Cатира
4 январ 2021

Пора ҳақида хабар берганга поранинг 15 фоизи берилади

Ўзбекистон ҳукуматининг 31 декабрда чиқарилган қарори билан тасдиқланган низомга кўра, коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган шахслар давлат мукофотига тавсия этилиши мумкин.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўзининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали орқали хабар берди.

Низомга кўра:

– коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар тегишлича БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача (669 минг сўмдан 5 млн 575 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин;

-агар пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан кўп бўлса, мукофот қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

-анча миқдор учун – мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида;

-кўп ва жуда кўп миқдор учун – мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида;

-шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин;

-шахсларни рағбатлантириш масалалари коррупцияга қарши курашувчи органлар ҳузурида тузиладиган махсус комиссиялар томонидан кўриб чиқилади;

-махсус комиссия қарори асосида бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совға билан тақдирлаш ҳақида қарор 1 иш кунида чиқарилади;

-пул мукофоти харажатлар сметасига ўзгартириш киритилгандан сўнг 15 иш куни ичида шахсларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 июн 2017
Элтуз нашри «Президентга мактублар» туркуми остида Республика президенти виртуал қабулхонасига мурожаат этаётган шахсларнинг хатларини эълон қилади. Йил якунида бу ...
21 сентябр 2023
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ИИБ ходимлари маҳаллий аҳоли орасида “Боққи Тарзан” лақаби билан танилган лотереячи-стример Бахтиёрни 19 сентябрь куни ...
10 май 2019
Рассом Туз
15 март 2021
Ички ишлар вазирлиги икки ой ичида 24 миллиард сўмга маҳбус ташувчи 50 та транспорт воситаси – автозак сотиб олгани ...
Блоглар
18 июн 2025
«Ўзбекча фикрлаш»ни мусорга отвормасак дунëга разил бўлишда давом этамиз.Нима ўзи «Ўзбекча фикрлаш»?Масалан Ўзбекистон қонунида «жинс ...
16 июн 2025
Театр замон юзига кўзгу тутиши керак. Лекин ўзбек театри буни эплай олмаяпти. Драма ëзадиган бирорта ...
9 июн 2025
Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган. «Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал ...