Асосий мавзулар
7 ноябр 2017

Андижон вилояти мактаблари кичик синф ўқувчилари пахта теримига чиқмоқда

2017 йилнинг 3 ноябрида ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева Андижон вилоятининг Балиқчи тумани пахта далаларида бўлиб, ўқитувчиларининг назорати остида пахта тераётган 11-12 ёшли болаларни кўрди.

Болалар Балиқчи туманидаги 1-мактабнинг 5-синф ўқувчилари бўлиб чиқди, улар ҳар куни мактабга 2-3 килограммдан пахта олиб келишлари керак.

Шунингдек, Елена Урлаева Улуғнор туманидаги 13-мактаб ўқувчиларини учратди, улар ҳам далада пахта тераётган эди. Ҳуқуқ ҳимоячиси айрим болалар пахта даласига чуқур зовур устидаги хатарли қўлбола кўприкдан ўтаётганини кўрди.

Шу куни соат 11 да Урлаева 13-мактаб ўқитувчиларининг елкаларига пахта териш учун етакларини ташлаб олган кичик синф ўқувчиларини пахта даласига олиб келаётганини кузатди.

Болалар ва ўқитувчилар пахта даласига яқинлашгач, Урлаева болаларга пахта териш тақиқланганини айтиб, қичқира бошлади. Шундан сўнг улар шошилиб далани тарк эта бошлади.

Халқаро меҳнат ташкилоти сўнгги йилларда Ўзбекистонда болалар меҳнатига йўл қўйилмаётганини таъкидламоқда. Ўзбек фаоллари эса бундай баёнотга ҳали эрталигини айтиб, уни нотўғри, деб ҳисобламоқда.

2017 йилги кузги дала ишларида болалар ва мажбурий меҳнат бўйича мустақил мониторинг натижалари маҳаллий ҳукуматнинг илгаригидек чопиқ ва пахта теримида ўқувчилардан фойдаланишини кўрсатмоқда. Ҳозирга қадар Ўзбекистондаги пахта секторида болалар меҳнатидан фойдаланилишига қарши бирор сезиларли жамоатчилик қаршилиги қайд этилгани йўқ.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 январ 2021
«Элтуз» қисқа ҳажвий анимацион фильмлар туркумини давом эттиради. Навбатдаги фильмда бульдозер дарахтзорни суриб ташлайди ва ўрнида ҳашамдор сарой пайдо ...
22 август 2022
Андижон ҳокими қабулига келганларга пойгакдан жой берилади. Андижон ҳокими қабулига келганларга пойгакдан жой берилади. Рассом Туз
16 август 2019
Бундан бир қанча вақт муқаддам интернетда эълон қилинган “Пуфак” сарлавҳали мақоласи ортидан таниқли ёзувчи, Каримов даврининг нуфузли мулозимларидан бири ...
25 феврал 2023
Ит қувган гадойдай кунлар зув зув ўтиб яна қаршингиздаман азиз ўқувчим. Яна 10 кун чидасангизлар кўклам келади. Сизларга «Маънавият  енгилмас ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...