Cатира
2 май 2018

«Футболда Муҳаммад Салоҳ номи тилга олинмасин!»

Ўзбек спорт шарҳловчиларига МТРК раҳбарияти томонидан 2 май кунги футбол трансляциясида «Ливерпуль» жамоаси ўйинчиси Муҳаммад Салоҳ номини тилга олмаслик талаби қўйилди.

Бу ҳақда «Элтуз»га исми сир тутилиши шарти билан ТВ тизимида ишловчи ходимлардан бири хабар берди.

Гап шундаки, Ўзбекистон ТВ каналлари орқали 2 май куни олиб кўрсатиладиган футбол чемпионатининг ярим финал ўйинларида Англиянинг «Ливерпуль» футбол жамоасининг Муҳаммад Салоҳ исмли ҳужумчиси Италиянинг «Рома» футбол жамоасига қарши тўп суради.

«Муҳаммад Салоҳ сўнгги бир ҳафтада Месси, Роналду каби футбол юлдузлари даражасига чиқди. Шунинг учун Ўзбекистондаги спорт шарҳловчиларига репортажлари давомида унинг номини тилга олмаслик жуда қийин бўлади», дейди ўзбекистонлик футбол билимдони.

Айни пайтда ижтимоий тармоқда футбол ишқибозларининг Муҳаммад Салоҳ тарафига оғиши кучаймоқда.

«Ливерпуль» футбол клубининг 25 ёшли ҳужумчиси, мисрлик Муҳаммад Салоҳнинг рақиблар дарвозасига урган ажойиб голларидан рағбатланган айрим ишқибозлар мусулмон бўлишга ваъда беришди.

Тармоқда тарқалган видеоларда инглиз футбол клуби ишқибозларининг «Агар Салоҳ яна бир нечта гол урса, мен ҳам мусулмон бўламан», деб қўшиқ айтаётганини кўриш мумкин.

ТВ ходимининг «Элтуз»га билдиришига кўра, футбол ўйинчисига қўйилган тақиқ, асосан, «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ номига қўйилган табу билан боғлиқдир.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 феврал 2020
Жорий йилнинг 15 февраль куни ўзбек ижтимоий медиаси ИИБ ходимлари ва аҳоли ўртасида тўқнашув содир бўлгани ҳақидаги видеолар муҳокамасига ...
20 март 2017
18 март куни Туркиянинг турли шаҳарларида 76 та яширин фоҳишахона очган Ўзбекистон ватандоши 36 яшар Мадина Шукурова Истанбул Ота-Турк ...
16 феврал 2021
Расмдаги номи чиққан блогер. У доим сўконғич ҳокимларни ҳажв қилади. Эшикдан бир одам кириб келади. «Ука, мен ўша сиз ...
28 октябр 2020
Рассом Туз
Блоглар
26 март 2023
Тошкентда Рауф Парфининг илк ҳайкали очилади. 27 март соат 11 да Тадбир Амир Темур проспектидаги ...
21 март 2023
Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бугунги кўрстувимизга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан буён АҚШда яшаётган ...
13 март 2023
«Елтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган АҚШда яшаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов апрел ...