Асосий мавзулар
2 март 2018

Муҳаммад Солиҳ: Тозаланган майдонда янги диктатор тахт қурмасин!

Таниқли ўзбек шоири, сиёсий диссидент, «Эрк» демократик партияси лидери 69 ёшли Муҳаммад Солиҳ 1 март куни Ўзбекистон ҳокимият тизимларидаги сўнгги ўзгаришлар юзасидан «Элтуз» нашри мухбирига эксклюзив интервью берди.

Муҳаммад Солиҳ, жумладан, ҳукуматдаги бир қанча йирик амалдорларнинг ишдан олиниши ва қамоқларга ташланаётганига муносабат билдирди.

«Бугунги тозаланаётган майдонни янги авторитар режим учун ҳам, халқнинг озодлиги, ҳуррияти ва демократия учун ҳам қўллаш мумкин», деди ўз интервьюсида Муҳаммад Солиҳ.

У, шунингдек, «Элтуз» мухбирининг мамлакат ташқи ва ички сиёсати, ундаги мухолифатнинг ўрни ҳақидаги кўплаб саволларига жавоб берди.

Сўнгги шоир ва биринчи сиёсатчи…

Ўз ижодини ўтган асрнинг 70-йилларда бошлаган Муҳаммад Солиҳ шеърлари ғарб авангардизми, сюрреализми ва шарқ фалсафасини уйғунлаштирган, ўз даврида бу хусусият совет танқидчилари ўқига нишон бўлган.

Шунга қарамай, у 20 дан зиёд тўплам чиқарган, Франц Кафка прозаси ва XX аср француз шоирлари асарларини ўзбекчага ўгирган улуғ ўзбек адибидир. Ўз навбатида, унинг асарлари немис, инглиз, рус, турк, озарбайжон тилларига таржима қилинган.

Ëзувчи Ҳамид Исмоил таъбирига кўра, у Совет Ўзбекистонининг сўнгги шоири ва мустақил Ўзбекистоннинг биринчи сиëсатчисидир.

Олға силжиш ва чекинишлар…

1988 йили Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда таъсис этилган илк норасмий «Бирлик» халқ ҳаракати асосчиларидан бири бўлди, кейинчалик эса ўз тарафдорлари билан «Эрк» демократик партиясини тузди.

Муҳаммад Солиҳ 1991 йили Ўзбекистондаги президент сайловида Ислом Каримовга рақиб сифатида қатнашди ва расман 12 фоиздан зиёд овоз қозонди.

1993 йили Муҳаммад Солиҳ ҳукумат босимлари ортидан ватанни тарк этишга мажбур бўлди.

Ўзбекистон ҳукумати Солиҳни 1999 йилги 16 февраль портлашлари ташкилотчиларидан бири сифатида айблаб келади.

Бироқ бу айбловлар бўйича судда кўрсатма берган асосий гувоҳ Зайниддин Асқаров уларнинг қийноқлар натижасида олинганини айтиб, Муҳаммад Солиҳнинг портлашларга мутлақо алоқаси йўқлигини билдирган эди.

Видео: https://youtu.be/jW96g5LoLAc

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 сентябр 2020
Давлат тест маркази 25 сентябрь куни эълон қилган натижаларга кўра, ариза топширган салкам 1 ярим миллион абитуриентдан 140 минг ...
1 май 2015
Ислом Каримов Ўзбекистонга 1989 йилдан раҳбарликни бошлаган. 24 йил аввал. Жуда ҳам қадимдан. Бу вақт ичида у анча қартайиб ...
23 май 2019
2019 йилнинг 3 майида президент имзолаган ва матбуотда эълон қилинган қонунда Ўзбекистондаги барча ҳайдовчилар малака ошириш сертификати олиши кераклиги ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...