Cатира
15 март 2019

РТдан ваъз: Қозончининг эрки бор…

Қозончининг эрки борми? Бу саволга, албатта, “Қозончининг эрки бор қайдан қулоқ чиқарса”, деган мақол билан жавоб берамиз. Аммо бу 100 йил олдинги ўтмишга оид эрк. 

Ҳозир изнсиз қозон ясасангиз, албатта, қамаласиз. Кеча Тошкентнинг олди бойларидан бўлган, кўп овқат еб семириб кетган божхона ходимлари қиммат машиналарда (қайси пулига олган, ойлиги бор-йўғи 200 бўлса) келиб, қозон ясайдиган темирчини оëқ-қўлига кишан солиб обкетишди.

Цехдаги барча қозонлар ва 53,2 миллион сўмлик жами 13 тонна алюмин мусодара қилинди. Қозончи балким янаги йил амнистияга тушиб, қамоқдан чиқиб, бола-чақасини боқар. Аммо божгирларнинг бойиб кетгани аниқ.

Бизга маълум бўлишича, божгирлар мусодара қилинган алюминни Россияга яширин сотиш тизимига 20 йил олдин асос солишган. Так чтў, нима бўлса, қозончига бўлди. Қозончининг эрки йўқ. Қозончидан фарқли, аҳмоқ одамларнинг тилига эрк бермагани ҳам яхши.

Яшаëтганимиз қадим Туркистон замини азалдан турли элат, қавм ва ирқлар қайнаган қозон бўлган.

Одамлар эски пайтда турлиликка тоқатли бўлган. Эски фотографияларда одамлар бошларидаги дўппилар ҳам ҳар ҳил эканлигини кўрамиз. Кейинчалик бир хиллик урчиди. 

Элдан ажралиб турган қиëфатларга одамлар таъна қила бошлади, сен нега ундайсан деб. Бировлар эсласа, ўтган кузда бир яхшигина боқилиб, “родной загар” олган дубайлик амакининг ўзбек қизига уйлангани баҳс бўлган эди.  Маълум бўлишича, ушбу тўй 2018 йилнинг 13 ноябрь куни Урганч шаҳридаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтган. Келиннинг исми Шаҳноза бўлиб, у хонанда. Куёв эса, айтишларича, дубайлик, унинг исми Саййед (Сайёд десаям бўлади, шунақа қизни қўлига қўндирибди).

Изоҳ ëзган холалар: “Во-о-ой, негрга тегибди-я оппоққина қиз”, деб ачинса, уйда ўтириб қолган қариқизлар: “Асбоби катталигига учганде”, деб ëзиб, ҳасад оловида жизғанак бўлишди. Учинчи тоифа эса: “Дубайликнинг пули кўп, оғзи қийшиқ бўлса ҳам (бу ҳолатда кўмирдай қора бўлса ҳам) бойнинг боласи яхши, деган комментлар ëзишди. Яъни бу новчагина оппоққина хоразмлик қиз дубайлик “миллиардер”нинг пулига учган.

“Пулига учганде, пул ўлсин. Вилласиям бормиш палм бичда”, деб ëзғиришди. Азизлар, бу гапираëтган гапларимиз расизм, яъни ирқчилик эканлигини биламизми? Ойнага қаранг, кўзимиз ҳам оқу қаро-ку.

Балки бу қизалоқ анави бўғирсоқ “Қоратоев”ни яхши кўриб қолгандир? Севгандир. Ахир севги олий туйғу, деб айтамиз-ку. Почему обязательно думать о минусах и плохой стороне?

“Ўзимизнинг ўзбек эркаги турганда…”, деб бошланадурғон изоҳларни ўқимасаям бўлади.

Уйланиб, бир ҳафта яшаб, Россияга кетган эрнинг хотини сабзи бозори ëки бақлажон бозорига бориб сотиб олган сабзавот билан овунгани ҳақида сукут сақлаймиз.

Эри Россияга кетиб, қайнотасига ўйнаш бўлганлар-чи…

Хуллас, бировнинг кўзидаги зирапчани кўрамиз-у, ўзимизнинг кўзимиздаги ғўлага эътибор бермаймиз.

Тўйлар муборак, ҳар ким севгани билан қўша қарисин.

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз


Eltuz.com
Тағин ўқинг
17 август 2017
Матлуба Азаматова 1965 йил Андижон шаҳрида туғилган. Максим Горький номли Адабиёт институтида таҳсил олган. Британиянинг IWPR институти ва Би ...
15 май 2018
Мирзиёевга “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони бериш ҳақида ижтимоий порталга қўйилган Иброҳим Норовнинг таклифини 14 май куни бирданига бир неча ўзбек ...
11 феврал 2017
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) 2016 йилги пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат мониторинги якунларига оид ҳисоботини эълон ...
Блоглар
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...
16 май 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг ...
15 май 2019
Бир пайтлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ўқишга кираётганимда, ҳозирги пайтда Фейсбукда ҳам ...