Асосий мавзулар
23 ноябр 2016

Ўзбекистон: Жамшид Каримовга нисбатан жазо психиатрияси муолажалари қўлланиши тўхтатилсин!

2016 йил 19 ноябрь

Ўзбекистонлик мустақил журналист Жамшид Каримов 2012 йил январидан бери шу кунгача Самарқанддаги психиатрия касалхонасида мажбуран ва яширин равишда сақланиб келмоқда. Мамлакат раҳбарияти буйруғи билан ҳаракат қилаётган шифокорлар журналистнинг саломатлиги тўғрисидаги ҳар қандай маълумотнинг тарқатилишига тўсқинлик қилишмоқда, унинг ўзини эса “ташқи дунёдан” тўлиқ изоляцияда сақлашмоқда. Онда-сонда унинг қизига отасини кўришга имконият берадилар, холос.

Жамшид Каримов – Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг энг катта акаси Арслоннинг ўғли бўлади. У Жиззах шаҳрида туғилиб ўсган, 2000 йиллар бошидан халқаро оммавий ахборот воситалари, хусусан, Institute for War and Peace Reporting (IWPR), “Фарғона.Ру” агентлиги, Ўзбекистоннинг “Арена” веб-сайти билан ҳамкорлик қилиб келган. Маҳаллий расмийларнинг ноқонуний фаолияти бўйича журналистик текширувлари билан танилган. Цензурага, барча даражадаги авторитаризмга қарши чиқишлар қилган.

2004 йилдан бошлаб Жамшид Каримов номаълум кимсаларнинг ҳужумига дуч келиб, бир неча бор калтакланган, бўғизга тиқилиб қолган суяк мисоли маҳаллий расмийлар томонидан таъқиб этилган. Унинг ўзи бу ишларни журналистик фаолияти билан боғлиқ деб ҳисоблаб келарди.

Жамшид Каримов илк бор псизиатрия касалхонасига 2006 йил сентябрида мажбуран ётқизилган. Бу иш Жиззах шаҳар судининг Жамшид вса унинг адвокати иштирокисиз, яширинча қарори билан, амалга оширилди. Бу ҳақда ҳатто унинг оила аъзоларига ҳам хабар қилинмаган. Бу ишлар унинг иши ҳамда президент амакисига қарата танқидий фикрлар билдириб берган интервьюси сабабидан бўлганига шубҳа йўқ.

Самарқанд психиатрия касалхонасида беш йил умрини ўтказиб, 2011 йил ноябрда Жамшид озодликка чиқди. Тахмини қилинишича, уни АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ташрифидан сўнг қўйиб юборилиди. “Жамшидни қўйиб юборишганидан кейин мен у билан телефон орқали гаплашдим, – дейди Каримовнинг дўсти, Канадага муҳожиротга чиқиб кетган журналист Улуғбек Ҳайдаров. – Унинг овози аввалгидек, фикри теран, ўзи ҳам ўзгармаганди. Мен унга ҳозирча қатъий баёнотлар билан чиқмасликни, барча ишларни четга суришни, дам олиб куч тўплашни маслаҳат бердим… Аммо у қулоқ солмади. Халқаро оммавий ахборот воситалари, ҳуқуқ ҳимоячилар билан алоқа йўлини излади, ўзининг тақдири ҳақида маълумот бермоқчи бўлди. Унинг айтадиган паплари оз эмасди”.

Тез орада, 2012 йил юошида Жамшид Каримов расмийларнинг буйруғи билан яна касалхонага жойлаштирилди. “У озодликка чиққанидан икки ой ўтиб яна қайта олиб кириб қўйдилар, – дейди 19 ёшли Евгения. – Самарқанддаги одамлар орасида “Супер” номи остида танилган психиатрия муассасасига. Турмадаги каби деразаларига панжара ўрнатилган хонада сақлашмоқда. У ерда ҳар-хил одамлар, ҳатто қотиллар ҳам бор. Ҳеч қанақа суд бўлмаган. Уни СНБга (Миллий хавфсизлик хизмати – МХХ) “гаплашиб олиш” учун чақирдилар, етиб борганида эса кўчанинг ўзида тўрт киши ташланиб калтакладилар, тишини синдирдилар, машинага итариб кириб ўша ерга олиб кетдилар. Унинг ҳамма ери кўкариб кетганди. Отамнинг айтишича, агар унга бир киши ҳужум қилганида ҳам у ўзини ҳимоя қилиб олган бўларди, бироқ тўрт кишига кучи етмаган”.

Евгениянинг айтишича, отаси иккинчи бор “псиихушка”га тушиб қолганидан бир неча ой ўтиб соғлиғи кескин тарзда ёмонлашиб кетди ва натижада у ўлиб қолишига сал қолди. Унга нима бўлганини аниқ айта олмайди тахмин қилишича, бу унга ёки укол қилиб ёки чойига қўшиб берилган дориларнинг таъсири бўлиши мумкин.
“Менга (президент) Каримовнинг ўзи шифокорларга унинг ақлини киритиб қўйишни буюрган деб айтишди”, – дейди қиз амаки-бобосни фамилияси билан номлаб.

“Милиционерлар уни доим қўриқлаб юрадилар, агар унинг олдига келсам албатта у билан нималарни гаплашаётганимни назорат қилиш учун ёнимизда туришлари керак: унга бирор оғиз ортиқча гапни айта олмайман, доим ёнимда бир ёки ики, баъзида эса уч киши туради. Учрашувдан олдин эса уни фотосуратга туширмаслигим учун телефонимни олиб қўядилар. Ундан президентнинг ўлганини яширишяпти, буни билиб қолса, чиқариб юборишларини талаб қилиш мумкинлигидан хавотирланишса керак. Милиция ҳам буни айтишни тақиқлаяпти. У ҳамон озод бўлишига умид қилмоқда. Амммо “Ислом Каримов ўлмагунича, мени чиқаршмайди” деб айтади ва тез-тез бу кунни кўрмай ўлиб кетсам керак дейди”.

Айни пайтда 49 ёшга кирган Жамшид Каримов амакиси томонидан барпо этилган режимга нисбатан танқидий муносабатда бўлган хорижий оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиб келгани учун жазоловчи психиатрия қурбони бўлгани кундек равшан. Озодликка қисқа муддатга чиққан пайтда унинг ўзи врачлар унга “ аста-секин кечувчи шизофрения” ташхисини қўйганларини айтиб берганди. Бу ташхис буюртма характерга эканлиги борасида шубҳалар рад этилса ҳам, Жамшид на жамият учун ва на атрофдаги бошқа одамлар учун хатарли шахс эмас (у жуда ҳам мулойим, тинчликпарвар одам) ва уни узоқ йилларга “психушкага” қамаб қўйишга зарурият йўқ эди.
Жамшиднинг дўстлари ва ҳамкасблари уни психиатрия касалхонасида сақлаш ва “даволаш” жазо психиатрияси аломатларига эга деб билдирмоқдалар ҳамда халқаро ҳуқуқ ҳимоячилар, БМТ, ЕХҲТ, Европа иттифоқи ҳамда сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари тамойилларини ҳимоя қилувчи барча мамлакатлани Жамшид Каримовнинг тақдири билан қизиқиб кўришга ҳамда Ўзбекистон расмийларидан журналистни зудлик билан озод этиш ва мустақил психиатрия кўригидан ўтказишга чақирадилар.

Имзолар:

Алексей Волосевич, мустақил журналист, Ўзбекистон
Аркадий Дубнов, журналист, Москва
Ганимат Захид, озарбайжон газетаси «Азадлыг» («Свобода»)
Даниил Кислов, ИА «Фарғона.Ру» Бош муҳаррири, Москва
Ёдгор Обид, шоир, Халқаро ПЕНклуб аъзоси, Австрия
Ивар Дале, Катта маслаҳатчи, Норвегия Хельсинки Комитети
Канат Адилов, мустақил блогер, Прага
Қудрат Бобожонов, Eltuz сайти бош муҳаррири, Стокгольм
Людвика Влодэк, социолог ва публицист, Варшава университети, Польша
Мария Шищенкова, координатор, Front Line Defenders, Париж
Надежда Атаева, «Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлар» ассоциацияси президенти, Франция
Стив Свердлоу, Марказий Осиёда Human Rights Watch ташкилоти вакили
Улугбек Хайдаров, мустақил журналист, Ванкувер (Канада)
Умида Ниязова, Инсон ҳуқуқлари ташкилоти – Ўзбек-Герман Форуми
Шухрат Бобожонов, журналист ва рассом, Прага
Эмин Ахмедбеков, «Азербайджан Сааты» («Час Азербайджана») телевизион дастури рус бюроси рахбари.

Тағин ўқинг
9 октябр 2024
Исроилда теракт. Россияда Ютубнинг тўсилишига қарши намойишлар, Украинадаги рус  харбий асирлари, Бухородаги электр идораси ва Навоий олтин конидаги бахтсиз ходиса ...
14 март 2020
Рассом Кирпи
19 феврал 2020
Қуйидаги мақола telegra.ph сайтида эълон қилинган. “Элтуз” бу мақола таржимасини эътиборингизга ҳавола этмоқда. Иддао ва тахминлар устига қурилган бу ...
17 май 2017
Фарғона вилояти фермерлари мажбурлаб берилган ипак қуртини яна ҳокимиятга қайтариб олиб келишмоқда. Бу ҳақда Элтуз мухбирига Риштон туманидаги фермерлардан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...