Cатира
29 январ 2019

Ўзбекистонга борсангиз, сизни 11 йил қамалиш қисмати кутади

Ватанидаги янги ҳукуматнинг “очиқ эшиклар” ташвиқотига мафтун бўлиб, тезроқ мамлакатини зиёрат қилишга шошилаётган экспатлар (муҳожирлар – eltuz) бунинг оқибатини ўйлашлари керак.

Ўзбек раҳбарлари учинчи мамлакатлар орқали чет элларда бўлиб, чиқиш визаси тугаганидан кейин ҳам у ерларда (ҳатто бу даврда Ўзбекистонга қайтмаган бўлишса ҳам) яшашлари паспорт режимини бузиш ва чегарадан ноқонуний ўтиш сифатида қаралиши ҳақидаги ёвуз бир қонунни бекор қилишни ғаройиб бир тарзда «унутишди». Бунинг учун эса 11 йилгача қамоқ жазоси белгиланган.

Абсурддек эшитилади, шунга қарамай, бу йиртқич қоида ҳамон амалда. Бу Непомняшая мисолида намоён бўлди. Шу ўринда, сизнинг Ўзбекистонга бошқа мамлакат ватандоши сифатида боришингиз ёки ўзбек паспорти билан киришингиз аҳамиятсиз. Агар сиз ватандошликни бекор қилиш жараёнини амалга оширмаган бўлсангиз (буни фақат мамлакатга қайтиб бориш билангина уддалаш мумкин), у ҳолда сизга нисбатан ЎзР ЖК моддаси қўлланилади, келиб чиқадиган барча оқибатлари билан.

Амалда эса сиз кўрсатилган моддаларга кўра ўзбек “ҳуқуқ” посбонлари чангалига тушасиз. Уларга бир неча минг кўкидан қистириш ёки ўқиш ва ишингизни давом этириш учун яшаётган мамлакатингизга қайтгач, ўзингиз каби экспат юртдошларингизни чақишга ёлланишга мажбур бўласиз. Баъзан бир вақтнинг ўзида унисига ҳам, бунисига ҳам рози бўлишга тўғри келади.

Боз устига, бу менинг фантазиям ёки тахминим эмас, балки тажрибамда шахсан ўзим билган конкрет ҳолатлардир. Айниқса, бу тузоққа чет элларда ўқиётган ўзбек талабалари тушишади. Бироқ яқинда қабул қилинган ватандошлар ҳақидаги қарордан сўнг ҳозир тузоқлар сони ҳам анча кўпайган.

Ўзбек ҳукуматининг «унутувчанлиги» тасодифий ҳол эмас: гизли хизматларнинг иштаҳаси ошмоқда, устига-устак, юқоридан ҳам хорижда урчиган ўзбек диаспорасини пойлаш буюртмалари тушмоқда. Хорижий нашрларнинг ўзбек журналистлари Ўзбекистонга боришлари билан уларни хўрак сифатида ишлатишларини афтидан билишмайди. Мана, кўриб қўйинглар, уларни мамлакатдан сургун қилишганди, энди эса ҳеч муаммосиз келиб-кетишмоқда. Агар Непомняшаянинг қисмати бошингизга тушишини истамасангиз, бу хўракка илинманг.

Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси
Алишер Илҳомов
Фейсбукдаги саҳифасидан
 Eltuz таржимаси

Тағин ўқинг
12 декабр 2019
Гулнора Каримованинг Лондонда яшаётган қизи Имон Каримова Instagram саҳифасида онаси устидан бораëтган терговга оид янги маълумотни эълон қилди. Унинг ёзишича, Гулнора ...
7 март 2019
1) Сиз туғилганингизда ўғил бола туғилгани каби қувонишмайди. «Бола ўлдиришдан кўра камроқ тарқалган селектив абортлар билан улкан миқдорда қиз болалар ...
18 март 2019
Яқинда аллақайси «академик» Ўзбекистон Республикасини монархияга трансформация қилиш таклифи билан чиқди. Афтидан, мамлакат раҳбари очиқчасига лаганбардорликни сезгани ҳам йўқ, ...
6 май 2016
Умида Аҳмедова ўзининг бир қатор долзарб фотосуратлари ва ўзбек аёлларининг бугунги муаммоларини акс эттирган “Бокиралик юки” фильми муаллифи сифатида ...
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...