Cатира
7 октябр 2019

Тўғри гап айтган блогер “жиннихонада”

Агар Шабнам (Нафосат) Оллошукурова руҳий хаста бўлса, бизнинг бугунги жамиятимизда шундай “хаста” журналистларга зарурат бор. Акс ҳолда миллий журналистика асло ривожланмайди. 

Ўзини ўзи ҳимоя қилмайдиган, эркин фикрламайдиган, адолатдан кўз юмадиган ҳар қандай журналистиканинг тақдири шудир.

Сўнгги чорак асрдан ортиқ тарихимиз гувоҳки, ҳукмрон доираларимиз айнан ҳақиқатгўйлар, эркин фикрловчилар, халқ манфаати ва элита манфаати ўртасидаги фарқни англовчилардан қўрқади. Уларнинг бир қисмини эса руҳий хастага чиқариб, жиннихоналарга тиқади. 

Афсуски, Ўзбекистоннинг ичида бундай “жиннилар” ҳукуматни чўчитадиган даражада кўп эмасга ўхшайди. Кўп бўлганида бугун жиннихоналар улар билан эмас, балки амалдорлар билан тўла бўлган бўларди. 

Зеро, улар Шабнам каби “руҳий хасталар”нинг эркин фикри, адолат учун курашлари сабаб халқнинг устидан мутлақ ҳукмронлигини йўқотгани учун ақлини еб битирарди. Тийиқсиз равишда халқ бойликларини ўмариш имкониятини йўқотгани учун жинни бўларди. 

“Олтин девор”даги мулла Мўмин камбағал эди. У олтин топиб олгани учун жинни бўлганди. 

Аммо бизнинг элита шабнамсимон “жиннилар” кураши ортидан кўплаб олтинни йўқотгани сабабли жиннихонадан жой олган бўларди. 

Ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева кўрмаган жиннихона қолмади. Аммо у каби “жинни”ларнинг саъй-ҳаракатлари билан бугун Ўзбекистонда болалар меҳнатининг пайи қирқилди. 

Агар бу “руҳий хасталар” бўлмаганида ҳозир Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳаракати ҳам бўлмас, ҳаттоки одамлар мажбурий меҳнат нималигини билмай юраверган бўларди балки. 

“Ақлли” ҳукмрон доиралар ўзига қарши чиққан барчани хаста ўлароқ кўради. Шу сабаб ҳақиқатни айтадиган “жиннилар” сафи кенгаймас экан, ҳали Ўзбекистондаги кўплаб муаммолар ҳал этилмайди. 

Ҳар қандай авторитар ёки тоталитар режимда ҳақ сўзни айтгани, адолат истагани учун жиннихонага тиқилганлар бўлган. 

Шабнам Оллошукурованинг бошдан кечираётганлари бунинг бир мисоли, холос. Тарихни титкиланг, бундай мисоллар тиқилиб ётибди…

Блогер Шабнам яқиндагина президентнинг атрофида селфи қилган блогерлардан жуда-жуда фарқли. Улар амалдаги ҳокимият билан жисман, руҳан, маънан бирлашиб кетган. Шабнам эса улар айтган гапларнинг тескарисини айтишга уринди. 

Натижада селфичи блогерлар олқиш олди, Шабнамнинг қўним топган жойи эса руҳий касалликлар шифохонаси бўлди.

Шундан англанмоқдаки, селфичи блогерларнинг бутун куч-қудрати амалдаги президентга, ҳокимиятга садоқати экан.

Айтмоқчи бўлганимиз, агар адолат истаганлар, адолат истовчиларга кўмакчилар, ҳақиқатгўйлар “руҳий хаста” бўлса, бугунги жамиятимизда бундай “хаста”ларга ўта кучли эҳтиёж мавжуд.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 июн 2016
Йилдан йилга мамлакатда аҳоли сонининг ошиши, пул топиш қийинлашгани ва ўқиш сифатининг пасайгани боис Олий ўқув юртларига ўқишга кириш ...
14 декабр 2017
14 декабрь куни таниқли фоторассом Умида Аҳмедова ўзининг фейсбук саҳифасида бузилаётган Киночилар уйи ҳаробаларини суратга олишга боргани ҳақида ёзди: ...
2 феврал 2019
Ўн саккиз йилдан ортиқ Ўзбекистоннинг Жаслиқ қамоқхонасида қолаётган 44 ёшли сиёсий маҳкум Искандар Худойбергановнинг аҳволи ўта оғирлашган. Бу ҳақда ...
5 апрел 2020
Бугун эсламоқчи бўлганимиз – улуғ француз ёзувчиси Антуан де Сент Экзюперининг “Кичик шаҳзода”си. 1943 йилнинг 5 апрелида Америкада илк ...
Блоглар
28 май 2020
Бош прокуратура коронавирус тарқалиши силсиласини аниқлаш осон бўлиши учун фуқаролардан кундалик тутишни сўраганида баъзилар буни ...
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг ...
18 май 2020
1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу сурат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда ...