Асосий мавзулар
23 март 2018

Наврўзга Стокҳолмда қозоқ жамоаси мезбонлик қилди

Швециянинг пойтахти Стокголмда 21 март куни қозоқ, турк, эрон, ўзбек, уйғур диаспораси вакиллари Наврўз байрамини нишонлашди.

Наврўз тадбирига мезбонлик қилган Стокгольмдаги «Абай» қозоқ маданий маркази рахбари Гулмира Асилбекова 2018 йилнинг элбаси томонидан Ўзбекистон йили дея аталиши бежиз эмаслигини айтади.

«Чунки Ўзбекистон бизнинг қадош, ён қўшнимиз» деди Асилбекова «Элтуз» мухбири билан суҳбатда

Наврўзни Қозоғистонлик раққоса Улбола Эрмухаммедова нафақат қозоқ, уйғур, балки ўзбек рақслари билан ҳам қиздирди.

Байрамга келган меҳмонлар алоҳида залда бўғирсоқ, қимиз, талқон каби қозоқ таомларидан ҳам татиб кўришди. Уларнинг айримларини, тайёрлаш усули залда намойиш қилиб кўрсатилди.

Концертни яқинда Францияда концерт бериб қайтган таниқли эронлик хонанда Рустам Мир Лошарий гуруҳи давом эттирди.

Наврўз тадбирида қатнашиш учун Швецияга келган Қозоғистон опера ва балет театри артисти Эрлан Жандарбай ҳам бу йилнинг мамлакатда Ўзбекистонга бағишланишини туғишганлик, қардошлик белгиси деб билишини айтади.

«Элбошининг бу йилнинг Ўзбекистонга бағишлаш қарори замирида туркий тиллик халқларни бирлаштириш ғояси ётади», дейди Эрлан Жандарбай.

Тадбир концерти белгиланган кичикроқ офис зали меҳмонлар билан гавжум бўлди.

Тадбир ташкилотчилари «Элтуз» мухбири билан суҳбатда аввалига каттароқ зални мўлжаллашгани, бироқ Швецияда байрамнинг иш кунига тўғри келгани боис кўпчилик қатнаша олмаслигидан келиб чиқиб, кичикроқ залларни олишганини айтишди.

Тадбирга келган Швециядаги туркман диаспораси вакили, таниқли ёзувчи Оқ Муҳаммад Велсапар «Элтуз» мухбирига Турманистонда ҳам Наврўз қадимдан нишонланиб келингани ва сақланган айрим анъаналар ҳақида сўзлаб берди…

Унинг сўзларига кўра, унинг ёшлигида катталар учун алоҳида каттароқ, кичик болалар учун кичикроқ гулханлар ёқишган, одамлар олов устидан сакраб ўз кучини намойиш этишган.

Швециядаги ўзбек диаспораси вакили Гўзал Шерикбоева қозоқларнинг фаоллигига ҳавас қилганини яширмади, шундай тадбирлар миллатни, халқни бирлаштиришга хизмат қилади, деди у «Элтуз» мухбирига.

Туркман ва ўзбек диаспорасидан фарқли, Швециядаги қозоқ жамоаси Гулмира Асилбекова сўзларига кўра Қозоғистон ҳукумати томонидан ҳам рағбатлантириб келинади. Байрам сўнггида «Абай» маркази вакиллари тадбир иштирокчиларига эсдалик совғалари улашди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 январ 2020
Хитой ҳукумати инсон ҳуқуқларида ўзи учун экзистенциал таҳдидни кўради. Унинг шу муносабат билан қилаётган саъй-ҳаракатлари эса глобал кўламда инсон ...
28 декабр 2019
«Интернетда мухолифат масаласи муҳокама қилиняпти. У қандай фойда келтирган?» — деди Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий номидаги мактабда 27 декабрь куни ...
13 декабр 2015
2015 йилнинг 13 декабрида, Жаслиқ турмаси маҳкуми, ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов 37 ёшга тўлади. 2006 йилнинг апрелида уни ҳибсга ...
24 апрел 2020
Қадрли «Элтуз» кўрармонлари, мен сизнинг ҳар жума рассом Туз ваъзларини кутаётганингизни биламан ва сизнинг эътиборингизни қадрлайман. Афсуски, бу ҳафта ...
Блоглар
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу ...