Асосий мавзулар
10 феврал 2020

Расмийлар “муштлашув” деб атаган воқеа қозоқ-дунган можаросими?

Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида 7 февраль куни юз берган ​этник можарода 10 киши ўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларнинг қозоқ сегментида 7 февраль куни кечки пайтда Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Қўрдой туманига қарашли Масанши овулида маҳаллий аҳоли ўртасида юзага келган катта жанжал ҳамон муҳокама қилинмоқда.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳозиргача ушбу можаро юзасидан икки марта ўз муносабатини билдирди.

Марказий коммуникация хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ички ишлар вазири Ерлан Турғумбоев мазкур жанжалга боғлиқ ҳодисалар ҳақида хабар берган. 

Вазирнинг айтишича, жанжал пайтида саккиз киши ҳалок бўлган, қирқдан ошиқ кишига эса турли даражада тан жароҳатлари етказилган.

Айни чоғда ушбу воқеага юзасидан «безорилик» ва «одам ӯлдириш» моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. 

Мавжуд маълумотларга қараганда, қозоқ-дунган можаросида 30 дан зиёд уй-жой, 15 та савдо дўкони, 23 та автотранспорт ёндирилган.

Тезкор гуруҳ ишлари натижасида 47 нафар шубҳали шахс ҳибсга олинган, улардан икки нафаридан қурол-яроғлар мусодара этилган. 

Тартибни назорат қилиш мақсадида мазкур туманга полиция ходимлари ва Миллий гвардия сафарбар этилган.

– Исёнчилар ва гувоҳлар қўзғалонни видеога тушириб, ижтимоий тармоқларда тарқатган. Шу билан бирга, фуқароларни қонунларга зид ҳаракатлар содир этишга даъват қилган. Шундан кейин жанжал бўлаётган жойга қўшни қишлоқлардан 300 га яқин одам келган. Безорилар бир-бирига тош отган, металл ашёлардан фойдаланган, шунингдек, қурол-яроғлар ишлатган, – дейди Ерлан Турғумбоев.

Оқ ўрданинг расмий сайтида давлат раҳбарининг қозоқ-дунган можаросига оид баёноти эълон қилинди. Унда бундай дейилади: 

«Бу вазиятдан жанжалкашлар ўз мақсадида фойдаланишди. Афсуски, бу воқеа пайтида инсон ўлими кузатилди. Мен вафот этган фуқароларнинг оила аъзоларига таъзия билдираман. Жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишига тилакдошман. 

…Жамбул вилояти ҳокими билан биргаликда ҳалок бўлганларни дафн қилиш, жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари ташкиллаштирилади. Шунингдек, вазиятни барқарорлаштириш ишлари билан шуғулланилади. Жамоат тартибини бузганлар аниқланиб, жиддий жавобгарликка тортилади. Давлатимиз манфаатларига зарар, миллатлараро аҳил-иноқлигимизга дарз етказган ва сохта хабарлар тарқатган фуқаролар қонун олдида жавоб беради», дейилган.

Ижтимоий тармоқларда қозоқ-дунган можароси ҳам худди бундан олдин рўй берган жанжаллар каби бошқа диаспора вакилларининг қонунларга бўйсунмай тартибсизликлар содир этишлари туфайли юзага келди, деган фикрлар янграмоқда. 

Шунингдек, бу жанжалда “улуғ рус оғалар”имизнинг қўли борлигига доир фикрлар ҳам илгари сурилмоқда.

ОАВда ёритилган хабарларга таянилса, бу сафар ҳам Қўрдой туманида аллақандай фуқаролар полицияга бўйсунмасдан, уларга куч ишлатган.

Бу фуқароларнинг мазкур туманда яшовчи этник дунганлар эканлиги айтилмоқда. Бундан нафратланган маҳаллий аҳоли дунганларга қарши оммавий жанжалга отланишган. Буни маҳаллий полиция ходимлари ҳам тасдиқлаган.

Кейинги пайтларда Қозоғистонда миллатлар ўртасида жанжаллар тез-тез рўй бермоқда. Бунга Павлодар вилояти Кереку шаҳридаги қозоқ-рус, Олмаота вилояти Челак туманидаги қозоқ-уйғур, Туркистон вилояти Сайрам тумани Қорабулоқ қишлоғидаги қозоқ-ўзбек, Олмаота вилояти Энбекшиқозоқ тумани Маловодное ва Қозатком овулларидаги қозоқ-чечен можаролари мисол бўла олади.

Дунганлар ким? 

Дунганлар исломни қабул қилган хитойликлардир. Дунган сўзи туркчада ўзгарган¸ эврилган ëки тескари айланган деган маъно беради. Дунганлар Қирғизистонда, Қозоғистонда ва Ўзбекистонда яшайди. Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида 50 мингга яқин дунган бор.

Элтуз

Тағин ўқинг
23 июл 2017
Бундан юз йил бурун Туркистонда рўй берган бу воқеа минтақанинг бўлинган мамлакатларида бугун турлича талқин этилади. Асли Тошкентда бошланган ...
25 июл 2016
Биринчи видик расмини кўрганимда физика математикага мослашган мактабнинг иккинчи синфида ўқирдим. “Радио” деган журналнинг 1967 йилги иккинчи сонини хозир ...
10 октябр 2018
«Cуҳбатимиз ғайритабиий тус олаётганга ўхшаб кетяпти менинг назаримда, яъни мелиса ходими ва маҳкум ўртаси­даги савол‑жавоб журналист билан сиёсий шарҳловчи ...
10 сентябр 2021
«Элтуз» «Вақт машинаси» рукни остидаги мақолаларни чоп этишда давом этади. Навбатдаги ҳикоямиз Ёш бухороликлар ҳаракати фаоли Абдуқодир Муҳиддин ўғли ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...