27 ноябр 2019
Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ижтимоий тармоқда тарқалгани аудиоёзувидаги ҳолатларни текшириш юзасидан ...
19 ноябр 2019
Матбуот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар соҳаси бўйича таҳлиллар рукнимизнинг янги сонига катта эҳтиёж пайдо ...