Асосий мавзулар
24 ноябр 2017

Туркияда яшаган ўзбек йигити хотинини ўлдириб қочиб кетди (видео)

Истанбул шаҳрида яшаëтган Ўзбекистон ватандоши 27 ёшли Маъбуд Носиров хотини 25 ёшли Зарифа Шокировани пичоқлаб ўлдирди. Фото: hurriyet.com ўнгдан Маъбуд Носиров, Зарифа Шокирова, Нодир Асланов.

Бу жуфтликни таниганлардан бирининг “Элтуз” мухбирига айтишича, Маъбуд Носиров бундан 5 йил олдин Истанбулга хотини билан келиб, фабрикада ишлай бошлаган.

Қўшниларининг билдиришича, бу оила кўчиб келганидаëқ кунора жанжаллашган.

Маъбуд Носиров бир-икки марта хотинини калтаклаганида қўшнилар келиб ажратгани маълум.

Эридан безган Зарифа Шокирова Истанбулда танишган дўстининг (эркак киши бўлган) уйига бориб яшай бошлаганини айтади бу жуфтликни таниган ўзбекистонлик.

“Маъбуд Носиров хотинини уйга қайтариш учун унга телефон қила бошлади, аммо Зарифа телефонларга жавоб бермади. Маъбуднинг Нодир Асланов деган дўсти бор. Тез-тез уларнинг уйига бориб-келиб турар эди. Маъбуд шу дўстини ишга солиб, бир тузоқ қурди. Режага кўра, гўëки Маъбуднинг Нодирдан қарзи бўлган. Нодир Зарифага телефон қилиб: “Эрингдан оладиганим пулни сен олиб, кам кўстингга ишлат”, деган. Бу гапга ишонган Зарифа эрига телефон қилиб, пулни олиш учун вақт белгилайди”, дейди суҳбатдош.

Қотилликка рашк сабабми?

Ҳикоянинг қолганини маҳаллий турк матбуоти баён этади. “Ҳуррият” газетасида ëзилишича, Зарифа Шокирова Истанбулнинг Мармара денгизи соҳилидаги кўрфазга ўша эркак дўсти билан келиб, эридан пул олмоқчи бўлади. Пул бериш ўрнига эри унинг баданига тўрт марта пичоқ санчади. Чавақланган Зарифа воқеа жойида ўлади.

Маъбуд Носиров воқеа жойидан қочади. Жиноятни текширган турк полицияси Носировнинг ўртоғи Нодир Аслановни ҳибсга олади.

Асланов қотилнинг жиноий шериги сифатида кўрилмоқда.

Зарифа эрининг уйидан қочиб кетганидан сўнг бирга яшаган эркак ким ва унинг кейинги тақдири нима бўлди, деган саволга жавоб йўқ.

Турк полициясига кўра, ўз хотинини ўлдирган Маъбуд Носиров чет элга қочган. Айни пайтда Носировнинг Россияда ëки Ўзбекистонда эканлиги тахмин қилинмоқда.

Носировга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган.

Турк матбуотида Ўзбекистон ватандошларининг фоҳишалик, диний экстремизм, террор ва қотиллик жиноятлари фигуранти бўлаëтгани тез-тез тилга олинади.

Видео: https://youtu.be/EoBUGyiGtM0

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 январ 2016
Президентликни хоҳламасангиз, биринчи хонимликка нима дейсиз? Sputnik интернет нашри Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова Instagram даги расмий саҳифасида ...
21 март 2017
Истанбулнинг Фотиҳ мавзеида Ўзбекистон ватандоши 43 яшар Муштарий. К. Исмли аëлни бўғиб ўлдирган 26 яшар Нежати. Ф исмли йигит ...
9 май 2016
GM Uzbekistan ширкатига алоқадор юқори мулозимлар узоқликка югуриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатмоқда. Автосаноат иши билан боғлиқ икки МХХ мулозими ...
8 май 2018
Сўнгги 60 кун давомида ижтимоий тармоқдаги ўзбекларнинг фаол қисми Бобомурод бошчилигидаги “давлат тўнтарувчи”ларига қарши драматик жараёнларни кузатди. Бобомуроднинг дўстлари, ...
Блоглар
11 сентябр 2019
Ибтидосида айтай, мен шоир ёки бастакор, ё-да ҳофиз эмасман. Шеърга ўхшаган бир нарсаларни ёзиб, уларга ...
6 сентябр 2019
“Орамиздан чиқса гар миллатни яхши севгувчи, биз они душмон билиб, таффонча бирлан отамиз”. Бу мисраларни ...
4 сентябр 2019
Менинг узоқ йиллар аввал ёзган бир шеърим бор эди. Унда Шарқнинг шоири гул бутоғига боғлаб ...