Cатира
12 август 2020

Бишкекда қамалган Бобомурод Абдуллаев олдига адвокатлари киритилмаяпти

Бишкекда ҳибсга олинган ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаевнинг олдига адвокатлари киритилмаяпти. “Озодлик” радиосининг журналист адвокати Наталья Котикдан иқтибос келтириб билдиришича, 12 август куни эрталаб ва ундан бир кун олдин ҳам 14 кунлик карантин баҳона Абдуллаевнинг олдига ҳимоячилари киритилмаган.

“Қизиғи, карантин қоидаси фақат Б.Абдуллаевга тегишли эмиш. Агар бевосита кўришишнинг имкони бўлмаса, ўртада ойнаси бўлган хонада ҳам учрашишимиз мумкин эди-ку ахир?..” деган журналистнинг адвокати Наталья Котик “Озодлик” мухбирига.

Бобомурод Абдуллаев суд арафасида журналистларга уни “Қора мерган” тахаллуси остидаги мақолаларни ёзганликда гумон қилиб Мирзо Улуғбек тумани суди 23 июль куни унга нисбатан “сиртдан айблов эълон қилиб бўлгани”ни билдирган эди.

Бишкек шаҳрининг Биринчи май тумани суди 10 август куни эҳтиёт чораси сифатида ўзбек журналисти Бобомурод Абдуллаевни 8 сентябрга қадар қамоқда қолдиришга қарор чиқарганди.

“Бизнинг имконимизда апелляция шикояти киритиш учун 5 кун муддат бор. Агар эътирозларимиз инобатга олинмаса, 30 кундан сўнг Бош прокуратура Абдуллаевни Ўзбекистонга экстрадиция қилишга қарор беради”, деган эди журналистнинг яна бир адвокати Темур Қорабоев “Элтуз” мухбирига.

11 август куни еттита халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистонга экстрадиция қилмаслик талабини қирғиз ҳукуматига йўллашди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари агар Бобомурод Ўзбекистон кучишлатарлари қўлига қайтариладиган бўлса, унга нисбатан қийноқлар ва шафқатсиз муносабат қўлланишидан хавотир билдиришмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 июн 2020
1947 йилда чоп этилган илк “Ўзбекистон халқлари тарихи” II жилдининг мундарижасидан бир парча. Бундан нима хулоса қилишимиз мумкин? – ...
19 июн 2018
Россия Федерацияси Марказий банки 2018 йил 1 чораги бўйича хусусий шахсларнинг Россиядан бошқа мамлакатларга жўнатмалари статистикасини эълон қилди. МДҲ ...
17 октябр 2016
“XXI аср” газетасида пахта етиштирувчи хонқалик фермернинг номидан ҳам бир мақола эълон қилинган. Унда фермер муваққат президент ва амалдаги ...
2 апрел 2016
Эндиликда Ўзбекистонда айғоқчилик қилиш учун СНБа ёлланиш шартмас, аҳоли кўп тўпланган жойларда бирор одамнинг давлатга қаршилигидан гумонингиз бўлса кифоя. ...
Блоглар
22 октябр 2020
Миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш деган баҳона, ниқоб ёрдамида монополларимиз қонимизни сўриб ётибди. Ташқаридан истеъмол тавар-буюмлар ...
20 октябр 2020
Бундан ўн йил илгари пойтахдаги ўртача иккита амалдор тушликка бир миллионга яқин пул сарфлашини эшитиб ...
15 октябр 2020
Ўнта роман ёзай, элликта шеърий тўпламим нашр этилсин, ёзганларим дунёнинг барча йирик тилларига таржима қилинсин, ...