Асосий мавзулар
18 май 2020

Ўлат пайтидаги зиëфат. Президент куëвининг туғилган куни нишонланди

Президент Мирзиёев қизининг эри, президент хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаровнинг туғилган кунига атаб ўзбек шоу-бизнеси ва спорт юлдузлари лаганбардор қўшиқни куйлашди. 

Бу мақтов қўшиғи борасида тармоқ тенг иккига бўлинди. Бир гуруҳ “бундай лаганбардорлик ва шахсга сиғиниш холатига чек қўйилишини” талаб қилишди. Иккинчи гуруҳ эса “президентнинг куëви Ўзбекистонга фойда келтириб, обрўсини оширди”, дея Отабек Умаровни қўллаб-қувватламоқда.

Facebook ижтимоий тармоғидаги qora mergan деган саҳифада иддао қилинишича, Мирзиёевнинг куёвига 15 май куни 650 минг долларлик “Mercedes” автомобили совға қилинган.

“Туғилган кунида унга берилган совғалардан энг қиммати 650 минг долларлик “Mercedes-Benz Gelandewagen” автомобили бўлди. Уни “Тошкент ёғ-мой комбинати” (“Моя мечта”) акциядорлик жамияти (Салим Абдувалиевга тааллуқли компания) таъсисчилари совға қилишди”, дейилади хабарда.

Хабар давомида яна иддао қилинишича, қимматбаҳо автомобиль “Turkish Cargo” авиакомпаниясининг Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича учган юк (карго) рейси (Airbus A330-243F учоғи Reg.TC-JOY No.6210 ISL) билан 15 майнинг ўзида олиб келинган. Унинг сирти ва салони махсус тюнингдан (қўшимча безакдан) чиқарилган. Автотюнинг ишлари дунёдаги энг машҳур ва қиммат “Philipp Plein” (Германия) дизайн уйи томонидан бажарилган.

Бироқ иддаоларнинг расмий тасдиғи “Элтуз”да йўқ.

Отабек Умаров бундан олдин БАА амири Ал Мақдум совға қилган Nissan GT-R35 машинаси билан боғлиқ жанжал марказида қолган эди.

Иддаоларга кўра, 2019 йилнинг 6 августида Отабек Умаровнинг машинаси уч одамни уриб юборган ва маъмурий ричаг воситасида ҳолат бости-бости қилинган.

Президент Мирзиëевнинг кенжа куëви, президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг 1-ўринбосари Отабек Умаров ўтган йили ўзи бошқарган “Тесла” электромобилида соатига 200 км тезликда юргани ортидан танқидга сабаб бўлган эди. Бу танқидлар ортидан “пойгачи куëв” жаримага ҳам тортилганди.

Ўтган 2019 йилнинг сентябрида Нурмагомедов кимошди савдога қўйган футболка 100 минг долларга сотилган эди.

24 декабрь куни Russia Today телеканали 100 минг долларлик эски футболканинг эгаси Ўзбекистон президентининг кичик куëви, президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбарларидан бири, Ўзбекистонда ноябрь ойида ташкил этилган ММА (Аралаш жанг санъати) ассоциацияси президенти Отабек Умаров бўлиб чиқди.

Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов ҳатто Ўзбекистон жорий қонунчилиги ҳам мулозимнинг бундай совғани қабул қилишини тақиқлаши ҳақида ëзган эди:

«Нархи 100 минг доллар экани очиқланган бу майкани қайси пулига олган? Агар бу майкани, яъни кимошди савдода 100 минг долларга сотилган қиммат нарсани унга чиндан ҳам совға қилишган бўлса, бу унақасига айлантирсангиз ҳам, бунақасига айлантирсангиз ҳам пора олиш деб баҳоланади. Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича мансабдор шахснинг хизмат мавқеидан фойдаланиб моддий қийматли нарсани олиши пора олишдир. Айниқса, Ўзбекистон президенти хавфсизлик хизматининг юқори лавозимли мулозими, президент танасига энг яқин одамнинг аноним шахсдан 100 минг долларлик совғани олиши, исталган ҳуқуқшуносдан сўранг, пора олиш деб аталади.” 

Отабек Умаров давлат мулозимидир. Унинг хотини Шаҳноза Мирзиëева эса Мактабгача таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида. Ўзбекистон мулозимларининг дабдабали ҳаëти ва “оëғи ердан узилгани” ҳақида Умаровнинг қайнотаси, мамлакат президенти Мирзиëев кўп марта таъкидлаб келади.

Отабек Умаровни мақтаб қўшиқ айтган хонанда ва қўшиқчилар ҳозир қамоқда жазо ўтаëтган Гулнора Каримовани мақташ марафонининг асосий иштирокчилари бўлишган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 январ 2024
Бугунги кунда дунёнинг Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб бораётгани кузатилмоқда. Бунга табиий ва антропоген омиллар сабаб бўлмоқда. ...
1 март 2019
Ассалому алайкум. Бугунги ваъзни қўшиқ билан бошласам. Мард йигит меҳмонга кўксини очибномардни меҳмондан қочишин гўринг… Бу қўшиқ матнини 18-асрда ...
3 май 2017
Каримов даврида шаҳар чеккасига чиқариб ташланган Шомаҳмудовлар ҳайкали яна марказга қайтарилмоқда. “Санъат асари ўлароқ мен бу ҳайкал мажмуасини ҳеч ...
25 октябр 2018
Президент Мирзиёев 19 октябрь куни, Путин ташрифи хулосаларига бағишланган йиғилишда ўзбек астронавти Россия ракетасида космосга учишидан умидвор эканини билдирди. ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...