UzPoster
1 октябр 2020

МИБ ижрочилари олдида ўзини ëққан аëл касалхонада вафот этди

Танасининг 90 фоизи куйган 35 ёшар Гуландом 30 сентябрь куни Наманган вилояти тиббиёт марказида оламдан ўтди.

Наманган шаҳрининг Боғи Эрам кўчасида истиқомат қилган Гуландом Дедабоева 29 сентябрь куни МИБ ижрочилари ҳаракатига исëн сифатида улар олдида устига бензин сепиб ўзини ёқиб юборганди.

Бу «исëн» кадастри бўлмаган уйни бўшатиш талаби ортидан юзага чиққани айтилди.

Видеодан кадр

Боғи Эрам кўчасидаги ошкора ўлим ҳикояси

«Элтуз» мухбири марҳуманинг онаси Муҳаббат Дедабоева билан боғланди. Суҳбатдош воқеа қай тарзда рўй берганини батафсил сўзлаб берди. Бундан ташқари, «Элтуз» мухбири воқеа акс этган бир соатлик видеотасвир билан танишиб чиқди.

Ўзини ëққан аëлнинг онаси Муҳаббат Дедабоевага кўра, ҳодиса 29 сентябрь куни чамаси соат 13:00 ларда юз берган. Мажбурий ижро бюроси ва ИИБ ходимлари хонадонга келади ҳамда улардан уйни бўшатишларини талаб қилади.

«Ушбу ҳол кўп бора бўлган», деди суҳбатдош.

Гуландом Дедабоева бу сафар мутасаддиларга: “Уйга томон юрсаларингиз, ўзимни ёқиб юбораман, уйни «фалон сўмга сотиб олганман, ўша пулни берсин лоақал”, дея шарт қўяди.

Муросасиз тортишувлардан сўнг Гуландом Дедабоева қўлидаги ёқилғини устига, сепиб ўзини ёқиб юборади. Дийдаси қаттиқ ИИБ ходимлари ёнаётган аёлга ёрдам бериш ўрнига ундан қочади.

Аёл ён-атрофдагилар кўмагида бир амаллаб ўчирилади. Тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилади. Воқеа шу ҳодиса билан тугайди.

Таҳририятимизга тақдим этилган видеода қўшниларнинг ҳалокатдан сўнг йиғлаб шовқин солгани, МИБ ва ИИБ ходимларига тош отиб, ҳокимликни лаънатлагани акс этган…

Гуландом Дедабоева 90 фоиз куйиш хулосаси билан даволанишга ётқизилади. Жароҳат ўта оғир деб баҳоланади. Шифохонага ётқизилгандан 10 соат вақт ўтиб (соат 00:30 ларда) жони узилган.

Видеодан кадр

Муаммо нимада?

Гуландом Дедабоева икки фарзанди ва онаси билан истиқомат қиладиган уйини 13 минг АҚШ долларига сотиб олган эди. Уй онаси Муҳаббат Дедабоева номига расмийлаштирилган. Бироқ уй қурилган ер кадастрида муаммо бўлган. Уйни сотган фуқаро бу муаммони охиригача ҳал қилиб бермаган.

Натижада вилоят ҳокимининг уй-жой кадастри тўғрисидаги қайсидир қарорига мувофиқ, уй Муҳаббат Дедабоевага тегишли эмас деб топилган. Сўнг ижрочилар томонидан тегишли тартибда уй бўшатилиши сўралган.

«Элтуз» мухбири вилоят МИБ вакили билан боғланди. Ходимнинг айтишича, ушбу тортишув икки йилдан буён ечимини топмаган. Дадабоевалар истиқомат қилишда давом этган ва қонунларга бўйсунмаган. Фожеадан сўнг ушбу жараён ёпилиши ёки уйни тортиб олиш қай тартибда кечиши маълум эмас.

Видеотасвирларни диққат билан кўриш чоғида аёлнинг руҳан соғлом эканини сезиш мумкин. У ўзини ёқишни, натижа бундай якун топишни хоҳламаган, бор-йўғи атрофдагиларга таъсир кўрсатмоқчи бўлган. Аёлни тинчлантириб, қўлидаги ёқилғини олиб қўёлмаган ходимлар ва қўшниларнинг катта хатоси туфайли воқеа аянчли якун топди.

Натижада ким зиён кўрди? Уй муаммоси касалманд онани қизидан, ҳали балоғат ёшига етмаган икки йигитни онасидан айирди…

Видеодан кадр

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганига ҳали кўп бўлмади. Бундан олдин ҳам МИБ ходимлари фаолиятини бажараётгани вақтда шунга ўхшаш кўплаб ҳодисалар содир бўлган. 

Қашқадарёда аёл ўзини ёқиб юборган, сурхондарёлик аёл болта кўтариб чиққан, кўплаб тадбиркорлар ўз жонига қасд қилмоқчи бўлгани ҳақида ўзбек маҳаллий электрон нашрлари эълон қилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 август 2021
Азизлар, мана, ҳафта айланиб сиз билан яна бетма-бет, юзма-юзман. Менинг гапларимга тоқат қилаётганингиз шоён таҳсинга лойиқ. Тоқатсиз жамият улар ...
10 август 2022
Элтуз порталига келиб тушаётган мурожаатлар оқимини кузатишда давом этамиз. Бугун ҳам муҳокама учун 5 та хатни танладик. Улар институтлар ...
1 март 2018
Президент Мирзиёев 27 февраль кунги селектор йиғилишида «Ўзбекозиқовқатхолдинг» давлат ширкатини мева-сабзавот экспорти режасини бажармаганликда айблаб танқид қилди. Президент танқиди ...
4 июл 2018
Милиция капитани, Каттақўрғон шаҳри ички ишлар бўлими терговчиси Санъат Умаров иккита ўзбек аёлини видеокамера олдида ечинтириб таҳқирлади. Воқеа акс ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...