Cатира
29 май 2018

Видео: Гулноранинг коррупция пулларини мамлакатга қайтаришга шошманг!

Бир неча ўзбек фаоллари 23 май куни Швейцария ҳукуматига Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизига тегишли активларни қайтариш учун шошилмаслик чақириғи билан чиқишди.

Улар, бу пулларни Ўзбекистонда реал аксилкоррупция механизмлари ва ҳақиқий адолат ўрнатилганидан кейингина қайтариш лозимлигини билдиришмоқда

Асосий маълумот

Эслатиб ўтамиз, 2012 йили Швейцария прокуратураси, ҳақиқий эгаси Гулнора Каримова бўлган, Takilant, Swisdorn ва бошқа офшор ширкатлари активлари устидан жиноят иши терговини бошлади.

Швейцария прокуратураси Швейцария банкларида ва бошқа жойларда сақланаётган 800 млн. франкни музлатди.

Шунингдек, пул ювиш иши бўйича жиноят ишини қўзғатди.

800 миллион швейцария франки Гулнора Каримованинг телекоммуникация ширкатларидан уларнинг Ўзбекистондаги бизнесига «рахнамолиги» учун олган пораси эди.

Швейцария прокуратураси ўтказган тергов, Каримова молиявий империясини инқирозга, яқин шерикларининг эса уни жиноятда айблашига ва шунингдек, 2017 йили Каримованинг жиноятда айбланиб, қамалишига олиб келди.

Каримова устидан суд жамоатчиликдан ёпиқ ва халқаро адлия тамойилларининг бузилиши ҳолатида ўтди.

Гарчи Ўзбекистоннинг янги президенти ислоҳотлар олиб бораётганини таъкидлаётган бўлсада, фаоллар ўзбек халқидан ўғирланган пулларни тўғридан тўғри ҳукуматга қайтаришга ҳали эрталигини айтишмоқда.

Активларни қайтариш жараёни коррупцияга қарши механизмлар, мустақил суд ва шунингдек жамиятга ҳисоботдорлик, шаффофлик тамойилларининг ўрнатилиши юзасидан ислоҳотларни рағбатлантириши лозим.

Фильмдан скриншот: «Сorruptistan» N-map – 2017
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 март 2022
Украинада Россия бошлаган уруш 27 кундан буён давом этаркан, Шавкат Мирзиёев 21 март куни тағин Владимир Путин билан телефонда ...
16 март 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Адабий ҳаётим баъзан зид қутбларда жараён этди. Хусусан, 1977-1979 йилларда Москвада бошдан кечирганларим ўзимни, инсонларни ...
27 июл 2016
Бугун Марказий Осиëда ишлаб чиқарилаëтган “хонтахта” филмларининг чучмал қахрамонлари одамни зада қилар экан, ўтган аср киноэкранларини тўлдирган жиддий санъаткорлар ...
3 март 2016
Бугун трендга таҳорат олиш учун жамоатчилик хожатхоналарига қўйилган обдасталарнинг мусодара қилинаётгани ҳақида хабарлар чиқди. Рассом Элсевар ўзбек ҳукуматининг бозорлардаги ...
Блоглар
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...