Cатира
4 апрел 2018

Ўпишганларни пойлаган ТВ журналистларига дакки берилди

3 апрель куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги “Mенинг юртим” телеканалини халқаро ва маҳаллий қонунчилик меъёрларини бузганлиги ҳақида расмий огоҳлантирди.

Телеканалга дакки берилишига 1 апрель куни эфирга узатилган, ёшларнинг истироҳат боғларида қўл ушлашиб юргани, ўпишгани қораланган “Яширин камера” кўрсатуви сабаб бўлди.

Ўзбек журналистларининг ўзини тутиши машҳур “Флейта учун унутилган куй” фильми қаҳрамонлари ҳаракатига менгзайди.

Кўрсатувда одамларнинг шахсий ҳаётига дахл қилингани ҳақида “Элтуз” нашри 2 апрель куни хабар берган эди.

Адлия вазирлиги бошқармасининг ижтимоий тармоқ орқали “Элтуз” нашрига етиб келган хатида, жумладан, кўрсатувда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 12-моддаси бузилгани қайд этилади.

Ушбу норма, вазирликка кўра, республика миллий қонунчилигига тўлиқ имплементация қилинган.

Шунингдек, мактубда Конституция бандларига кўра, “ҳар кимнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлиги, шахсий ҳаëтига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатлангани” таъкидланади.

Телеканал раҳбариятига “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонун моддаларига асосан, “жисмоний шахсларнинг розилигисиз уларнинг шахсий ҳаëтига тааллуқли ахборотдан фойдаланилиши”га йўл қўйилмаслиги эслатилади.

“Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун моддаларига кўра, “шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш шарт”лиги уқтирилади.

Нодавлат радиотелеканаллар хартияси ва Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ахлоқ кодексидан иқтибос келтириб, вазирлик “телерадиокўрсатувларни оммага узатишда рухсат этилган чегарани ва касбий этикани эътиборга олиши” кераклигини журналистларга эслатади.

2 апрель куни “Элтуз” нашри чоп этган мақолада “Яширин камера” кўрсатуви бошловчисининг ёшларга нисбатан ҳаракати юзасидан ижтимоий тармоқ юзерлари фикрлари ёритилганди.

Кўрсатувда унинг бошловчиси 22 яшар Бадриддин Ҳусниддинов ёшлар олдига камера билан қўққисдан бориб сўроққа тутади.

Тошкентлик блогер Хуршид Йўлдошев ва ижтимоий тармоқларнинг бошқа юзерлари «Элтуз» нашрига берган изоҳларида бу ҳолатни шахсий ҳаётга аралашиш дея баҳолашган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 октябр 2018
Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш ишлари 15 октябрга ўтар кечаси тунда олиб борилди. Ёдгорлик 16 октябрь куни очилиши кутилмоқда. ...
15 май 2019
Бир пайтлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ўқишга кираётганимда, ҳозирги пайтда Фейсбукда ҳам анча танилиб қолган амалдорлардан ...
10 октябр 2019
Бугун республикада матбуот хизматларига эътибор қаратилмоқда, урра, урра билан президент қарори асосида барча шаҳар, туман ташкилотларида, ҳокимликларида янгидан ахборот ...
11 май 2017
Давр тақозоси билан Ўзбекистонда совчилик анъаналари ўзгармоқда. Аста секин ўғиллардан ҳам кўра, қизларга тузукроқ жойлардан эр қидириш, совчи жўнатиш ...
Блоглар
16 октябр 2019
Қўшиқчи Жаҳонгир Отажоновнинг икки кун олдин олиб қўйилган ижодий фаолият учун лицензиясини «Ўзбекконцерт» 16 октябрь ...
7 октябр 2019
Мен 10 кунлик қамоқдан уйга келган заҳотим интервью берганимда Шабнамнинг тақдиридан мутлақо бехабар эдим. Менинг ...
7 октябр 2019
Мажбуран руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган хоразмлик блогер Нафосат (Шабнам) Оллошукурованинг отаси Болтабой Оллошукуров қизининг соғлом ...