Cатира
17 феврал 2018

Ғор одамининг телевизорга қарши уруши

Айтайлик, ғорда яшайдиган ибтидоий одам ëниқ турган телевизорни кўриб қолди.

Унинг илк реакцияси қандай бўлади: Албатта, дастаси ëғоч тош қуроли билан бу нотаниш «ёв»га қарши курашга киради.

Балки ғор одами телевизорга қарши курашмас? Ким билади дейсиз?

Лекин бу воқеа ибтидоий замонларда эмас, шу бугунги кунларда ўзбеклар орасида учрамоқда.

Фильмлар, ТВ сериаллар дубляжи билан шуғулланувчи артистлар ишини ҳаром дея мақола чоп этган толибон руҳидаги ўзбек сайти Диний қўмита танқидига учради.

Диний сайтда эълон қилинган мақолага кўра, артистлар сериалларни овозлантириш билан “боласига ҳаром луқма едирган” бўлишади.

Мақола муаллифи дубляж артистларини “миллатнинг энг ашаддий хоинлари, бузғунчи, иккиюзламачи, мунофиқ кимсалар” дея қоралаб, ҳаммани уларга қарши курашишга чорлайди.

“Акс ҳолда охири ёмон бўлади”, дея таҳдид солади мақола муаллифи.

Мақола ортидан ижтимоий тармоқда изоҳлар пайдо бўлди.

«Аёлларингизни тим қора қопга солиб, чандиб, нафас олиши учун тешик қолдириб, ертўлага олиб тушиб, ўра қазиб, ўша ерга тиқиб, икки қават эшик билан тамбалаб, ўзингиз эшик тагида ухланг, шунда сиз тарғиб қилаётган жамиятни қурамиз», деб ёзди, жумладан, фейсбук юзери Хуршид Йўлдошев.

Бироқ кўп ўтмай, ТВ артистларини сазойи қилишни кўзлаган мақола сайтдан ғойиб бўлди.

Ўзбекистонда телевизорга қарши исённинг бугунги нишона шакли қўшни Афғонистонда «анча камол топгани»ни кузатиш мумкин.

Тошкентдаги ўзбек сайти сериалга овоз берганларни халқ душмани деб сазойи қилаётган пайтда Мозори Шарифдаги ўзбек телевизорнинг ўзини дўппосламоқда.

Рассом Кирпи телевизорни дўппослаётган мутаассиб диндорнинг айни кулгили ҳолатини акс эттирди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 март 2017
Баҳор дунёнинг турли нуқталарида турлича келади. Чунки баҳорни ҳамма ўзгача талқин қилади, ўз билганигача таърифлайди. Ўзбекистоннинг босма нашрлари ҳам ...
10 феврал 2017
Депутатлар ҳам кутиб турган экан шекилли, президентнинг фаол бўлинг, деган топшириғидан кейин бел боғлаб халқ билан ҳам тиллашишга тушиб ...
21 октябр 2015
Ўзбекистонда аҳоли икки тоифага бўлинади. (Ҳукумат назарида) Биринчиси: Айбланувчилар. (Буларга қўлга олингандан бошлаб то маҳбус бўлиб, қамоқда ўтирувчилар киради.) ...
15 май 2018
Мирзиёевга «Ўзбекистон қаҳрамони» унвони бериш ҳақида ижтимоий порталга қўйилган Иброҳим Норовнинг таклифини 14 май куни бирданига бир неча ўзбек ...
Блоглар
18 январ 2019
Ўзбек матбуоти Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳокими Шерали Саломов йиғилишда фермер Ориф Дурматовни калтаклагани ва ...
16 январ 2019
Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов фейсбук саҳифасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ...
15 январ 2019
Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланди… бу эса болалар боғчасида олинган сурат… Нимага болаларга армия формасини ...