Асосий мавзулар
22 октябр 2019

Нафосат Оллошукурова очлик эълон қилгани учун руҳий шифохонага ташланган

Хоразмлик блогер ва фаол Нафосат Оллошукурова 30 сентябрдан буён Урганч шаҳридаги психиатрик диспансерда мажбурий даволанишда қолмоқда.

Фуқаролик суди қарорига кўра, Нафосат маъмурий ҳибсдалигидаёқ овқатланишдан бош тортган, юраётган пайтида ҳушидан кетган ва унга шифокор чақирилган.

Тиббий-маслаҳат комиссияси раиси Қувондиқ Дурдиев судда берган кўрсатмасида: “Нафосат Оллошукурова даволанишга муҳтож, чунки “овқатдан бош тортиш”, “ўлиш истаги”, “ўзининг салбий томонларини яширишга уриниш” каби белгилар унинг руҳий ҳолати бузилиши аломатларидир”, дея билдирган.

20 октябр куни интернетда Нафосатнинг қандайдир эркак сўроғига жавоб бераётгани акс этган видео пайдо бўлди. Видеода у тушкун бир овозда эркакнинг саволларига жавоб бериб, ўзининг очлик эълон қилганини тасдиқлайди. Видеонинг қачон ва ким томонидан олингани номаълум.

Блогер Нафосат Оллошукурова 22-23 cентябрь кунлари хоразмлик журналист Маҳмуд Ражабнинг Тошкент томон пиёда юришини кузатиб борган ҳамда ИИБ ходимлари Маҳмуд Ражаб ва бошқаларни ҳибсга олишда қандай куч ишлатганини видеотасвирга тушириб, Интернет орқали узатган эди.

Ушбу видео турли каналларда қарийб икки миллион марта кўрилди. Оллошукурова 10 кунлик маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Кейин суднинг 30 сентябрдаги қарорига кўра, оиласига хабар берилмасдан руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди.

Норозилик юришини ёритган блогер мажбуран руҳий касалликлар шифохонасида қолдирилмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 октябр 2017
Октябрь ойида жинсий зўравонликлар Ғарб мамлакатлари оммавий ахборот воситаларида энг кўп муҳокама этилаётган мавзулардан бирига айланди. Ўзбекистонда эса аксинча, ...
30 июн 2017
Мирзиёев артистлар билан учрашувида “халқ учун ишлаётган” актерларга театр ёнидан кўп қаватли уй қуриб беришни ваъда қилди. Президентнинг фикрича, ...
4 март 2018
3 март куни адвокат Сергей Майоров беш ойдан бери МХХ изоляторида сақланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев билан учрашди. Ҳуқуқ фаоли ...
15 январ 2019
Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланди… бу эса болалар боғчасида олинган сурат… Нимага болаларга армия формасини кийгизишмоқда, мен билмайман, бироқ ...
Блоглар
27 октябр 2020
Тўқсонинчи йилларда талаба эдим. Данғаралик таниқли журналист Шокирали Нуралиев: “Капитализм ҳуқуқсиз, ёлланма ишчиларни эзиб ишлатишдир. ...
26 октябр 2020
Ижтимоий тармоқларда популистлар томонидан Франция маҳсулотларига бойкот эълон қилиш ҳақида чақириқлар пайдо бўлмоқда. Келинглар, бу ...
22 октябр 2020
Миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш деган баҳона, ниқоб ёрдамида монополларимиз қонимизни сўриб ётибди. Ташқаридан истеъмол моллари ...