Асосий мавзулар
9 январ 2019

Президент қабули учун пикет қилган аёлнинг телефонидаги видеони ўчиришди

Тошкентда, президент қабулхонаси олдида, турли муаммолар билан вилоятлардан келган беш нафар аёлнинг пикети акс этган видео 9 январь куни тармоқда тарқалди.

«Элтуз» нашрининг ўрганишича, норозилик пикетига чиққан аёллар Ўзбекистоннинг Хоразм, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан бўлиб, уларнинг талаблари ҳам турлича, аксарияти маҳаллий амалдорларнинг уларга нисбатан ноҳақликларига оид бўлган.

Пикет иштирокчиси, 31 яшар Нафосат Оллашукурова «Элтуз» нашрига берган интервьюсида айнан унинг норозилигига маҳаллий ҳокимликнинг Урганчдаги ижара уйидан ҳайдаб чиқаргани сабаб бўлганини билдирди.

Шунингдек, у 9 январь куни эрталаб милиция унинг телефонини олиб қўйиб, ундаги видеотасвирларни ўчириб ташлашгани ҳақида хабар берди.

«Видеоларни ИИБ ходимлари телефонимни олиб қўйиб ўчириб юборишларидан қўрқиб, шу заҳоти фбга ташлаб бордим. Сақлаб қолишга уриндим. Кутганимдек, улар телефонимни олиб қўйишди ва фбга қўйишга улгурмаган видеоларимни ўчириб ташлашди», дея ёзди Оллашукурова ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

У қўйишга улгурган фейсбукдаги бир нечта қисқа бўлаклардан иборат видеоларда президент маҳкамаси қўриқчиларининг аёллардан бирининг телефонини тортиб олишга уринаётгани, аёлларнинг қаршилик кўрсатишаётгани ҳам акс этган.

Видеодаги ёзувда бир аёл милициянинг «Сиз кимсиз? Нега видеога олаяпсиз?» деган саволига «Президентимиз ҳар ким видеога олишга ва диктофонни қўшишга ҳаққи бор деб қўйдилар!» дея жавоб беради.

Ўзбекистонда ва бошқа кўпгина мамлакатларда президент қўриқчилари қиёфасининг видеога олиниши тақиқланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 октябр 2018
Сиёсий таҳлилчи Анвар Назирнинг «Элтуз»га билдиришича, Тошкент қатлгоҳларида 1938 йилнинг 4 октябридан 8 октябрига қадар Туркистоннинг беш юздан зиёд ...
31 октябр 2018
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси, 30 яшар Фарҳод Миниёзов ўз аризасига кўра ишдан бўшатилди ва суд қарори ...
23 октябр 2017
Совет Ўзбекистонини узоқ йиллар бошқарган Шароф Рашидов шахсига ҳар хил баҳо бериш мумкин. Кимдир уни республикани руслаштириш, пахта монополиясини ...
30 март 2017
«Оила ва жамият» газетасини (29.03) варақлар экансиз, ундаги мақолаларда бугунги ўзбек жамиятининг анча оғриқли муаммолари тилга олинганига гувоҳ бўласиз. ...
Блоглар
14 март 2019
Жуда ғалати ишлар бўляптики, на жим туриб бўлади ва на гапириб. Аммо “қилинган ишдан пушаймон ...
8 март 2019
​​Жаллод деганда бошига қоп кийдирилиб, кундага қўйилган каллани ойболта билан чопадиган бақувват одамни тушунишади одатда. ...
7 март 2019
Гулнора Каримованинг умумий тартибдаги қамоққа ўтказилиши ва фарзандларининг дунёга шарманда бўлдингиз деб жар солиши мавсум-мавсум ...