Видео
10 сентябр 2016

Судга мурожаат этинг ёки Жодугар Шавкат эртаги (видео)

Сенат мажлиси ўтган куннинг эртаси, 9 сентябр куни, Фейсбукда “Конституция бузулди! Судга мурожаат этинг!” гуруҳи пайдо бўлди.

Айни саҳифа ташаббускорлари фейсбукдаги гуруҳ саҳифасига Ўзбекистон республикаси Конституцион суди телефонларини кўрсатишган.

“Ўзбекистон республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев Конституцияга зид тарзда президент бўлди. Шу муносабат билан биз судга шикоят этиш акциясини бошлашга қарор қилдик” дея гуруҳ мақсади баён қилинган.

Янги ижтимоий гуруҳ ўз мақсадига, яъни Ўзбекистонда ҳокимиятни узурпация қилган Шавкат Мирзиёевни судга тортиб, жазосини беришга эриша оладими йўқми номаълум.

Бироқ гуруҳ ташаббускорлари тармоққа қўйган илк сатирик филмни ҳозирдан томоша қилиш мумкин.

Бир вақтлар Озарбайжон киностудиясида ишланган, ўзбек тилига қойилмақом таржима қилинган “Аловиддиннинг сеҳрли чироғи” филми мотиви асосидаги бу пародия “муштумзўрлиги билан ном қозонган Шавкат Мирзиёевнинг тахтга келиши” ҳақидадир.

Филм ижодкорлари шундай савол қўяди: бош вазирга конституцияни топташ изни сеҳр жоду ёрдамида берилдими ёки “Мирзиёевнинг Россиядаги суянган тоғи” ёрдамидами?

Бу саволга жавобни гуруҳ иштирокчиларига Ўзбекистон Конституцион суди раиси бериши керак.

Филмнинг Youtube каналидаги манзили: https://youtu.be/6-XekK8QJck

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 октябр 2017
15 октябр куни Самарқандда “Қўрқмаслар” гуруҳини тамсил қилувчи фаоллар – Малохат Эшонқулова ва Елена Урлаева ички ишлар ходимлари томонидан ...
6 апрел 2017
Шу йилнинг бошида жаҳон экранларига чиққан «Машхурликка йўл» (Sing) фильми катта ва кичик ёшдаги томошабинларнинг назарига тушди. Фильмда, катта ...
15 октябр 2018
Ўзбекистонда Уй-жой кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, эндиликда давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилаётган уйларнинг фақат мулкдорларигина турар жой ...
Блоглар
3 июн 2019
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ...
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...
16 май 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг ...