Асосий мавзулар
3 май 2018

Бобомурод иши бўйича жараён судланувчилар фойдасига ўзгарди

Давлат тўнтаришида айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаевга 2 май куни прокурор 5 йил қамоқ жазосини, қолган уч айбланувчига эса суд залидан озод қилишни сўради.

“Қизиқ жойи, судланувчилар 20 йил берилишини кутишаётганди. Уларнинг ҳаяжонини кузатиш қизиқ бўлди. Камерага тушириш керак эди буни. Прокурор бу учаласини оқлаш ва озод этиш ҳақида гапираётганида ўзларини тутишларини”, деди жараённи яқиндан кузатаётган тошкентлик журналист Алексей Волосевич “Элтуз” мухбирига.

Судланувчиларнинг тақдири 4 май куни ҳал бўлиши кутилмоқда. Бироқ, Волосевич сўзларига кўра, узоқ ва суронли кечган жараён сўнггида судья ва прокурорларнинг позицияси 180 даражага ўзгарган ва Бобомурод Абдуллаев ҳам тез орада озод этилиши мумкин.

У, шунингдек, ушбу сиёсий суд жараёни Ўзбекистоннинг яқин тарихида илк бор тўла очиқ ҳолатда ўтаётганини билдирди.

“Афтидан бутун сиёсий жараённи президент Мирзиёевнинг халқаро миқёсдаги обрўсини ошириш учун ўрнак сифатида очиқ тарзда ўтказишмоқда”, деди Волосевич.

Эслатиб ўтамиз, журналист Бобомурод Абдуллаев Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтган йилнинг 27 сентябрида ўғирлаб кетилган. Орадан уч кун ўтиб, унинг МХХ (ДХХ) томонидан «ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланаётгани» маълум бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 июн 2019
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг “оқсаётгани”ни айтиб танқид қилди. ...
28 апрел 2020
Куз ойининг қуёшли кунларидан бирида “барачний” Ҳасанбой ёнимга келди ва гапни чўзиб ўтирмай, “кетдик”, деди. “Қаерга?” – сўрадим ундан. – Ҳозир чойхонага ...
13 апрел 2016
eltuz.com сайтига, ИШИДга алоқадорликда айбланиб, 7 йил озодликдан махрум қилинган Жиззахлик фермер, армани миллатли Арамаис Авакяннинг адвокати Олим Қобилов ...
3 июл 2020
Ёмғирдан қутулиб, дўлга тутилишми? Ўзбекистон пахта секторини хусусийлаштириш жараёнидаги хатарлар Power Briefs туркумининг Ўзбекистондаги пахта секторини хусусийлаштириш жараёнида асосий ...
Блоглар
2 июл 2020
6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги “Қизил кхмерлар” келганини, улар бутун ...
25 июн 2020
​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов ...
21 июн 2020
(бўлган воқеа) Таржимон сифатида Россиянинг милиция бўлимларидан бирига чақиришган эди. Бўлимда жиноятчи сифатида гумон қилинган ...