Асосий мавзулар
20 январ 2020

Блогер Нафосат Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этди

Шу йилнинг 18 январь куни ўзбекистонлик блогер 32 яшар Нафосат (Шабнам) Оллошукурова мамлакатни тарк этди.

“Элтуз” мухбири билан суҳбатда Оллошукурова МДҲ мамлакатларидан бирига етиб келганини, бундай чорани танлашга руҳий шифохонадан чиққанидан кейин ҳам унга нисбатан таъқиб тўхтамагани мажбур этганини билдирди.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан “Элтуз” Оллошукурованинг қаерда эканлигини ошкор қилмайди.

Шабнам Оллошукурова руҳий шифохонада

Унинг тағин билдиришича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги психиатри Левон Амбарцумов бошчилигида рўйхатдан ўтказиш баҳонасида уни яна олиб кетишга уч бора уриниш бўлган. Охирги марта уни олиб кетишга келишганида уйида бўлмагани учун улар мақсадида ета олмаган.

“Мени олиб кетгани келишганида кўчада бўлганман, ота-онам хабар берган, ярим тунгача уйга келмасдан кўчада қочиб юрганман”, дейди у “Элтуз” мухбири билан суҳбатда.

Нафосатнинг отаси Болтабой Оллошукуров ва эгизак қизлари

Ўзбекистонда ўтган сайлов арафасида Хоразмдаги руҳий шифохонага мажбуран ташланган ва уч ой ушлаб турилган блогер Нафосат Оллошукурова 28 декабрь куни у ердан чиқарилган, “махсус комиссия Оллошукурованинг бошқа даволанишга эҳтиёжи йўқ”, деб топган эди.

Оллошукурова 23 сентябрь куни адолат излаб Хоразмдан Тошкентга, ички ишлар вазири билан учрашиш учун пиёда йўлга чиққан шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг ҳаракатларини ёритгани ортидан 10 кунга қамалганди. Қамоқ жазосини ўтагач, озод қилинмай, руҳий шифохонага ётқизилган блогер мамлакатда энг кўп қизиқиш билдирилган фигурага айланди.

Нафосат ёритган “Адолат юриши” ҳақидаги постер

Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш ташкилоти, Amnesty international, Cotton Campaign каби халқаро ташкилотлар Нафосат Оллошукуровани озод этишни Ўзбекистон ҳукуматидан талаб қилиб чиқишган эди.

Мамлакатни тарк этишидан олдин Нафосат Оллошукурова “Ўзбекистонда сўз эркинлиги” мавзуида ўтган тадбирда қатнашиб, АҚШ элчиси Даниел Розенблюм билан учрашган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 март 2020
Рассом Кирпи
9 август 2018
Айни пайтда Тошкент архитектура-қурилиш институти олдидаги чинорларнинг бир нечаси ҳам туман ободонлаштириш идораси томонидан кесиб ташланган. Рассом Туз 2015 ...
27 ноябр 2018
Қиз боланинг сазойи қилиниб, жинсий зўрлангани акс этган видео 27 ноябрь куни “Элтуз”га келди. Видеода аввалига бу қизни бошқа ...
16 феврал 2017
Россия матбуоти, 14 феврал куни Калининград аэропортида ёнида 15 кг қурути бўлган Ўзбекистон ватандоши ушлангани ҳақида хабар берди. Маълум ...
Блоглар
27 октябр 2020
Тўқсонинчи йилларда талаба эдим. Данғаралик таниқли журналист Шокирали Нуралиев: “Капитализм ҳуқуқсиз, ёлланма ишчиларни эзиб ишлатишдир. ...
26 октябр 2020
Ижтимоий тармоқларда популистлар томонидан Франция маҳсулотларига бойкот эълон қилиш ҳақида чақириқлар пайдо бўлмоқда. Келинглар, бу ...
22 октябр 2020
Миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш деган баҳона, ниқоб ёрдамида монополларимиз қонимизни сўриб ётибди. Ташқаридан истеъмол моллари ...