Cатира
29 март 2018

Халқаро анжуманга келган журналистлар кўпроқ Бобомуроднинг суди ҳақида ёзишди

МХХ терговчилари давлат тўнтаришида айблаётган журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч нафар судланувчи устидан Тошкентда ўтаётган суд мажлиси пойтахтга кўплаб халқаро журналистлар ва экспертлар ташриф буюрган вақтга тўғри келди.

Сабаби, 26-27 март кунлари Ўзбекистон пойтахтида «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» номли халқаро конференция ўтаётган эди.

Кўплаб халқаро журналистлар қаторида «Фарғона» сайти бош муҳаррири Даниил Кислов, россиялик ҳамда қозоғистонлик таниқли журналистлар Аркадий Дубнов ва Сергей Дуванов, бошқа халқаро нашрларнинг мухбирлари ҳам суд жараёнини кузатишди.

Шунингдек, суд мажлисини «Таймс» газетаси журналисти Том Парфед ва Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиё бўйича вакили, тадқиқотчи Стив Свердлов ҳам кузатмоқда.

Илгари бундай сиёсий суд жараёнларига лоял бўлган «Газета.ўз», «Кун.ўз» каби маҳаллий сайтлар ҳам суд жараёнлари тафсилотларини ёрита бошлашди.

Рассом Кирпи халқаро анжуманда бўлган халқаро мухбирларнинг бугунги ҳолатини ўз расмида акс эттиради.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 май 2015
Сиз айта оласизми “Ўзбек-немис инсон ҳуқуқлари форуми” (Uzbek-German Forum – UGF)га рахбарлигингиз ҳақида? – 2008 йили мен Ўзбекистонда тўрт ...
7 апрел 2017
Эркакларнинг доялик қилишини «шармандалик» дея атаган 42 ёшли тошкентлик имом хатиб Раҳматуллоҳ Сайфутдинов чақириғи ортидан вазирликка шикоят қилган Фарида ...
19 сентябр 2017
18 сентябр куни Тошкент марказидаги Навоий номидаги Миллий боғни бузиш ва қурилишга ҳозирлаш ишлари бошланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил ...
6 ноябр 2018
Фарғона вилояти нотариал идораларининг бир гуруҳ собиқ ходимлари ўзларига нисбатан Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги Давлат хавфсизлик хизмати) томонидан уюштирилган ...
Блоглар
12 феврал 2019
Алишер Навоийнинг навбатдаги юбилейини эсон-омон ўтказиб олдик. У аллақачон ўзбек миллатининг, ўзбек тарихи ва маданиятининг ...
10 феврал 2019
Ўзбек жамиятидаги муҳофазакор қатламнинг турк сериалларига қарши «жиҳоди»нинг ажабланадиган жойи йўқ. Аслида бу масаланинг илдизи ...
5 феврал 2019
Бир вақтлар қадимий Рим салтанатининг тарғибот-ташвиқотчилари сифатида воизлар ва файласуфлар империянинг равнақ топишида катта ҳисса ...