Cатира
26 май 2020

Мирзиëев оддий аëлни докторга айлантирадиган алкимëгар

Диссертация қўлёзмаси тошқинда яроқсиз ҳолга келганини иддао қилган 28 яшар сирдарёлик Камола Аброрхоновага президент топшириғи билан докторлик даражаси берилди.

Маҳаллий нашрларга кўра, 15 май куни мирзаободликлар билан учрашувидан кейин президент Мирзиёев истисно тариқасида аёлга докторлик даражасини беришни буюрган.

Шундан кейин Аброрхонова Гулистон шаҳрида ташкил этилган тантанали тадбирда докторлик илмий даража дипломини Олий аттестация комиссияси раиси Аҳмедбек Юсуповдан қабул қилиб олган.

«Швеция қироли фалончига Нобель мукофоти бер, деб амр қила оладими?

Ëки АҚШ президенти киноакадемияга телефон қилиб, пистиëнчига Оскар бер, деб айта оладими? Германия канцлери Меркель Фанлар академияси раҳбарини ëнига чақириб, мана шу олимга докторлик унвони бер, дея оладими?

Йўқ, албатта. Агар шундай бўлса, осмон узилиб ерга тушган бўларди.

Италияда диктатор бўлган Муссолинининг ҳам журъати етмаган бунга.

Масалан, битта олим бориб: “Муссолини тоға, докторлик ишимни эчки еб қўйди, шу палакатни ҳисобга олиб илмий унвон беринг” деса, Муссолини бу бетамиз олимга “қайта ëз!” дерди.

Аммо Ўзбекистон президенти илмий ёзмалари тошқинда яроқсиз ҳолга келган сирдарёлик хотинга докторлик даражаси бер, деб Фанлар академиясига буюрди.

Фанлар академиясидаги қуллар эса ўз хўжайини амрини шессекундда бажо келтирди. Бонусига профессор деган унвонни ҳам қўшиб беришса керак.

21-асрда ўзбек олимининг ғоз пати ëки қамиш қалам билан илмий иш ëзишининг ўзи мўъжиза. Мен билган Ғарб олимлари ўз илмий ишини компьютерда ëзади. Компьютерни қўчқор сузса, қўтос эзғиласа ëки ҳожатхонага тушиб кетса, файллар булутларда сақланади», деди бу ҳақда “Элтуз” каналидаги маърузасида рассом Туз.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 сентябр 2019
Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати 23 сентябрь куни адолат истаб Тошкентга Пўлат Бобожоновнинг қабулига пиёда отланган гурланлик шоир Маҳмуд ...
14 май 2019
“Коридорга чиққанимизда, навбатчи ҳарбий менга паст овозда: – Ўйин бўлганини билдингиз, анови СППни сиздан гап олиш учун қамади, эҳтиёт ...
19 март 2019
Президент Мирзиёев 15 март кунги фармони билан прокуратура идораларидаги 1 198 штатни қисқартирди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. ...
19 август 2018
2000 йилнинг октябри охирларида Муҳаммад Бекжонни ИИВ ертўласидаги 14-камерага олиб келишади. Уни Тошкент портлашлари юзасидан судда гувоҳлик беришга “махсус ...
Блоглар
2 июл 2020
6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги “Қизил кхмерлар” келганини, улар бутун ...
25 июн 2020
​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов ...
21 июн 2020
(бўлган воқеа) Таржимон сифатида Россиянинг милиция бўлимларидан бирига чақиришган эди. Бўлимда жиноятчи сифатида гумон қилинган ...