Асосий мавзулар
26 феврал 2021

РТдан ваъз: Подшоҳлар қаерда ухлайди?

Йил ўтуб, йиллар ўтуб тобора лойға ботамиз,

Иблиснинг супрасинда ваҳдат майини тотамиз.

Онамиз, балки гумроҳ, балки сўқирдир отамиз,

Кўр бизим аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз.

Жойи келғон чоғида виждонни пулға сотамиз!

(Рауф Парфи Ўзтурк, 1994 йил)

Мен бир вақтлар телевидениеда ишлаганимда бирдан бойиб кетган камбағал одамнинг дабдабага ўчлигини кўргандим. Мана, мен бир пайтлар Шовотда юрган қашшоқ эдим, энди эшакда эмас, “Мерседес”да юраман, чайлада эмас, кошонада яшайман, деб бонг ургиси келарди уларнинг.

Билган одамлар эса буни кўриб, кўрмаганнинг кўргани қурсин¸ от минмаган от минса, чопа чопа ўлдирар¸ тўн киймаган тўн кийса, қоқа-қоқа тўздирар, дейишарди.

Ҳар доим мен нега одамлар бойлик ва ортиқча ҳашаматдан эмас, қашшоқликдан уялиб, ийзо еганини тушунмаганман.

 Швед ëзари Астрид Линдгрен эртаги қаҳрамони Карлсон томда яшайди. Путин эса миллиард долларлик саройда ухлайди. Ҳожатхона бўқини артадиган супургиси 700 евро.

Туркия президенти олтин унитазли саройда юрт сўрайди. Унинг хотини килоси 6000 евролик оқ чой ичади. Коммунистларнинг раҳбари Ленин чайлада яшаб картошкани чўққа кўмиб еган.

Чойни қандсиз ичган. Қандни болаларга бўлиб берган. Ливиянинг ўлдирилган раҳбари Муаммар Каддафий латтадан бўлган чодирда яшарди раҳматлик.

Ўзбекистон раҳбари Байтқўрғондаги дачада, АҚШ раҳбари Оқ уйда яшайди. Наманган раҳбари эса темир контейнерни ўзига уй қилиб олди. Ҳар ким мавқеига яраша-да энди.

Қисқа хабарлар

Муз саройи¸ сити¸ гўристон қуриб касалини чет элда даволатадиган ҳукумат «тез ёрдам»га 150 минг сўм тўлашга оғринибди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари муовини Абдулла Абдисаломовичнинг айтишича, тез тиббий ёрдам машинасининг битта хонадонга бориб-келиш харажати ҳозирги кунда 150 минг сўмга тушяпти ва бу давлат бюджетига қўшимча юклама экан.

Юкланади-да энди юклама бўлганидан кейин. Раҳмоннинг берганини шайтон қизғанибди, дегани шуми?

Поп тумани “Юқори Хонобод” МФЙ новвойхонасида қиморхона очган 41 яшар Арабжонни олиб кириб қўйишди.

Фориш. Каттасой қишлоғилик эркак ўз дўстини ғўла билан уриб ўлдириб, ўлигини мактаб боғига кўмиб қўйди. Синглисига гап отгани учун. Эркак қамоқда, дўсти гўрда, синглиси мотамда.

19 февраль куни соат 19:40 лар атрофида Жиззах шаҳри Ислом Каримов кўчасида авария бўлди. Икки киши реанимацияда ëтибди. Кўчанинг номи бехосият.

Туркманистон кунчиқаридаги ғордан шу пайтгача фанга номаълум махлуқ топилди. Олимлар бу махлуққа Гурбангули деб ном беришмоқчи.

Сал узунроқ хабарлар

Хоразмнинг Туркманистонга туташ Шовот тумани. 2021 йилнинг 15 феврали. Номи Гулистон бўлса ҳам чўлистонга ўхшаш жой. Соат тунги 3.

Атроф зим-зиë қоронғу. Шоқоллар совуқдан увиллайди. 30 яшар Дониëр деразани ëритган фара ëруғидан уйғониб кетди. Уй олдига “Дамас” келиб тўхтаган эди.

Дониëр дерaзадан қараса, “Дамас”дан синглиси тушиб келяпти. Дониëрбек эгнига курткасини илиб кўчага чиқди. “Дамас”нинг олдига бориб, 36 яшар ҳайдовчи Хурсандбекни судраб туширди.

“Ярим оқшомда синглим билан қ..қ еб юрибсанми”, деган Дониëр ҳайдовчини тепкилай бошлади. “Оға” деб бақирган синглисига “Ичона гир опонгни с..й ғор”, деган Дониëр ерда ëтган ходани олиб, Хурсанднинг бошига солди.

Хурсанднинг боши тарвуздай ëрилиб, қатиғи чиқиб кетди. Икки минутдан кейин Хурсанд тил тортмай ўлди. “Дамас”чи гўрда. Қотил қамоқда. Синглиси мотамда.

Бу хабарни республикадаги 12 шаҳар айнан бизда бўлган, дейишди. Аммо бу Миришкор туманида юз берган. Америка киноларидаги каби.

Миришкор туманида яшовчи амаки юзига хотинининг қора пайпоғини кийволиб, пичоқ ва милтиққа ўхшатиб ясалган темир қувур ва ўғлининг ўйинчоқ тўппнчаси билан қуролланган ҳолда “Прогресс газ сервис” МЧЖга қарашли автомашиналарга газ қуйиш шохобчасининг оператор хонасига бостириб кирди.

“Ерга ëт ҳамманг, пул давлатники, жон сизларники”, деб бақирди.
Шохобча операторлари дарҳол ерга ëтиб олишди. Баҳонада мизғиб оламиз, деб ўйлашди.

Н.Р. ва М.С. деган операторлар бошини сал кўтарувди, “э, онанг билан жинсий алоқа қилай”, деган мазмунда сўкиб уларнинг бошини темир қувур билан уриб ғурра қилди.

Сўнг М.С.ни пичоқ билан қўрқитиб, кассадан 505000 сўм пулни олиб, воқеа жойидан қочди. Ўша пайт Н.Р. пайпоғига яширган телефонини олиб, секин милисага телефон қилди.

Милисаям қачон гоп стоп бўлар экан деб кутиб ўтирган шекилли.
Шесть секундда гоп стопчини орқасидан қувиб ушлаб олди.
Башарасидан қора пайпоқни ечиб кўришса, яқинда ëш итлар кафиликка олиб қўйворилган эски мижоз экан.

“Э, ўл сан, қачон тузалиш йўлига ўтасан”, деб милисалар яна ëш итларга тилпон қилишди.

Гоп стопчи бу пайтда ҳалиям пул тўла қопни ушлаб турар эди.
Бер менга, деб пулни санашди. Тўғри чиқди. Ўғри қамоқда (ҳозирча), пул давлат киссасида. Милиса бачаларга медаль беришади келаси кузда.

“Биз билгандик, биз кутгандик”, деган сўзни дунë луғатига киритган хоразмлик қиз саҳнага қайтди. Энди бахтимиз тугал бўлади.

1-Видео

Саҳнага қайтган юлдузимизни қарсаклар билан кутиб оламиз. Хоразмлик фолбин Рухсора Машарипова. 22ëшда. Албатта, унинг кутгани ёшлар онгида вожиб бўлди. Айниқса, бу руҳий ташхис қуйидаги видеода яққолроқ кўзга ташланади.  

2-Видео

Яқинда ўзбек академик олим ва фаоллар билан вебинарда қатнашдим. Вебинарда мен Ўзбекистондаги коррупция ҳақида гапирдим. Қатнашчилар буни муҳокама қилиши керак эди. Демак, бу муҳокама мана қандай кечди.

Мармар сарой

Асосий маърузачи: Ўзбекистон раҳбарияти Ангренда мармардан сарой қурдирмоқда.
Академик: Уруғ-аймоғи, таниш-билиши ялақилари ҳаммасидан тешиб чиқсин.
Олим: Оғзидан лахта-лахта қон келсин.
Биология ўқитувчиси: Эртага бу тоғут қиëматда жавоб беради.
Ўқитувчи: Ўша мармарнинг тагида ўлигини кўрмасам, икки юзим қаро бўлсин.
Академик: Илойим етти пора Қуръон урсин.
Фаол: Уларни ҳўкиз шохида турган ер ëрилиб ютворсин.
Олим: Оғзидан лахта-лахта қон келсин.
Академик: Арвоҳ урсин.
Шу ерда муҳокамага ажратилган вақт тугади. Кофе-брейк бошланди. Кейин яна ўзбек жамиятининг энг закий вакиллари билан муҳокама ва мунозарли таҳлилни давом эттирамиз.

ҚАНИ ДХХ?

“Подробно.уз” нашри  шанба куни Қримнинг Россияга қўшиб олинганини мақтаб ëзибди. Ҳар куни Кремль сиëсати ҳақида оғзидан бол томиб  ëзади бу агент сайт. 

Бу  ўриспараст сайт Ўзбекистон мустақиллигига хавф солмоқда. Қани ДХХ? Қани давлатчилик? Нега ҳеч ким кўрмаяпти?  Ўзбекистонни Россияга нима эвазига ва қачон сотишди?

Агар раҳбарлар сотқинлик қилган бўлса, Конституцияга кўра, бу манқурт раҳбарлар жазоланиши керак. Эй, кўзингни оч! 1000 йил олдинги Чингизхон эмас, Тошкент марказида шовинистик газета нашр қилаëтган Кремль агентлари реал ДУШМАН. Арипов деган ўриспараст кални қозонда қайнатиб совун ясаш керак.

Сват или брат?

Тўйга тўëна берган одам диққат марказида бўлади: “Берган тўёнасини қара. Зиқна. Қурумсоқ”. Бутун халқ эртадан кечгача тинмай ўйлайдиган супер ритаул тўйдаги одамнинг хатти-ҳаракати жамоатчилик тарафидан рентген қилинади.

Артистга қанча қистирди? Қистирдими ўзи? Дастурхонда шунчаки кўргазмага қўйилган бананни еди. Еб ташадия жаллаб, очопот. Чақилиши керак бўмаган писталарни безбетларча чақиб ташади. Иккита олма ва қанд-қурсни чўнтагига соволди ва ҳоказо.

Энди савия шу. Бошқаси йўқ. Бу савия (аслида савиясизлик) тармоққа ҳам кўчиб ўтди. Кеча Қашқадарë ҳокими бир келин-куëвга чойнак совға қилувди.

Ортидан қиëмат қўпди: “Ваай келиб-келиб падарка қилган нарсасини қара-я. Ер ëрилмади, ерга кириб юмронқозиқ бўлмадим”.

Бу паразит¸ очопат¸ текинхўр, чўпчакдан бошқа илми йўқ¸ ернинг юмалоқ эканини ҳам билмайдиган тавиялар тўдаси назарида ҳоким камида “Спарк”нинг (ëки уйнинг) калитини бериши керак эмиш.

Нега? Ким у келин-куëв. Сват или брат? Нари борса, 9 ойдан кейин болалаб, “текин уй беринг”, деб келадиган потенциал йўқсил. Қашшоқ кўпайтирадиган принтер.

Уларнинг уйланиши учун иқтисодий асоси йўқ. Бу куëв йўл очилса, Россияга қараб кетиб, ўша ëқда йўқ бўп кетади ë ўлиги келади. Келин бўлса, “ёлғиз онаман, ëрдам беринг”, дея идорама–идора тиланчилик қиладиган безбетга айланади.

Зойир ака ўз маошидан чойнак олди, деган яхши гумонда бўламиз. Чунки Қашқадарë вилояти ҳокимлиги бюджетида янги келин-куëвга тўяна, деган графа йўқ.

Марҳамат қилиб Зойир ака чайнакнинг чекини тармоққа қўйсин. Топгани фақат тўйга буюриб, умри қарз тўлаш ва қашшоқликда ўтаëтган пийплга баттар бўлинг, дейман.

Илойим Зойир ака сизларни ариққа туширсин¸ тош кўтартирсин. Сиз шунга лойиқсиз. Чойнак совға сизга, шолпиллаб қолади. Курва кокаин гапнинг қисқаси.

Физиклар vs лириклар

Тарих такаррурдир. Бугун ўзбеклар орасидаги шеърият муҳимми ëки техно тараққиëт керакми, деган баҳс менга 1959 йили дунëнинг олтидан бирини ларзага солган баҳсларни эслатди.

Физиклар ва лириклар жанги дея тарихга кирган бу мунозара совет газетасида чиққан бир мақола ортидан аланга олганди.

1959 йил 11 октябрда Игорь Полетаев деган билгич муҳандис бизга физиклар (аниқ фан мансублари) керакми ëки лирикларми (шоир, мусиқачи ва рассомлар), деган мазмунда мақола чиқарди.

Бундан 9 кун олдин – 1959 йилнинг 2 октябрида ëзувчи (мен севган адиб!!!) Илья Эренбург «Ответ на одно письмо» (Бир мактубга жавоб) деган мақола чиқарганди. Мақоланинг қисқа мазмуни мана бундай:

Пединститут талабаси Нина ëзувчи Эренбургга ўз тўшакдоши Юрийдан шикоят қилади. Муҳандис Юрий севгилиси Нинанинг адабиëт ва нафис санъатга бўлган қизиқишига беписанд қарайди.

Тасвирий санъат кўргазмалари ва концертларга боришни истамайди. Блок деган шоир (машаллоҳ, яхши шоир!!!) мисраларини чепуха деб атайди.

Юрийга кўра¸ тараққиëт учун аниқ фанлар муҳим. Янги атом даври учун лириклар эмас, балки физиклар керак. Илмий тараққиëт аниқ фанларга асосланади…

Ëзувчи Эренбург Нинанинг бу хатини ўқиб, унинг физик жазманини тавқи лаънат қилади. Эренбург назарида санъатни севмайдиган муҳандисдан темир одам – роботнинг фарқи йўқ. У ишқи йўқ кесакдир, холос, дейди.

Ëзувчи Эренбург физиклар полизига кесак ирғитди.

Физиклар эса Эренбургни улкан тошлар билан бомбардимон қилишди. Чунки ëпиқ лабаороторияларда атом қуроли ясалаëтган¸ инсонни космосга учириш гизли тарзда тайëрланаëтган пайт эди.

Бу инқилобни минглаб инженерлар елкасида кўтариб кетаëтган эди. Қандайдир ëзғувчи Эренбургнинг олимларга шак келтиргани кўпларга ëқмади.

Физиклар ва лириклар урушига хамиртуруш бўлган Полетаев ўша вақтда ҳарбий қуроллар ясовчи институтда муҳандис полковник рутбасида эди.

Полетаев кибернетика доҳийларидан бири эди. Эренбургнинг писандаси бу муҳандиснинг жон-жонидан ўтиб кетди.

«Нахотки илм қаëқдаги чўпчакдан ҳам паст кўрилса»

Ўша куни муҳандис Полетаев уйда ëлғиз эди. Хотини ва қизи онасиникига кетганди. Полетаев ëзув машинкасида ўз фикрларини ëзишдан олдин «Колибри» деган немис машинка темир қопқоғини меҳр билан силади.

«Бу машинкани қандайдир Толстой эмас, балки америкалик физик олим Кристофер Шоулз ўйлаб топган-ку», дея ўзига далда берди Полетаев.

Шундан сўнг у уч варақ қилиб фақат аниқ илм-фан инсониятни тараққиëтга элтиши ҳақида ëзди.

Полетаев кибернетика ва рақамли технология боис тамаддун чумолидай эмас, балки фил қадамлар билан ривожланиши ҳақида ëзганида аҳоли ҳали керосинкада овқат пиширар, олис қишлоқларга электр етиб бормаган ҳам эди.

Аммо Полетаев қандайдир шоирлар илҳоми билан симларда электр токи пайдо бўлмаслигини биларди.

Полетаев мактуб остига муҳандис И. Полетаев деб имзо қўйди.

Иш жойи ва ҳарбий унвонини ëзмади. Хатни конвертга солган Полетаев кўнгли хотиржам ҳолда кўчага чиқиб, мактубни почта қутисига ташлаб келди.

Бир ҳафта ўтиб Полетаевнинг мактуби газетада босилди.

Бу худди осмонда гулдурмомо гулдираб чақин чақнагандай эффект берди.

Мамлакатнинг ярми «лирик» Нина тарафини олса, ярми «физик» Юрий тарафида эди.

Полетаевнинг мақоласи антисанъат утилитаризми эмас, балки миллат ва давлат эътибор бериши керак бўлган устувор йўналиш ҳақида эди.

Агар қандайдир Абсаттор шиғир ëздим¸ мен шоирман¸ мен тараққиëт ғилдирагиман, сен эса оддий муҳандиссан, деб физик олимни камситса, у ноҳақ.

Агар ҳукумат илм марказлари ëки лабораториялар қолиб, қаердаги шубҳали авлиëларга мозору гўристон қуриш учун бюджет пулини сарфласа, шиғир ëзган тирранчага бюджетдан “Спарк” совға қилса, бу ҳам ëмон.

Қовоқ калла раҳбар нима деб алжиса, чапак чаладиган шоирлар ичбуруғдан қирилиб ўлиб кетса, не аъло.

Хуллас, физик ва лирикларнинг 1959 йили бошланиб бир ярим йил давом этган баҳсига космонавт Гагариннинг «Поехали» деган ҳайқириғи нуқта қўйди.

1961 йили дунëда илк бор бортига инсон бор кема космосга парвоз қилди. Бу парвозни шоирлар эмас, балки муҳандис олимлар амалга оширди. Парвоз ҳужжатларда шартли равишда Ўзбекистондаги “Тошкент 1” деб аталган марказдан мувофиқлаштирилди.

Бу ишни ўша ëзувчи Эренбург лаънатлаган юрийлар амалга оширди. Дарвоқе, космонавтнинг оти ҳам Юрий эди.

Ҳаммадин биринчи бўлиб шоир Ўлжас ҳожи Сулаймонов шляпасини ечиб инсонни фазога учирган илмга таъзим қилди.

«Инсонга сажда қил, замин» деган шеър минглаб нусхаларда варақа шаклида чоп қилиниб, учоқлардан ташланди.

Минг мулладан бир кўприк яхши, деган мақол бор Хоразмда.

Mиллат қўяжак ҳайкал

Ëмон шоирга қариндошлари¸ яхши шоирга давлат¸ буюк шоирга эса миллатнинг ўзи ҳайкал қўяди. Буюк шоир Рауф Парфининг Тошкентнинг Минор қабристонидаги ғарибгина қабрини кўриб¸ шу ерга шоирнинг ҳайкалини қўйсак, деган фикр келди.

Адиблар хиëбонига ҳайкал қўйиш учун ҳукумат қарори керак. Қабристонга эса қарорсиз ҳам ҳайкал қўйса бўлади. Хуллас, бу фикрни Дилбархон ва бошқа санъатсеварлар билан маслаҳат қилдим.

Буюк шоир ҳайкалини, албатта, буюк ҳайкалтарош ясаши керак. Энг буюк ўзбек ҳайкалтарош (буни барча рассомлар тасдиқлайди) Азамат ака Ҳатамовдир.

Шерободлик бу оғамиз Питердаги санъат академиясини хатм қилган, ўзи ҳам апачи ҳиндуларига ўхшайди. Асли Шеробод билан Пошхурт ўртасидаги қишлоқдан.

Хуллас, Азамат акага биз ҳурмат қиладиган оғалар чиқиб тушунтирди. Азамат ака ишни бошлади. Мана бу эса хамир учидан патир. Кўриб фикр билдиринглар. Қабристондаги қабр жойлашган жой фақат бюст бўлишини тақозо қилади.

Халқ шоири

1999 йил. Мустақиллик байрами арафасида ҳукуматнинг Рауф Парфига Ўзбекистон халқ шоири унвонини бериш тўғрисидаги қароридан ҳамма хурсанд бўлган эди. Унинг ўзидан бошқа….

Умрида унвон олмаган шоир уни қутлаётган дўстларига “унвонини бошимга ураманми”, деб жавоб берарди.

Рауф Парфи ўша куни мухбир дўстим Паҳлавонга мана бундай деган эди:

“Халқ зулмдан қон қусаётган бир пайтда бу унвон мен учун ҳаромдир!”.

Орадан бир кун ўтиб, президент Каримов унвонларни эгаларига тантанали равишда топширган, аммо ҳукумат ва президентнинг эътибори учун қуллуқ қилаётганлар орасида Рауф Парфи йўқ эди…

Ўзбекистон халқ шоири унвони ҳам унинг китобларини чиқаришга ёрдам беролмади.

Рауф Парфига норасмий тақиқ қўйилганди.

Ҳеч ким, яқин дўстларининг айтишича, ҳатто президент девонидагилар ҳам унинг буюк шоирлигини инкор этишмас, аммо мустақилликдан кейин номи “қора рўйхат”да бўлган шоирнинг китобини босишга ҳам журъат қилишмас эди.

Бу қандай каҳкашон, бу қандай иқлим?
Алдандимми туғилиб? Ростми? Ё ёлғон?
Эй, менинг паришон, эй шўрлик халқим,
Бағрим, қачон туғиласан сен, қачон?!
Қорайиб тиркашар ўз музтар кўлкам,
Изиллар сўзимнинг маъюс жаранги.
Визиллар музларга бурканган кўклам,
Очиқ поёнларнинг баёнсиз ранги.
Совуқ қоронғунинг оппоқ садоси,
Бўғзимда бўғилар мусиқам, уним.
Ҳажр саҳаридир ҳижрон саҳроси,
Ал-видо кунимдир туғилган куним.
Ай сен, она халқим, лойларга ботдим,
Пилла ҳаловатнинг ғилофидан чиқ!
Сўйилган сағримга заҳролуд қотдим,
Камолот сўқмоғи нақадар аччиқ.
Тириклар! Ёндирманг эски маъвони,
Сувларга бостирманг. Тириклик битар.
Ҳавони қизғанманг, озод ҳавони,
Тупроқни булғатманг. О, Шива, етар!
Ерга қўйинг мени. Онамдир тупроқ,
Топиниб ўпайин онамнинг изин.
Онамнинг юзини, ой юзида доғ.
Яшин беринг менга, чатнайин ўзим,
Менга денгиз беринг, дарёлар урфоқ.
Нафас беринг менга, берингиз Сўзим.
Изғирдим саргардон мен сизни излаб,
Товонимни тешди сирабон ёмғир.
Ўзимни лаънатлаб, сизимни сизлаб,
Ўлмай туриб ўлдим, сиз учун охир.
Ёниб айтдим, чексизликнинг чеки бор,
Чексизликнинг чекларига етармен.
Мендан рози бўлинг, тириклар, дўст-ёр,
Бир чимдим меҳрингиз олиб кетармен

(Рауф Парфи Ўзтурк)

27 сентябрь улуғ шоир Рауф Парфи туғилган кун. Ўша куни Ўзбекистонда шоирга ҳайкал тикилади. Ҳайкални ҳукумат эмас, халқ қўяди!!!

Ҳайкални ўзбеклардан етишган улуғ рассом¸ Рауф Парфининг дўсти Азамат Ҳатамов ясайди. Бронзадан бўлган ҳайкал қиммат туради. Аммо шоиримиз шунга лойиқ. Биз зарур маблағни албатта йиғамиз!!!

Мана бу Германиядаги ҳисоб рақами:

DE20 3002 0900 3910 0610 82

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак! 

Рассом Туз

Тағин ўқинг
13 май 2020
2005 йилнинг 13 майда «акромийлар» деб аталган гуруҳ вакиллари Андижонда ҳарбий қисмга ҳужум қилиб, қуролларни қўлга киритишган. Кейин улар ...
13 сентябр 2018
“Навбатим яқинлашган сари тобора кучайиб бораётган ваҳима бутун вужудимни қоплаб олди. Ўнг оёғим товони зирқираб оғрий бошлади…”. Муҳаммад Бекжон ...
18 ноябр 2019
Қадимги ва замонавий демократик тузумларда ижтимоий аҳамиятга молик масалалар кўпинча овоз беришга мурожаат билан тугайди. Фуқаролар ўзлари хоҳлаган ўзгаришни ...
Блоглар
13 апрел 2021
«Элтуз» каналида ўзининг “Нью-Йоркдан назар” видеоблогини юритаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов эътиборни ...
11 апрел 2021
«From Me to You» (Мендан сенга) — Леннон ва Маккартни дуэти ижро қилган зариф бир ...
8 апрел 2021
2010 йил 7 апрель куни ўз қарорлари билан озиқ-овқат ва коммунал хизматлар учун нарх-навони мислсиз ...