Асосий мавзулар
21 январ 2020

Блогер Шабнам журналист Бобожоновларга қарши чақув ëзишга мажбурланган

18 январь куни Ўзбекистонни тарк қилган 32 яшар блогер Нафосат Оллошукурова “Элтуз” мухбири билан суҳбатда унга қарши қийноқлар Муҳаммад Солиҳ, Дўстназар Худойназаров ва журналист Бобожоновларга қарши чақув ёздириб олиш учун бўлганини билдирди.

Шунингдек, у “Элтуз” мухбирига Соғлиқни сақлаш вазирлиги психиатри Левон Амбарцумов бошчилигида уни қайта руҳий шифохонага ётқизишга уриниш бўлгани, ўзбек расмийларининг айни ҳаракатлари уни мамлакатни тарк этишга мажбур этганини иддао қилди.

Ўзбекистонда ўтган сайлов арафасида Хоразмдаги руҳий шифохонага мажбуран ташланган ва уч ой ушлаб турилган блогер Нафосат Оллошукурова 28 декабрь куни у ердан чиқарилган, “махсус комиссия Оллошукурованинг бошқа даволанишга эҳтиёжи йўқ”, деб топган эди. Бироқ Нафосат Оллошукуровага кўра, уни қайтадан руҳий диспансерга ётқизишга уриниш давом этган.

Оллошукурова 23 сентябрь куни адолат излаб Хоразмдан Тошкентга, ички ишлар вазири билан учрашиш учун пиёда йўлга чиққан шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг ҳаракатларини ёритгани ортидан 10 кунга қамалганди. Қамоқ жазосини ўтагач, озод қилинмай, руҳий шифохонага ётқизилган блогер мамлакатда энг кўп қизиқиш билдирилган фигурага айланганди. Нафосат айни фаолиятини давом эттириш ниятида эканини айтмоқда.

Бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш ташкилоти, Amnesty international, Cotton Campaign каби халқаро ташкилотлар Нафосат Оллошукуровани озод этишни Ўзбекистон ҳукуматидан талаб қилиб чиқишган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 феврал 2017
“Оила ва жамият” газетаси (15.02) бугун ўзбек жамиятининг оғриқли нуқтаси – аёлларнинг хорижга чиқиб кетаётгани масаласига бағишланган мақола чоп ...
2 декабр 2019
Қиш мавсуми бошланиши билан мамлакат вилоятларида электр тармоғидаги узилишлар тағин кучайди. Рассом Думҳам Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Телов қишлоғи, ...
15 октябр 2019
Элтуз нашри “Ёзарнинг саси” рукнида ўзбекистонлик таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаева фикрларини эътиборингизга тақдим этади: “Горбачёвнинг ошкоралик сиёсати барчамизнинг кўзимизни ...
22 сентябр 2017
Изоҳ сиздан… Рассом Туз Eltuz.com
Блоглар
13 феврал 2020
Сиёсатшунос Рафиқ Сайфулин Ислом Каримов режимининг етакчи тарғиботчиларидан бири эди. Бугун у ватанга хоинликда айбланяпти.  ...
6 феврал 2020
Марказий Осиё давлатларига паст назар билан қарашини яширмайдиган Россия либерал демократик партияси лидери Владимир Жириновский ...
4 феврал 2020
Президент Мирзиёев 31 январь куни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтган учрашувда «бир кичкина ...