Cатира
30 октябр 2019

Президент куëвига одамларни жазолаш ваколати берилганми?

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода пахта даласида бир йигитнинг бир аёл билан оғзаки жанжали акс этади.

Жанжал давомида йигит аёлга “Чмо бўлганингдан кейин пахта терасан-да”, дея дашном қилади.

Орадан бир неча соат ўтиб, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Президент хавфсизлик хизмати раҳбари биринчи ўринбосари, Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров ўзининг инстаграмида фермерни топгани ва жазолаганини шахсан тармоқ орқали маълум қилади.

“Ярамас жазосиз қолмайди! Бу масала билан шахсан шуғулланаман!” деб ёзди Отабек Умаров ва кетидан ўзининг русча билишини писанда қилиш учун мана бу гапни қўшди: “Негодяй обязательно будет наказан! Вопросом займусь лично!”

Баъзи манбаларга кўра, президент куëви фермерни калтаклаган.

Президентнинг куëви амалга оширган иш “самосуд” дейилади ва Ўзбекистон қонунларида жавобгарлик белгиланган. ⠀

Беодоб фермерларни жазолаш Ўзбекистон президентининг кенжа куёви ваколатлари доирасига кирмайди.

Одамларнинг қилмишлари учун жазо белгилаш суд ваколати доирасидаги иш.

Рассом Кирпи президентнинг куëви, Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаровнинг қилмишини “тош даври”даги ярим ëввойилар ритуалига ўхшатди.

“Эй, куëв! Сен Рамзанга тақлид қилиб, мамлакатни клоунадага айлантирма. Ҳуқуқ ва суд тизимининг ўрнини босиш ваколати сенга ҳам, қайин отангга ҳам берилмаган”.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 сентябр 2019
ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов билан учрашиш учун Гурландан Тошкентга қараб яёв йўлга чиққан Маҳмуд Ражаб ва бу ҳаракатни ёритган ...
18 ноябр 2015
Обид қорига суиқасд қилган Жуковский буйруқни Тошкентдан олгани ҳақидаги айблов хулосасини Швеция прокуратураси терговчиси Кристер Петерссон 17 ноябр куни ...
20 июн 2017
19 июн куни кечқурун президентга шикояти юзасидан Тошкентга, Ички ишлар вазирлигидаги қабулга кетаётганида Сурхандарёлик Каромат Қодирова йулда ушланиб орқага ...
12 июл 2017
Андижонда ҳаво ҳарорати кўтарилган сайин одамлар фавворалар ёни ва сув бўйларига ўзини урмоқда, об ҳаво даражаси ҳақидаги расмий маълумотларга ...
Блоглар
13 январ 2021
Кun.uz профессионалларни ишга қабул қилар эмиш. Катта маош, икки маҳал овқат. Сиҳатгоҳнинг ўзи-я! Бундай ишхонани ...
11 январ 2021
Таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад 60 ёшда Баҳром ака индамайгина олтмишга кирибди. Ботинан қаралганда, ундай эмас. ...
6 январ 2021
Тинч турурми бу кўҳна дунё, Тинч турурми доғули замон… А.Орипов. Коронавируснинг янги штампи дейиляпти. Бу ...