Cатира
6 март 2016

Ҳеч кимга бермаймиз сени, Рамзанжо-о-он!

5 март куни Грозный шаҳридаги «Сафия» тантаналар уйида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Рамзан Қодировга қараб «Хеч кимга бермайман…» деган қўшиғини куйлади, концерт арафасида эса Рамзан Қодиров куни битгани боис лавозимидан кетмоқчилигини айтган эди.

Юлдуз Усмонова куйларкан Рамзан қарсак чалиб ўтирди ва қўшиқ тугагач саҳнага чиқиб Юлдузни мақтади. Кейинчалик, Рамзан инстаграм саҳифасида Юлдуз Усмоновани Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон халқлари артисти леб атади.

Юлдузнинг касофат қўшиғи ҳокимиятдан кетиш ҳаракатига тушган Рамзан Қодиревга келтирмагани каби, ўша куни бокс чемпиони Руслан Чагаевга ҳам ҳосият келтирмади.

Боксчи учун «сюрприз экани» айтилган Юлдуз ўша куни жанг олдидан “Руслан Чагаевни дастаклаш учун Чеченистонга учиб келган» ва рингнинг ўзида туриб Чагаевга бағишлаб жонли қўшиқ куйлаганди. Грознийда Руслан Чагаевга бағишлаб қўшиқ куйлаганидан сўнг эса машҳур боксчи ҳам мағлубиятга учради.

Юлдуз Усмонова 2006 йил, Туркманистон президенти олдида қўшиқ куйлаганидан бир неча кун ўтиб Сапармурод Ниёзов оламдан ўтган эди.

2014 йилда Ўзбекистон президентининг тўнғич қизига бағишлаб қушиқ куйлаганидан кейин Гулнора Каримова устидан жиноят иши очилиб, у уй қамоғига олинган эди.

Ўтган йили, Ўзбекистон президентига бағишлаб қўшиқ айтганидан уч кун ўтиб, Ислом Каримовнинг акаси Ибод Каримов оламдан ўтган эди.

Рассом Туз

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 апрел 2023
1918 йилнинг 21 апрелида Россия ва Сибир мусулмон туркларининг миллий маданий мухториятини эълон қилган Умумроссия мусулмонлари миллий мажлиси Сталин ...
3 июл 2020
Ҳафта айланиб яна сизлар билан юзлашганимдан мамнунман. Суҳбати чор – анда мазза бор, дейишади. Сизлар эса юз мингларсиз. Шунча ...
15 феврал 2021
Ўша қадим, қадим замонларда давлати бой, одамлари эркин, бақувват, оилалари бахтиёр, адолат устун бўлган мамлакатга тўсатдан ёв бостириб келибди. ...
8 июн 2024
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар  Яшнобод тумани суди ҳукми билан блогер ва «Эзгулик» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг фаоли ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...