Document UZ
26 октябр 2020

Қашқадарё вилояти халқ таълими ходими рост хабарга нега ёлғон баёнот берди?

Кўраëтганингиз Афғонистон ëки Сомалидаги мактаб эмас. Бу 2020 йилнинг октябрь ойида ўзбек ўқувчилари таълим олаëтган мактаб.  Ижтимоий медианинг ўзбек сегментида аввалига бу мактабнинг расми, кейин эса видеоси тарқалди.

Видеода Чироқчи туманининг Олмазор қишлоғида жойлашган 61-мактаб ўқувчилари  хароб аҳволдаги бинода дарс ўтаëтгани акс этган. “Элтуз”га тақдим этилган видеода бешинчи ва еттинчи синфларга дарс ўтилаётган ҳолат тасвирланган.

Аммо ўзбек ижтимоий медиасини жунбушга келтирган бу видеога расмийлар қандай муносабат билдирди?

Қашқадарё вилояти халқ таълими бўлими ушбу видеони уюштирилган, дея баҳолади. Расмийлар ўз айбларини тан олиш ўрнига, “бу монтаж”, дея расмий баёнот беришди.

Баëнотга ва таҳририятимизга келган маълумотларга кўра, ўша дарс ўтилган хоналар чиқиндига тўла. Расмийларнинг айтишича, у ерга одам кирмаган.

Мулозимлар  дарс жараёнлари тўлиқ янги бинода ўтмоқда, дея иддао қилишди.

Қисқа вақт ичида мактаб директори янги мактаб биноси билан таништирган видео ютубда эълон қилди.

“Элтуз” мухбири дарс жараёни акс этган видео бўйича расмийлардан аниқ  маълумот ололмади. Мактаб раҳбарияти воқеа тафсилотлари билан ўртоқлашгиси келмади.

Шундан сўнг “Элтуз” мухбири Олмазор қишлоғи турғунлари билан боғланди.

Қишлоқ аҳолисининг “Элтуз” гаплашган вакилларига кўра, мактабнинг таъмирланган ерларида ҳам ҳали камчиликлар мавжуд. Бино битмаган. Болалар  эски бинода  ўқиган.

“Элтуз”га тақдим этилган кўраётганингиз видеода болаларнинг эски мактабда ўқиëтгани ўз тасдиғини топган.

Аммо нега Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси нотўғри маълумот берди? Жавобни Халқ таълими вазирлигидан кутамиз.

Бундан олдин “Элтуз” Энамяхши қишлоғидаги мактаб билан Тошкентдаги супер таъмирланган мактабни солиштириб видео қилган эди.

Билгичларнинг айтишича, Тошкентдаги 110-мактаб дунëдаги энг қиммат таъмир бўйича барча рекордларни ортда қолдирган.

7 юлдузли меҳмонхоналар ҳам орзу қиладиган унитазлар ўрнатилиб, италян мармари қопланган ҳожатхоналар ва бармоғинг билан силасанг гапирадиган смарт доскалар. Ақлли бўр ва олтин дурбинларда Марс сайëраси кўринадиган расадхона, планетариум.

Своровский жавоҳирлари билан безатилган қандиллар. Бирданига 200 бола чўмиладиган, Флоренциядан келтирилган мармар қопланган ҳовуз.

Мана бу эса Энамяхши қишлоғидаги мактаб. Ўзбекистондаги Энамяхши қабилидаги 10 мингта мактабга Алишер Бурхонич усулидаги битта ҳашаматли мактаб тўғри келади.

Яқинда собиқ депутат Қобил Дўсов таълим тизимини танқид қилгани учун халқ таълими вазири Шерматов тарафидан судга берилган эди.

Энди яна солиштирамиз. Бу Чироқчидаги мактаб. Мана бу эса Тошкентдаги. Иккаласи ҳам расман бир мақомда. Иккаласида ҳам Ўзбекистон ватандошлари ўқийди. Ўзбекистонда қашшоқ борадиган ва бойнинг боласи борадиган мактаб дея касталарга ажратиш қоидаси расман йўқ. Қолаверса, конституция бунга изн бермайди. Аммо амалда бунинг тескариси.

Ўзбекистон халқ таълими вазири жаноб Шерзод Шерматов, сиздан бу борада изоҳ сўраймиз.

Зеро, масала Ўзбекистондаги таълимнинг табақалашуви ва келажакдан маҳрум қилинган ëш авлод ҳақида бормоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 ноябр 2015
Ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаровга суиқасд қилганликда айбланаётган судланувчи Юрий Жуковский устидан олиб борилаётган маҳкама жараёни швед матбуоти ...
1 октябр 2015
Мажбурий пахта терими ҳажв қилинган “Темир хотин” фильмини суратга олган Исамат Эргашевнинг ўзи ҳам пахта даласига сафарбар этилди. Озодлик ...
28 май 2019
Ички ишлар вазирлиги тергов департаменти хоразмлик шоир ва журналист 56 яшар Маҳмуд Ражабга нисбатан диний экстремизмни тарғиб қилувчи материаллар ...
11 декабр 2019
Кун ўтмоқда, сана ўзгармоқда, лекин ижобий ўзгаришлар рўй бермаяпти. Мен Одил Элмурод, ”Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли, Чироқчи туманидан ...
Блоглар
1 декабр 2020
«Ошин» – 1983 йилда Японияда суратга олинган кўп қисмли фильм. Бош ролларда Нобуко Отова, Юко ...
25 ноябр 2020
Кузда кетиб кузда қайтдим Совет Армияси сафидан. Бизни армия сафига олий ўқув юртларининг кундузги бўлимидан ...
24 ноябр 2020
“Ҳумо” номли учоқ ширкати ҳақида гап чиқиши билан эронлик дўстларим ўзбекларни плагиатда айблади. Эронда “Ҳумо” ...