Cатира
19 март 2019

Президент 1200 га яқин прокурорни қисқартирди

Президент Мирзиёев 15 март кунги фармони билан прокуратура идораларидаги 1 198 штатни қисқартирди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Президентнинг «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, 1 апрелдан бошлаб прокуратура тизимидаги штатлардан ташқари кўплаб лавозимлар, бўлимлар, бошқармалар тугатилади.

Президент Мирзиёев бундан илгари 2017 йилнинг 2 августидаги чиқишида 80 фоиз прокурорларни ишдан ҳайдашини ва уларни очиқчасига ёмон кўришини айтиб, «ғўдайган ўғрилар» ва «илгариги даврдан қолган ахлат», дея сўккан эди.

«Мен ўзи прокурор деган одамни жуда ёмон кўраман. Ўзи биринчи ўғри улар. Ҳаммани тағин ўғриликка даъват қилади”, деган эди Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 август 2018
Тушишим билан «Нимага имиллайсан ҳайвон, курортга келдингми!?» деб елкамга, белимга беш-олти марта резина тўқмоқ билан аямасдан уришади, «дело» бўйича ...
28 феврал 2019
“Azon.uz” сайтида этнограф олим Анвар Бўронов билан катта интервью чиқибди. Унинг асосий мавзуси — тангричилик динининг ўтмиши ва бугуни. ...
2 октябр 2023
Сентябр охирида Ўзбекистондаги хусусий мактабларда «араб тили ўргатиш» баҳонасида экстремизм ва демократик қадриятларга чуқур нафрат ўқувчилар онгига сингдирилаëтгани фактлари ...
18 июн 2021
«Элтуз» журналист Шоҳида Тўлаганованинг Сардоба тўғони ўпирилиши билан боғлиқ суриштирув фильмини тақдим этади
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...