Cатира
29 ноябр 2021

Хизматкорни эркалатсанг… ёки швед бош вазири қандай машинада юради?

Швеция бош вазири ўз мамлакатида хизмат машинасига эга ягона сиëсатчи. Қолган мулозимлар ишга ўз машинаси, велосипеди ëки трамвайда боради. Халқи қашшоқ бўлган мамлакатлар мулозимлари қиммат машиналарда юради. Масалан, Ўзбекистон Олий суд раиси учун камида 6 машина хизмат қилади. Улардан бирининг нархи 150 минг доллар.

Аммо Швеция мулозимлари ўта камтар рамка ичига қамалган. Масалан, бутун бир швед парламентида биттагина одамда хизмат машинаси бор. Швеция бош вазири Стефан Лёвенга хизмат мақсадида машина бириктирилган. Мабодо бу машина бош вазирнинг хотинини сартарошхонага олиб борса, қиëмат қўпади. Энг камида бош вазир истеъфога кетади.

Швеция бош вазири Volva S80 минар экан. Бугун реестрдан текшириб кўрсам, бу машинанинг ҳам йили янги эмас. 4 йил минилган экан. Атайин 4 йил минилган Volva S80 неча пул тураркин, деб қарасам, Германияда 18 минг еврода, Швецияда эса ундан ҳам арзонга эълон кўрдим. Яъни Швециядаги асосий биринчи раҳбар 18 минг евролик машинада юраркан.

Ўзбекистон Олий суди раиси эса 150 минг долларлик Мерсда. Шартта парламентга (швед парламенти матбуот хизматига) телефон қилиб: «Жаа ерга урворипсизлар-у ҳукумат мулозимларини. Менинг Стокгольмдаги документи йўқ чилангар дўстим «Бентли» минади», дея эътироз билдирдим ўзимча. Бунга жавобан парламентдаги хушмуоамала хотин: «Швед парламенти ва ҳукумати таксопарк эмас. Мулозимлар велосипедда келса, соғлиғига яхши», деди.

Бу хотиннинг айтишича, швед парламенти аъзоларига жамоат транспортида юриш учун текин ойлик чипта бериларкан. Швед матбуотида бу имтиëзни ҳам бекор қилиш чақириқлари янграб туради. Матбуотга кўра, мулозимлар хизматкордир. Хизматкорни эркалатсанг, сендан олдин тўрга чиқаркан.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
27 сентябр 2016
Жорий йилнинг 7 октябрида Тошкентда очилиши кутилган Замонавий санъат Биенналеси қолдирилгани ҳақида расмий бўлмаган хабарлар урчиди. Бу йилги Биеннале ...
3 сентябр 2021
Фалсафанинг катта бобоси Ҳейгел “Бир дарëга икки марта тушиб бўлмайди”, деган эди. Аммо бир концертнинг ўзида коррупционер ҳокимлар икки ...
27 август 2018
Ўзбек жамиятидаги кескин норозиликка қарамай, GM Uzbekistan компанияси ўзи ишлаб чиқараётган автомобиллар нархини оширганини эълон қилди. Компания матбуот хизматининг ...
Блоглар
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...