Асосий мавзулар
16 май 2019

Олий суд Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш қарорини бекор қилди

Ўзбекистон Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 16 май куни журналист Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш ҳақидаги олдинги суд қарорларини бекор қилди.

Ўзбекистон Олий суди судлов ҳайъати таркибидаги уч нафар судья – Акмал Муродов, Наргиза Маҳкамова ва Муҳаббат Раббиева журналистлар фойдасига қарор чиқарди ва бир йилдан ортиқ чўзилган жараёнга якун ясади.

«Бу ҳақда ҳозирча телефонда оғзаки билдиришди. Қарор почта орқали келади», деди журналистларни ҳимоя қилган «Симай» адвокатлик бюроси адвокати Умид Давлетов «Элтуз» мухбирига.

Видео: https://youtu.be/1P0gGp8vRPg

Германиядан сиëсий қочқин мақомини олган журналист Шухрат Бобожонов ўзи ва укаларининг уйлари тортиб олингани юзасидан ташвиш билдириб, сал илгари Германия Ташқи ишлар вазирлигига мактуб ëзган эди.

Бир йилдан ортиқ давом этган суд жараёнлари ҳақида «Элтуз» туркум мақолалар чоп қилган.

2018 йилнинг бошида Урганч тумани суди журналист Шуҳрат, Қудрат, Ғайрат Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарган. Бу қарорни чиқарган судья Ўткир Машариповнинг ўзи кейин апелляция шикоятини кўриб чиқиб, уни ўз кучида қолдирган. Кейинги инстанцияда 1 февраль куни Олий суд судьяси Жамшид Тиркашев журналистлар аризасини рад қилиб ажрим чиқарган. Ажрим юзасидан журналистлар назорат тартибида Олий судга шикоят қилишган эди.

«Суд ниҳоят арзимизни эшитгани ва бизнинг фойдамизга қарор чиқарганидан жуда ҳурсандман. Узоқ давом этган бу жараён ўзбек судига мурожаат қилиб адолатга эришиш мумкинлигини намойиш қилди», деди Ғайрат Бобожонов «Элтуз» мухбири билан суҳбатда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 ноябр 2015
Қудрат Бобожон Eltuz.com Сочи калта олинган, пастки лаби олдга туртиб чиққан, ўзи сариқдан келган бақувват жуссали бу кишининг тунд ...
4 август 2016
«Адолат» газетаси «йигирма бешинчи довонга ҳам зафарли одимлар билан етиб келган лаҳзалар» ҳақида фикр юритар экан, шу кунларда ҳамманинг ...
16 феврал 2023
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Қашқадарё вилоятининг Косон туманидан. Нартичуқурлик аёллар маҳалла ажратган ...
19 октябр 2015
Элтуз манбаларига кўра, туман бўйича ҳозирча учта мактаб ўқувчиларининг пахта теримига чиқарилгани ҳақида аниқ маълумотлар бор. Булар Олтинкўл тумани, ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...