Видео
4 октябр 2017

Бобомурод Абдулла ҳимоясига жонли чиқишида ўзбек фаоли кўзига ёш олди

Швецияда яшаётган 36 яшар Дилобар Эркинзода 3 октябр куни барча ўзбек фаолларини қамалган блогер Бобомурод Абдулла ҳимоясига кенг акциялар бошлашга чақирди.

Фейсбукда жонли ёйинлар бошлаган Эркинзода блогернинг айбсизлиги, уни озод қилиш имкони борлиги ҳақида гапирди.

“Бу сўнгги имконият, биздан гина кудуратни йиғиштириб, журналистни озод қилиш учун якдил ва кенг миқёсда ҳаракат қилишимизни, петицияларга имзолар тўплашимизни тақозо этади” деди у.

Бундай истиқболга скептик қараётган бошқа ўзбеклардан фарқли, Эркинзода президентга ва халқаро ташкилотларга ёзиш йўли билан блогерни озод қилиш мумкин, деган фикрда.

Бунга у, 27 сентябр куни Бобомурод Абдуллаев билан бир кунда қамоққа олинган ёзувчи Нурулло Отахоновнинг ижтимоий тармоқда бошланган кенг ҳаракатлар боис қамоқдан чиқарилганини мисол келтиради.

“Бу кунлар” китоби учун 159-да айбланган Нурулло Отахонов Тоштурмага олиб кетилгач, Эркинзода доҳил фаоллар гуруҳи ижтимоий тармоқда уни озод қилиш учун мингга яқин имзо тўплашганди.

1 октябр куни ёзувчи қамоқдан чиқарилди. “Элтуз” мухбири билан суҳбатда у “бунчалик катта ҳаракатлар бошланиб кетишини кутмагани”ни билдирди.

Эркинзоданинг фикрича, бу икки ҳолат бир-бирига жуда ўхшаш.

“Фақат Отахонов китобини ўз номидан эълон қилди, журналист Бобомурод Усмон Ҳақназаров таҳаллусини қўллади”, деди у.

Унинг фикрича, иккала ҳолатда ҳам эркин фикр учун инсонни шафқатсиз жазолашмоқчи.

“Жазога лойиқ нима қилди Бобомурод Абдуллаев? Айтинглар, қўша-қўша қасрлар қурдими, ёки миллион-миллион пулларни ўғирладими? Ёки мазлумларни қамоқларда қийнаб ўлдирдими, Конституцион тузумга тажовуз қилиб?” деди у ўз жонли ёйинида.

Эркинзода 159-да айбланадиган маҳкумга нисбатан терговда қандай қийноқлар қўлланиши мумкинлиги ҳақида гапираркан кўзига ёш олди.

“Ҳозир мен учун гапириш жудаям оғир тўғриси, ҳудди ўз яқинимни яна бир бора йўқотгандай бўлаяпман”, деди у.

Гап шундаки, унинг акаси Искандар Худойберганов ҳам 2004 йили 159-модда Конституцион тузумга тажовуз қилишда айбланиб, аввал ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Бироқ, узоқ давом этган фаоллар курашидан сўнг Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилиниб, Худойбергановнинг жазоси 20 йил қамоққа алмаштирилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 май 2018
Бу йил мактабларда ўқувчилар “Сўнгги қўнғироқ” ўрнига президент Шавкат Мирзиёевнинг билим олишга оид гаплари шиор қилинган тадбирга сафланишаркан. Бу ...
5 апрел 2017
Москвага давлат ташрифи билан борган Мирзиёевни аэропортда мамлакат президенти эмас, балки жинси ва драп камзул кийган, жамоатчиликка нотаниш бўлган ...
24 ноябр 2016
72 ёшли сиёсий маҳкум Самандар Қўқоновнинг яқинларидан бугун Eltuz.comга етиб келган хабарга кўра охирги суд ажрими бекор қилинган, унинг ...
11 март 2020
Бир гуруҳ ўзбек фаоллари 11 март куни Швейцария ҳукумати ва масъул идораларига марҳум президентнинг катта қизи Гулнора Каримова ўғирлаган ...
Блоглар
23 сентябр 2020
Шуҳрат Қаюмов мен таниган, мен мулоқотда бўлган санъаткорларнинг энг яхшиси, маданиятлиси эди. У киши билан ...
21 сентябр 2020
Аёллар дискриминацияси ва гендер тенгликка қарши ҳаракатлар аввал масжидларда, ички ишлар ходимлари орасида (аёлларни ечинтириб, ...
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...