Cатира
25 июн 2019

Салом милтиқ, алвидо болта!

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг «Қурол тўғрисидаги қонун»ни маъқуллаши ортидан тармоқда айни қонун тарафдорлари ва қаршилар ўртасида баҳс қизиди.

«Шахсий қурол олиб юриш, сотилиши ҳақидаги қонунга қаршиман. Отиш қуроллари ҳақидаги қонун жиноятчиликнинг яна ҳам авж олишига олиб келади», дея фикр билдирди фейсбук юзери Нигора Умарова.

«Аниқ бир-бирини отишади энди кўчада, олдин пичоқлагани камдек», дея ёзди Дамир Собиров.

«Жамиятимиз ҳали бунга тайёр эмас. Олдин жамиятимизга инсон ҳақ-ҳуқуқларини, инсон қадр-қимматини ўргатишни тарғиб қилинглар. Натижасини кўриб чиқиб, ана ундан кейин бу қонуни ўртага қўйинглар», дея айни фикрни давом эттирди фарғоналик фейсбук юзери Алим Нишонов.

Сурхондарёлик юзер Рустамбек Тоғаев фикрича, қонун аслида фуқароларга мутлақо қурол сотишни кўзлаган эмас:

«Овчилар ва спортчилар шу пайтгача ўқотар қурол билан муомала қилишар эди, шу янада қатъий назоратга олиняпти. Қолган фуқароларга электрошокер, пневматик ва газли қуроллар ишлатишга рухсат бериляпти. Буларни ҳозир ҳам исталган спорт буюмлари дўконидан сотиб олиш мумкин. Лекин энди бемалол сотиб олишга йўқ, рухсат олиш керак, учётга туриш керак».

Ўзбекистон ТИВ собиқ мулозими, бугун Швейцарияда яшаётган Алишер Таксановнинг фикрича, аксинча, қонун қурол қўлланилиши ва сотилишини тартибга солади.

«Қурол ҳақидаги қонун Ўзбекистонда аллақачон қабул қилиниши керак эди, нима учун шунча пайтгача бунинг кечиктирилганини тушунмайман», дейди Алишер Таксанов.

«Истайсизми-йўқми, мамлакатда жанговор, хизмат, спорт ва ов қуроллари мавжуд. Улар илгари ҳам бор эди. Улар шунчаки идора буйруқлари, йўриқномалари ва бошқа қоғозлар билан расмийлаштирилган. Бироқ қонун йўқ эди…», давом этади Таксанов.

21 июнь куни Сенат маъқуллаган қонун лойиҳасида фуқароларга, давлат хизматчиларига ҳамда ҳарбийларга тегишли қуроллар алоҳида бўлинган.

Фуқароларга мўлжалланган қуроллар ҳам, ўз навбатида, ов, спорт ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролларига ажратилган.

Шунингдек, қонун лойиҳасида қуролга эга бўлиш учун йиғиладиган ҳужжатлар рўйхати ва қуролни сақлаш қоидалари акс этган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 декабр 2019
Қиш мавсуми бошланиши билан мамлакат вилоятларида электр тармоғидаги узилишлар тағин кучайди. Рассом Думҳам Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Телов қишлоғи, ...
20 май 2016
Ҳа, чойхўрликда бизнинг олдимизга тушадигани йўқ экан дунёда. Блогимни бир чойнак аччиқ чой ичиб олиб кейин ёзаман деб ўйладиму, ...
8 август 2022
Ўзбекистон ва Марказий Осиëда танилган 44 яшар поп қўшиқчи ва сиëсий фаол Жаҳонгир Отажоновнинг Туркиядаги шахсий машинаси ўғирлаб кетилди. ...
22 май 2017
“XXI аср” газетасининг (18.05) «Тараққиётнинг янги модели ёки «йўлбарс шиддати»га шайланаётган мамлакат» мақоласидаги иддаога кўра шундай. Мақолада Жанубий Корея, ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...