Cатира
7 сентябр 2017

Ўзбек томони тағин “Дўстлик” КППдан ўтишни чеклади

7 сентябр куни, “Дўстлик” КППнинг расмий очилишидан бир кун ўтиб, ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Иззатулла Рахматуллаев чегаранинг яна ёпилгани ҳақида ёзди.

«Тамом. Кино тугади. Бугундан ўзбек томони тўй, ёки дафн маросимига телеграмма талаб қила бошлади. Халқни яна қанча калака қилиш мумкин», деб ёзди у “Элтуз” мухбирига.

«Мен эрталаб соат 9.30 да (чегарага) борсам, 500 дан ортиқ одам турибди. Ўзбекистон тараф аввалгидек телеграмма талаб килаяпти».

Иззатулла Рахматуллаев “Элтуз” мухбирига шунингдек, одамлар орасида эрталаб соат 5 дан Аравон, Қорасув, Новқат ва Ўзган туманларидан келиб навбат олганлари борлигини билдирди.

6 сентябр куни Ўш ва Андижон вилоятлари орасидаги участкада “Дўстлик” назорат пункти яна бир бор очилди.

Очилиш маросимида Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг олиймақом мулозимлари қатнашган, чегарада тўпланган одамларнинг қувончли гулдурос қарсаклари остида икки қардош халқнинг дўстлиги ҳақидаги нутқлар ўқилганди.

Сўнгги йилларда “Дўстлик” КПП бир неча бор очилди, сўнг эса ўзбек томонидан ёпиб қўйилди. “Икки қардош халқлар”нинг чегарасидан ўтишга чеклов қўйилди ва ўтишга фақат тўй ёки дафн маросими ҳақидаги телеграмма билангина руҳсат бериладиган бўлди.

Сўнгги йилларда Каримов қўшни мамлакатлар билан муносабатларни бузишда ном чиқарди, бироқ Мирзиёев иқтидорга келиши билан муносабатлар яхшилана бошлади ва у ташриф билан Қирғизистонга ва Қозоғистонга борди.

“Каримов ҳаётлик чоғида қўшнилар билан муносабатни яхшилаш имконсиз бўлганмиди?” – дея савол билан юзланади рассом Туз.

PS: Ўшлик журналистларнинг хабар беришича, соат 13 ларда ўзбек чегарасини барибир очишган. Яна ёпилмаслигидан умид қиламиз.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 август 2020
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Абдумавлонович Азизов (ААА) Ўзбекистонни парда ортидан идора қилишга интилаётган икки “серый кардинал”дан биридир. ...
24 апрел 2020
Ўзбекистонда кечаётган карантин ва чекловлар туфайли ҳаммадан кўра кунлик ишлаб пул топадиганлар қийин аҳволга тушиб қолди. Оила боқишга, қорин ...
28 феврал 2019
“Azon.uz” сайтида этнограф олим Анвар Бўронов билан катта интервью чиқибди. Унинг асосий мавзуси — тангричилик динининг ўтмиши ва бугуни. ...
2 октябр 2017
Ўтган ҳафта охирида Рус патриархи Кириллнинг Ўзбекистон бўйлаб сафари бошланди, шунингдек Тошкентда Россиянинг янги ароқ заводи қурилиши ҳақидаги хабарлар ...
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...