Cатира
10 июн 2019

“Атом – бу бомба-ку!!!”

“Ўзатом” агентлиги 9 июнь куни Ўзбекистонда АЭС қурилишига қарши блогерлар шарҳларига жавоб берди.

“Ўзатом” жавобидан маълум бўлишича, Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилишига қарши чиқишлар Чернобиль воқеалари мавзуси» билан боғлиқ.

Гап турли рейтингларга кўра, кино тарихида энг оммабоп саналган “Чернобиль” Америка-Британия сериали ҳақида бормоқда. Унда 1986 йилнинг 26 апрелида рўй берган ҳалокат совет ҳукуматининг қандай қилиб ҳалокат миқёсларини яширишга урингани, ҳалокат оқибатларини бартараф этишга интилган совет одамларининг қаҳрамонликлари ҳақида гап боради.  

Қизиғи, “Ўзатом”нинг жавобидан “Чернобиль” сериали гўёки кимнингдир буюртмасига кўра, Ўзбекистонда АЭС қурилишига йўл қўймаслик учун ишланган, деган мазмун келиб чиқади.

«Бу ҳақда (Чернобил ҳақида) гапириш ҳамон фойдали бўлиб қолмоқда – бу ақлларни жунбушга келтиради, ижтимоий тармоқда мунозара ва бахсларга аччиқ озиқ беради, бу дегани – навбатдаги “Чернобиль сериаллари”ни яратаётган шахсларни тинглашга талаб ортади. Бугунги кунда бу миш-мишларнинг навбатдаги буюртмасини олиш учун муҳим ва зарурдир”, дейилади мутахасис олимдан кўра махсус хизмат ходими ёзганига кўпроқ ўхшаш  мақола матнида.

Агар сизга электр энергияси керак бўлса, у ҳолда бизнинг атом электростанцияси қуришимизга халақит берманг, дейилади “Ўзатом” жавобида.

Айни пайтда ривожланган давлатлар атомдан воз кечиб, энергия манбаларининг муқобил турлари – шамол, қуёш ва биоёнилғига ўтишмоқда. Масалан, Германия ўзининг сўнгги атом реакторини 2022 йилда, Испания эса 2028 йилда ўчиради.  

Агар Европанинг илғор саноатлашган давлатлари  кутилаётган хатарлардан келиб чиқиб АЭСдан воз кечаётган бўлса, йилига 300 кун қуёш нури ёғиладиган Ўзбекистоннинг ўзини хатарга қўйиши янаям ўринсиз ва у энергиянинг табиий манбалари ҳақида ўйлаши керак.

Бироқ Ўзбекистонда АЭСнинг тақдири аллақачон ҳал қилинган кўринади. 3 июнда “Ўзатом” агентлиги Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдонда қурилишини маълум қилди.

eltuz.com

Тағин ўқинг
1 август 2017
Ўтган йили ўлган Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова билан елкама-елка FondForum ташкилоти тадбирларида фаол иштирок этган амалдорлардан бири 54 ...
15 феврал 2017
Карабук шаҳрида Ўзбекистон ватандоши 39 яшар Жамшид Раимов, пичоқ билан қуролланган уч киши тарафидан калтакланиб, 1000 доллар пулини олдирди. ...
3 октябр 2015
Сурхондарë вилоятида Солиқ Инспекция ходимлари ошхона ва дўконларга кечаси соат 21:00 ларда кириб корхона рахбарларига дўқ қилиб: “Агар эртагаëқ ...
18 январ 2018
Президент Мирзиёев ўз чиқишларида “эски замонлар тугаганини” бот-бот эслатишига қарамай, унинг мулозимлари Каримовни қўмсашда давом этишмоқда. «Шу тизим ичида ...
Блоглар
26 июн 2019
Ниҳоят 23 июнь куни Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун қайта сайлов бўлиб ўтди. Истанбул шаҳри ҳокимлиги ...
3 июн 2019
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ...
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...