Cатира
21 март 2016

21 март куни Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади

“Тошкент шаҳар ҳокимининг 18 март куни имзонлаган 244-сонли қарорига кўра, “Наврўз” умумхалқ байрами ўтказиш вақтида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракатининг чекланиши белгиланди”, дейилади хабарда.

Унга кўра, 21 март куни соат 06:00 дан 16:00 га қадар қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш тақиқланади:
— “Бунёдкор” шоҳкўчасининг Муқимий кўчаси билан кесишувидан “Қоратош” кўчаси билан кесишувигача;
— “Қоратош” кўчасининг “Самарқанд дарвоза” кўчаси билан кесишувидан “Бунёдкор” шоҳкўчаси билан кесишувигача;
— “Ўзбекистон” кўчасининг “Бунёдкор” шоҳкўчаси билан кесишувидан “Олмазор” кўчаси билан кесишувигача;
— “Бобур” кўчасининг “Ўрикзор” кўчаси билан кесишувидан “Шаршара” кўчаси билан кесишувигача;
— “Бешёғоч” кўчасининг “Ўзбекистон” кўчаси билан кесишувидан Фурқат кўчаси билан кесишувигача;
— “Фурқат” кўчасининг “Шаршара” кўчаси билан кесишувидан Навоий кўчаси билан кесишувигача;
— “Олмазор” кўчасининг “Ўзбекистон” кўчаси билан кесишувидан “Бешёғоч” кўчаси билан кесишувигача;
— “Байналмилал” кўчасининг “Бунёдкор” шоҳкўчаси билан кесишувидан “Бешёғоч” кўчаси билан кесишувигача;
— “Себзор” ҳамда “Зарқайнар” кўчаларининг тоннелга кириш жойидан.

Қарорда байрам тадбирлари ҳамда халқ сайллари ўтказилиши мўлжалланаётган “Себзор” кўчасининг Ўзбекистон Давлат цирки майдонига туташ қисми, Тошкент Ҳайвонот боғига туташ “Боғишамол” кўчаси, “Бахт диёр” гузари олди майдонига туташ “Шокирариқ” кўчаси, Марказий зобитлар уйи (собиқ Авиасозлар саройи), Мирзо Улуғбек, Бобур, Ғафур Ғулом номидаги, шунингдек “Гулшан”, Фурқат, “Сувчи” даҳасидаги “Қуёшча нури” истироҳат боғларига туташ кўчаларда ҳам вазият тақозо этганда йўлларда ҳаракатланишнинг чекланишига рухсат берилиши кўрсатилган.

21 март куни соат 06:00 дан 16:00гача метронинг “Миллий боғ” ҳамда “Бунёдкор” бекатларининг “Истиқлол” санъат саройи томони ёпилади.

Қарорда тегишли жамоат транспорти хизмати ташкилотларига тадбирлар ҳамда сайллар якунланиши даврида хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларининг сонини ошириш вазифаси юклатилган.

Рассом Туз

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 июн 2020
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси расмий сайти 8 июнь куни “Шўрданак” кўрсатуви муаллифларининг ДАН ходимларидан кечирим сўрагани акс ...
13 ноябр 2017
Қозоғистоннинг Сайрам туманида яшовчи 34 ёшли Хайрулла Норметов “ўрис динига кириб кетгани учун” хотинининг қорнига пичоқ тиққанини иддао қилиб, ...
6 апрел 2017
Шу йилнинг бошида жаҳон экранларига чиққан «Машхурликка йўл» (Sing) фильми катта ва кичик ёшдаги томошабинларнинг назарига тушди. Фильмда, катта ...
23 май 2020
Бугун Туркистон халқининг миллий озодлиги учун курашган Мунавварқори Абдурашидхоннинг НКВД жаллодлари томонидан ўлдирилган кундир. Мунавварқори 1878 йили Тошкентда туғилди. ...
Блоглар
18 январ 2021
Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан, яқин-яқин замонларда ёт босқинчиларнинг юз йилдан кўпроқ ...
13 январ 2021
Кun.uz профессионалларни ишга қабул қилар эмиш. Катта маош, икки маҳал овқат. Сиҳатгоҳнинг ўзи-я! Бундай ишхонани ...
11 январ 2021
Таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад 60 ёшда Баҳром ака индамайгина олтмишга кирибди. Ботинан қаралганда, ундай эмас. ...