Cатира
7 июн 2018

ХМТ семинарида ортиқча гапирмаслик буюрилди

Учкўприк тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқаро меҳнат ташкилоти эксперти Светлана Егорова иштирокида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

«Касаба уюшмалари федерациясининг Фарғона вилояти вакили бизга савол бермасликни қаттиқ тайинлади. Мажбурий меҳнат йўқлигини айтишимизни буюрди”, дейди семинар қатнашчиларидан бири «Элтуз» мухбирига.

Унинг ҳикоя қилишича, Светлана Егорованинг “пахта нима”, дея берган саволига ҳамма “миллий бойлигимиз», дея жавоб берган.

Маърузачи шунда “тиллачи?” деб сўраган. Ва ўзи “Нега Ўзбекистон ҳукумати тилла конига бирорта ҳам бегона одамни, ўқитувчи ёки шифокорни киритмайди-ю, пахта далаларига оммавий тарзда қўйворади?

Агар пахта ҳам миллий бойлик бўлса, уни ҳам ҳукуматнинг ўзи тилла конини қўриқлагандек қўриқласа бўлмайдими», дея семинар иштирокчиларига мурожаат қилган.

Шунингдек, маърузачи, “Мен бошқа давлат вакили бўлсам ҳам ҳашар деган удумингизни тушунаман. Ҳашар бир ёки уч кунгача бўлиши мумкин. Лекин пахта ҳашари нима учун икки ойлаб давом этади?” дея сўраган.

Светлана Егорова қатнашчиларга Ўзбекистондаги пахта йиғим-терими мажбурий меҳнат эканлигини мисоллар ёрдамида тушунтириб берган.

«Йиғилганлар касаба уюшмалари вилоят кенгаши вакили томонидан қаттиқ назорат қилиб турилди. Ортиқча саволлар берилмади», дейди «Элтуз» суҳбатдоши.

Касаба уюшмалари: ҳимоячими ёки назоратчи?

Меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперт Андрей Мрост томонидан 2015 йилда ўтказилган «Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси: меҳнаткашлар ташкилотими ёки ишчиларни назорат қилиш воситасими?» мавзуидаги тақдиқот хулосаларида қуйидагилар қайд этилади:

«Ўзбекистонда меҳнаткашларнинг манфаатлари гўёки Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси (ЎКУФ) томонидан ҳимоя қилинади ва олға сурилади. Уставида бу федерация ҳукумат ва иш берувчилардан мустақил ва демократик ташкилот экани ёзиб қўйилган.

2015 йилда ЎКУФ Касаба уюшмалар халқаро конфедерацияси (КУХК)нинг уюшган аъзоси мақомини қўлга киритди ва унга халқаро тан олинган меҳнат меъёрларини ҳаётга татбиқ этиш фаолиятидаги ўсишларни доимий равишда хабар қилиб туриш шарти қўйилди.

Мустақил кузатувчилар ҳар йили катталар теримчи сифатида пахтага янада кўпроқ мажбурий сафарбар этилаётгани ҳақида хабарлар тарқатаётганига қарамай, гарчи Ўзбекистонда катталар мажбурий меҳнатининг бошқа тури (масалан, тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар ишдан бўш вақтларида шифохона ва мактабларни тозалашга текинга жалб этилади) гуллаб-яшнаётган бўлса-да, ЎКУФ ўз имкониятларидан умуман фойдаланмади, шунингдек, суиистеъмолликлар тўғрисида ХМТ ёки КУХКга маълум қилиш мажбуриятини бажармади.

Бунинг ўрнига, федерация Ўзбекистон ҳукумати ва иш берувчиларнинг қилғиликларини зўр бериб ҳимоя қилмоқда. Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши курашиш ёки оддий аъзоларининг манфаатларини олға суриш учун бирор марта ишчиларнинг чиқишларини уюштирмади ва жамоавий музокараларда иштирок этмади.

Аксинча, у ишчиларни ҳукумат томонидан кўрсатма берилган дастурларни бажаришга жалб этади ва ҳукумат томонидан иш ҳақи, иш соатлари, шарт-шароитлари ва ҳоказолар аниқ кўрсатиб берилган жамоавий шартномаларни тузади».

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 ноябр 2018
Бугунги кунда ўз махсулотини мамлакат ичида муваффақаиятли сотаëтган “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖ ҚКси ўз брендини турк компаниясига бой ...
22 ноябр 2019
Ўтган ҳафта «Миллий тикланиш» партияси Қашқадарёда нефть ишлаб чиқараётган «Лукойл» ширкатининг танобини тортиб қўйишни талаб қилди. Чунки бу идоранинг ...
10 сентябр 2022
10 сентябр куни «Илхом» театрида премьераси кутилган «Ер остидаги қизлар» (Underground Girls) спектакли Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси Ëқуб ...
11 апрел 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Бухоро, Фарғона, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларидан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...