Вақт машинаси
9 апрел 2020

9 апрель – Жунаид Россия билан тинчлик шартномасини имзолади

Жунаидхоннинг Россия билан ушбу келишуви Хива хонлигининг Тахта қалъасида имзолангани учун “Тахта шартномаси” дея тарихга кирган.

Битим Совет ҳукумати Хива хонлиги устидан Чор давридаги ҳукмронлигини қайта тиклаш учун “вақтдан ютиш” тадбири сифатида қаралади.

1919 йилнинг 9 апрелида Хива хонлиги манфаатларини большевиклар тажовузидан Хиванинг сўнгги хони Саид Абдулло номи билан ҳимоя қилаëтган Жунаидхон ва Кремль вакили (ТурЦИКнинг Хива ишлари бўйича фавқуллода комиссари) А.Ф.Христофоров “сулҳ битими”ни имзолашади.

Битим юзасидан музокаралар Хивадан 20 км узоқликдаги Тахта қалъасида 7 апрелда бошланиб, икки кун давом этади.

Музокарада Хива хонлиги томонидан Жунаидхон (ҳужжатларда Муҳаммад Қурбон Сардор Хон-Жунаид), Хон эшон ва Совет тажовузига фаол қуролли қаршилик олиб бораëтган туркман отлиқ гуруҳларининг сардорлари ва Хива хони Саид Абдуллахоннинг вакили (исми аниқланмаган) қатнашади.

Кремль тарафини ТурЦИКнинг Хива ишлари бўйича фавқуллода комиссари А.Ф.Христофоров тамсил қилади.

Икки кун давом этган музокаралар ортидан имзоланган “тинчлик келишуви” томонларга ўқ отишни тўхтатиш ва маълум жабҳаларда орқага чекиниш мажбуриятини юклайди.

Бу келишув 1919 йилнинг 26 апрелида ТурЦИК тарафидан тасдиқланиб, инобатга олинган.

Совет Туркистонининг саккизинчи қурултойида қилинган асосий маърузада мазкур ҳужжат “советларнинг улкан дипломатик ютуғи” сифатида қайд қилинган.

“Тахта шартномаси” имзоланиши тадбиридаги Кремль тамсилчиларидан яна бири Н.Вострикова битим билан боғлиқ тафсилотни ўз эсдаликларида қайд этган.

Унга кўра¸ битимдан бир кун ўтиб фавқуллода комиссар А.Ф.Христофоров бошчилигидаги миссия Хивага боради ва 11 апрель куни Хиванинг сўнгги хони Саид Абдулла тарафидан қабул қилинади.

Саид Абдуллахон келишув имзолангани муносабати билан советларга озиқ-овқат эҳсон қилади.

Востриковага кўра¸ Саид Абдуллонинг бу эҳсони очликдан ўлар ҳолига келган қизил аскарлар учун айни муддао бўлган.

Саид Абдулло фармони билан Петро-Александровск (ҳозирги Тўрткўл) шаҳридаги Қизил Армия аскарларига 6 минг пуд буғдой ва арпа берилади.

Бу “эҳсон” уч кун ичида Қизил Армиянинг Амударë бўлими аскарларига етказилади.

Eltuz.com мухбири танишиб чиққан тарихий ҳужжатларда ушбу битим Кремль тарафидан тезда бузилгани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Битимдан уч ой ўтар-ўтмас, Кремль номидан РВС (Революционный военный совет) 1919 йилнинг 12 июлида Чоржўйга телеграмма юбориб, Амударë гарнизонини ҳужумга тайëрлашга буйруқ беради.

1920 йил 2 февралда большевиклар Жунаидхон лашкарини мағлубиятга учратиб, хонликни забт этдилар.

Саид Абдуллахон тахтдан туширилиб, уй қамоғига олинди, Жунаид эса Қорақумга чекинди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 август 2019
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари 25 июль куни АҚШ, Европанинг қатор мамлакатлари ва Ўзбекистон ҳукуматларидан Гулнора Каримова ва унинг ноқонуний ...
24 июн 2016
Истанбул полициясига кўра, 23 июн куни тушлик пайтида Истанбулнинг Енибосна мавзеида Ўзбекистонлик тадбиркор (балки мулозим) О.Е. йўлтўсар қароқчилар ҳужумига ...
5 август 2018
1997 йили мени ҳайратга солган воқеа биринчи ракетка устасининг отаси ва мураббийи Штеффи Графнинг солиқ тўлашдан бўйин товлагани учун ...
3 август 2018
Тушликдан сўнг Боқижон менинг шконкамга келиб ёнимга ўтиради ва “сайр” пайтида узилган суҳбатини давом эттиради… Фарғоналик 38 яшар бу ...
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...