Cатира
17 июн 2019

Андижон ИИБда қийнашганини айтган Одина Эргашева 10 суткага қамалди

Андижон шаҳри ИИБ ходимлари қийнагани ҳақида гапирган 2-туғуруқхона санитаркаси 10 суткага қамалди. “Озодлик” радиосининг Андижон ИИБдан иқтибос келтириб билдиришича, Эргашева Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик)да айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилган.

“Элтуз” Одинанинг онаси Маъсудахон Эргашева билан боғланди. У қизининг ҳозирги аҳволи, қамоқдан қачон чиқаришларини ва ҳатто уни қаерда сақлашаётганини ҳам билмаслигини айтди.

“Қизимни ҳайитдан кейин чиқиб кетганича кўрганим йўқ. 15 июнь куни ўғлим шаҳар ИИБда ишлайдиган ўртоғи Маъруф билан гаплашибди. Уни бемор йўқотган телефон устида тўполон кўтаргани учун туҳмат қилиб, 10 суткага қамашибди. Маъруф ўғлимга: “Безовта бўлманглар. Икки куни ўтди. Ҳеч ким бармоғиниям теккизмайди, деб айтибди”, деди Одинанинг онаси Маъсуда Эргашева “Элтуз” мухбирига.

Одина Эргашева етти яшар қизи билан 67 яшар онаси Маъсудахон Эргашеванинг уйида яшайди. Маъсуда опанинг “Элтуз”га айтишича, охирги бор у қизи билан телефон орқали 11 июнь куни гаплашган. Ўшанда қизи унга Тошкентдан уйига қайтиб келаётгани, Маъруф (ИИБ ходими) унга телефон қилиб, таъқиб этаётганини айтган. Кейин эса алоқа узилган.

9 июнь куни Одина Эргашева баданида калтак излари билан Андижондан Тошкентга келган ва ҳуқуқ фаоли Малоҳат Эшонқулова билан учрашган эди.

Ҳуқуқ фаоли Одинанинг уч нафар ИИБ ходими икки нафар бошлиғи назорати остида Андижон шаҳридаги 4-ИИБ хонасида уришгани, мажбурлаб ароқ ичиришгани ҳақидаги ҳикоясини видеога ёзиб олиб тармоқда эълон қилган эди.

“Кўкартирмайдиган қилиб ур. Кўкартирма. Ичини тўкиб ташла”, деб роса ўргатиб турди иккита бошлиғи. Қолган уч киши эса мени урди. Ҳозир ҳамма ёғим зирқираб оғрияпти. Юрган йўлимда гандираклаб кетяпман. Андижонга борганиям қўрқяпман. Ўлдириб юборишармикин мени, деб. Шундоғам мени Тошкентда мелисалар излашяпти”, деган эди Одина унга қўлланган қийноқлар ҳақида.

12 июнь куни эса интернетда Андижон шаҳри 2-туғруқ мажмуасининг уч нафар врачи гувоҳлиги акс этганган видео тарқалди.

Бунда туғруқхона врачлари бир-бирининг гапини тасдиқлаб, “кичик тиббий ходима Одина Эргашеванинг ўзи “ички ишлар ходимларига қарши тўполон”ни бошлагани…, икки нафар ИИБ ходимини тепкилаб, тугмалари ва погонларини юлиб ташлагани…, туғруқхона эшиги ойнасини синдиргани…, ИИБ нозирини эшикка тираб қисгани” ҳақида билдиришди.

“Файзулло (профилактика инспектори) шу ерда турган эди. Одина ИИБ ходимини мана шу эшикдан олиб чиқиб, погонидан судраб, мана шу ергача келди. Кейин “сенларни қўлингдан ҳеч нарса келмайди” деб, унинг тугмаларини йиртиб, болани (инспекторни) тепа бошлади. Тепа бошлаганидан кейин бўлим раҳбаримиз бош врач ўринбосарига ахборот берди. Ўшандан сўнг ППС ходимлари келиб (Одинани) олиб кетишди”, дейди туғруқхона тиббий ходимлари ўз чиқишларида.

Одинанинг онаси Маъсудахон Эргашева қизини топишга ёрдам сўрамоқда. “Элтуз” Бош прокуратурага мурожаат қилиб, Одинанинг соғлиғини суриштиришни сўрайди, чунки афтидан у ҳамон уни қийноққа солган шахсларнинг қўли остида қолаётган бўлиши мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 декабр 2018
Ҳар йили 10 декабрь Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонланади. 1948 йил айни шу куни тарихий аҳамиятга молик ҳужжат – ...
29 май 2017
Ўзбек кино артисти ва қўшиқчиси Дилфуза Исмоилова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевга қўшиқ бағишлади. 49 яшар Дилфуза Исмоилова “Гап йўқ” ...
6 апрел 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 5 апрел куни Кремлдаги Ўзбекистон-Россия расмий делегациялари учрашувида Наманганда туғилган миллиардер Алишер Усмонов билан иссиқ ...
9 октябр 2019
Кеча Шабнам (Нафосат Оллошукурова)нинг эгизак қизалоқлари уч ёшни қаршилашди. Онасиз… Сабаби эса болаларнинг онаси сўз эркинлиги, адолат, ҳақиқат деган ...
Блоглар
6 ноябр 2019
Яқинда “Шарқ зиёкори” китоб дўконидан улуғ рус ёзувчиси Лев Толстойнинг “Жахон бестселлерлари” ( аслида “жаҳон” ...
3 ноябр 2019
1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи ...
16 октябр 2019
Қўшиқчи Жаҳонгир Отажоновнинг икки кун олдин олиб қўйилган ижодий фаолият учун лицензиясини «Ўзбекконцерт» 16 октябрь ...