Асосий мавзулар
17 апрел 2018

Мирзиёевга суиқасдда айбланган шахснинг отаси уни айбсиз деди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг Қирғизистонга ташрифи пайтида унга суиқасд қилишда айбланиб, 15 йилга қамалган 30 яшар Достонбекнинг отаси Хурсандбек Саримсоқов “ўғлим айбсиз”, дея билдирди.

“АКИ пресс” агентлигига кўра, 17 апрель куни Бишкекда матбуот анжумани ўтказган Саримсоқов ўз ўғлининг Ўзбекистон президентини ўлдириш режаси бўлмаганини айтган.

Ўш шаҳри суди Достонбекни “Ўзбекистон президентига суиқасд уюштиришга уриниш”да айбли деб топиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

19 апрель куни Саримсоқовнинг шикоят аризасига биноан Ўш вилояти апелляция суди ишни қайта кўриб чиқади.

Саримсоқовнинг матбуот анжумани пайтида “АКИ пресс”га айтишича, ўғли туҳмат қурбони бўлган.

«Ўғлимни 2017 йилнинг 2 сентябрь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари қўлига кишан солиб олиб кетишди. Унга Ўзбекистон президентини Бишкек шаҳрига келганда ўлдириш режасини тузди, деган айб юклашди. Уйни тинтув қилганда битта ҳам ҳужжат топишмади. Ит билан текширишганда қора пакетдаги нарсани топишди. Портловчи модда деб расмийлаштирдилар. Ўғлимни уришди, қўлини қайиришди ва қийноқ қўллаб айбини бўйнига олдиришди. Ўғлимга рус тилида ëзилган иқроқномага қўл қўйдиришди. У рус тилини билмайди-ку. Ким ишонади ўғлимнинг битта ўзи президентни ўлдира олади деб. Агар бу ҳақиқат бўлганда мен бу ерда бу гапларни айтиб ўтирмасдим», – дейди Саримсоқов.

Қирғизистондаги Turmush нашрига кўра, 15 йилга қамалган Достонбек 2017 йилнинг август ойида “Жамоат тавҳид ва жиҳод” ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевни Бишкекка ташрифи пайтида отиб ўлдиришни режалаган.

Айни нашрга кўра, Достонбекнинг уйидан суиқасд учун режаланган портлатувчи шнур, пластит ва детонатор каби портловчи моддалар топилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 2017 йилнинг 5 сентябрида Қирғизистон пойтахти Бишкекка давлат ташрифи билан келган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 декабр 2017
22 декабрь куни президент Мирзиёев Ўзбекистон Олий Мажлисида қилган бир неча соатлик жонли мурожаатида молия ходимларини “каламушлар” деб атади. ...
13 декабр 2016
Ўзбекистонда Каримов ўрнига президент бўлиб Шавкат Мирзиёевнинг сайланиши, жамиятдаги олий мансабдор шахсини улуғлаш риторикасини ўзгартирмади. Бу оғриқли муаммони акс ...
5 январ 2016
Elsevar тахаллуси билан ижод қилишни маъқул кўрган бу рассом йигит 34 ëшда. Бухорода яшаб ижод қилади. Eltuzнинг штатли рассоми ...
17 декабр 2015
Бугун машҳур россиялик ҳонанда ва бастакор, Афсонавий “Аквариум” гурухи солисти Борис Гребеншиков Муҳаммад Бекжон озодлигига бағишланган http://marafon-pisem.org/2015/index.html#uz хештеги остидаги ...
Блоглар
23 август 2019
Мамлакат турғунларининг бузилаётган уйлари учун бозор нархида товон талаб қилиши очкўзлик экан. Президент самолёти учун ...
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари ...
13 август 2019
Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин ...