Видео
22 декабр 2017

Руҳий шифохона тутқуни Жамшид Каримов ҳақидаги фильм трейлери чиқди

Марҳум президентнинг жияни Жамшид Каримов ҳақида тасвирлар олаётган журналист Улуғбек Ашур 22 декабрь куни фильм трейлерини тақдим этди.

У 40 минутлик ҳужжатли фильмнинг «Элтуз» нашри орқали тўлиқ намойишини январь ойи охирларига режалагани ҳақида билдирди.

Фильмда Жамшид Каримов Самарқанд руҳий касалликлар шифохонасида унга нисбатан бўлган шафқатсиз муносабат, орттирган асоратлари ҳақида гапиради.

Мустақил журналист Жамшид Каримов ўз фаолияти боис, деярли 11 йил Самарқанддаги руҳий касалликлар шифохонада мажбурий ҳибсда сақланган эди.

Жамшид Каримов амакиси бошқарган ҳукуматни танқид қилгани ва халқаро оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилгани учун 2005 йилнинг сентябрида ҳибсга олинган эди.

Суд уни мажбурий руҳий даволаш ҳақида ҳукм чиқарди. Каримовнинг ўзидан эса мажбуриятга розилик 2006 йили мажбурлаш йўли билан олинди. У 2011 йили қисқа муддат озод этилди, бироқ икки ой ўтмай, тағин мажбурий даволанишга қайтарилди.

Жамшид Каримов 2017 йилнинг бошида озод этилди. Бу ҳақдаги фильм «Элтуз» нашри билан ҳамкорликда тайёрланмоқда.

Видео: https://youtu.be/OKh4H0VyMDg

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 июн 2021
“Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг 9-қисмини тақдим этади. Рус ...
29 июл 2022
Шу кунларда қочган ҳам қувган ҳам рўмол деб томоқ йиртмоқда. Бу тўқсонлар охирида Туркияни дунëвийликдан мосуво қилмоқчи бўлган оқинчилар ...
5 январ 2017
Каримов даврида йирик молиявий жиноятларда айбланиб 18 йилга қамалган Зеромакс ширкати ижро директори Миродил Жалолов озодликка чиқди, илгари Тошкент ...
14 июн 2021
Ўзбекистонда шоир Рауф Парфи хотирасига бронза ҳайкал ўрнатиш учун бир гуруҳ зиёлилар бошлаган пул йиғиш ҳаракати ниҳоясига етмоқда. “Биз ...
Блоглар
28 ноябр 2023
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб ...
23 ноябр 2023
Янги Ўзбекистонда жамият иккига бўлинган: Бир бири устидан ëзадиганлар ва пул бериб, бировнинг устидан ëздирадиганларга. ...
15 ноябр 2023
Тармоқ, яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра хотин-қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли. ...