душанба,
9 декабр 2024
19 ноябр 2020
Cуд халқ таълими вазирининг Қобил Дўсовга қарши даъвосини қаноатлантирди
16 ноябрь куни Чирчиқ туманлараро фуқаролик ишлари суди Халқ таълими вазирлигининг собиқ депутат Қобил Дўсовга нисбатан даъвосини қаноатлантириш тўғрисида қарор чиқарди.
Суд қарорига кўра, Дўсов Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг фаолияти ва таълим тизимининг аянчли ҳолати тўғрисида айтган танқидий гапларига раддия бериши ва узр сўраши лозим.
Дўсовнинг танқидларига жавобан жорий йилнинг сентябрида Халқ таълими вазирлиги ўз шаъни ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этган эди.
Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқларда Дўсовнинг вазир Шерматовга эҳтиросли мурожаати ва вазирликни қоғозбозлик ва кўзбўямачиликда айблаган видео тарқалган эди.
Eltuz.com