UzPoster
20 сентябр 2018

Рауф Парфи издошлари тармоқда акция бошлашди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида 25 сентябрга режаланган Рауф Парфининг 75 йиллиги тадбирининг тақиқланиши ортидан фейсбук ижтимоий тармоғида шоирнинг мухлислари #parfimaniya хештеги остида акция бошлашди.

«25 сентябрь куни эмас, тақиқланган Рауф Парфи шеърияти билан учрашувни бугун бошлаймиз. Пастдаги аудиода устоз шоир абадиятдан сизга мурожаат қилмоқда», дея ёзди фейсбукда шоир Ҳуршид Даврон ва постига Рауф Парфи аудиоёзувини илова қилди.

Шоирнинг фейсбук тармоғида #parfimaniya хештеги остида қўйилаётган ижоди, китоблари, ҳаёти ва хотираларига оид постлар, видео, аудио, фото ва уларга изоҳлар тармоқда стихияли тарзда давом этмоқда…

Омон Азиз (кандакор): Сўнгги сўзларим… Рауф Парфини мен гўё бир малоикдай, фариштадай билардим. Бу жуда тоза, сокин, сабрли Инсон эди».

Паҳлавон Содиқ: (журналист) «Рауф Парфи раҳматли «Мени Лондонга олиб боринглар, бир марта Темзага оёғимни солиб ўтирсам бўлди», деб айтарди. Қачон Темзанинг ёнидан ўтсам, шу гапи эсимга тушади…Руҳи шод бўлсин!»

Муҳаммад Исмоил (шоир): «Ҳаётимда Рауф Парфи даври 1981 йил 20 октябрда бошланган… Мен ўша кунга қадар Рауф Парфини билмасдим. Ўзини ҳеч кўрмаган, бирор марта шеърини ўқимагандим. Талабалар катта қизиқиш ва энтикиш билан кутиб олаётганларига қараганда, уни танимаслик, ўқимаслик кечирилмас ҳодиса эди».

Шуҳрат Бобожон: (рассом): Қандай расм керак сизга, деган саволга Рауф Парфининг жавоби ўта аниқ бўлди. «Иккита қалин шиша орасида қурбақани эзсак. Эзилган тана ва қондан ҳосил бўлган бу даҳшатли тасвирни суратга олсак, ана шу сурат китобимга муқова бўла олади», деди Рауф Парфи.

Гулбаҳор Саид Ғани (филолог) «…ўша пайтлари соҳир шеърият соҳиби Рауф Парфи ҳам бир муддат шу журналда ишлаб турган эдилар. Умр йўлдошим Ҳабибулло Саид Ғани билан Тошкент сафарига отландик. Пойтахтга боргач, ҳар сафаргидек, дўсту қадрдонларни ҳам зиёрат қилдик. Табиийки, Рауф акани кўриб кетиш учун “Жаҳон адабиёти” га бош суқдик…».

Қутфиддин Муҳиддинов: (спорт журналисти) Шаҳримиздаги китоб дўконида яқинда Рауф Парфи китоби сотувга чиқди. Бир дўстим менга ҳам олиб қўйинг, деган эди. Кирсам, китоблари тугаб қолибди. Китоби сотилгани яхши, лекин мени бир савол қийнайди, китобдан ким даромад кўряпти? Шу фойдадан Рауф Парфи музейи ташкил қилса бўлмасмикин?

Раҳмат Бобожон: (шоир) Сўзидан ўзини излаган ғариб,  Ўзидан сўзини излаган ғариб, Билсам айтар эдим, йўқ нетай шарҳи- Рауф Парфи…

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 феврал 2021
Ҳали газга ўтилмаган ёнилғи сифатида фақат бензиндан фойдаланиладиган вақтлар эди. Бензин эса автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига ҳафтасига бир кун ...
28 ноябр 2020
Афу эт мениТақлид қилолмадим, кечир, Ватаним –Тош каби бардошли бўлолмадим ҳеч.Сапчиб турган эсам, айбситма мени,Афу эт, ахир мен ўлолмадим ...
26 январ 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 38-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Ҳаёт – илмдир. ...
20 апрел 2018
Анъанавий таксига муқобил, оддий киракашларга бойиш имконини берадиган Uber такси хизмати шу кунгача дунëдаги минглаб ўзбекларни бадавлат қилди. Шу ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...