Асосий мавзулар
1 март 2021

Хидирназар Аллақулов: Менга руҳий таъсир ўтказиш учун қизимни қийнашди

Куч тизимлари ходимлари томонидан уйидан Андижон вилоятига олиб кетилиб тергов қилинган янги партия ташаббускори Хидирназар Аллақулов 1 март куни воқеанинг сўнгги тафсилотлари юзасидан «Элтуз»га интервью берди.

 “Ҳозир кенжа қизим билан учрашгани шифохонага кетяпман. 26 феврал куни, мен уй эшикларини беркитиб баёнот билан чиқаётган пайтимда уни кучишлатар тизим ходимлари подъездда уриб қийнашган. Уларнинг мақсади – мен қизимнинг додлаган товушига чидай олмай, баёнотни тўхтатиб ташқарига чиқишим керак эди”, дейди Хидирназар Аллақулов.

Воқеанинг илгари жамоатчиликка очиқланмаган айни тафсилотларига кўра, унинг қизи 41 ёшли Эътибор Аллақулова уни подъездда қийнаган тўртта ходимдан бирини танигани, уни бир кун олдин 25 февраль куни дадаси олдидан келган одамлар орасида кўрганини билдирган.

Хидирназар Аллақулов “Элтуз”га, шунингдек, ўша куни набираси Шаҳризода тасвирга олган видеода бир кун ўтиб уйи подъездида унинг қизини қийнаб азоб берган шахснинг ҳам сурати сақланганини билдирди.

«Қизимнинг бармоғини подъезддаги дераза ромига қисиб қаттиқ эзиб қийнашгани тиббиёт ходимлари томонидан тасдиқланди. Ҳозир унинг бош қисмидаги жароҳатларни текширтириш учун МРТ бўлимига кетяпмиз», деди 1 март куни, дастлабки суҳбатдан сал вақт ўтиб Хидирназар Аллақулов «Элтуз»га.

26 февраль куни янги тузилажак «Ҳақиқат ва тараққиёт» социал- демократик партияси ташаббускори, иқтисод фанлари доктори Хидирназар Аллақуловнинг уйи 30 дан зиёд Миллий гвардиянинг 30дан зиёд ходими томонидан ўраб олинган, кўп этмай у ҳибс этилиб, Андижон вилоятига олиб кетилган эди.

Хидирназар Аллақуловнинг «Элтуз»га билдиришича, кучишлатар тизим ходимлари унинг қўлларини қайириб, оёғидан судраб машинага тиқишган. Уларнинг бири кўкрак қафасига ётиб олиб қаттиқ эзган.

“Нафас етмай ўлиб қолишимга сал қолди. Шунда қўлларим мушт бўлиб тугилди.  Уларни уриб юборишдан ўзимни зўрға тийдим. Машинадан тушганимизда улар бундай бўлганини тан олишмади. Шунда кўкрак чўнтагимдан эзилиб кетган кўзойнагимни олиб кўрсатдим”, дейди Аллақулов “Элтуз”га берган интервьюсида.

Шу куни Аллақуловнинг талабига кўра, у Андижон шаҳри суд тиббиёт экспертизаси бўлимига олиб борилиб, олган жароҳатлари экспертизадан ўтказилган.

28 февраль куни эса Хидирназар Аллақулов Булоқбоши тумани ИИБ тергов бўлимида Жиноят кодексининг 141-моддаси прим 1-қисми (шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш)га оид иш юзасидан гувоҳ сифатида тергов қилинган.

Elruz.com

Тағин ўқинг
16 январ 2023
Ҳали расман тасдиқланмаган xабарга кўра 15 январдан 16 январга ўтар кечаси ишдан олинган собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев 16 январ ...
16 август 2019
Мана, ҳайит ҳам ўтди. Бор товоғим – кел товоғим тугаб, кундалик ташвишларга қайтдик. Ҳаëт табрик откриткаларидаги каби ранг-баранг эмас.  ...
15 апрел 2017
15 апрел куни ёзувчи Нодир Норматовни таниқли рассомлар, ижодкорлар сўнгги йўлга кузатишди. Марҳум Тошкентдаги «Яланғоч ота» қабристонида дафн қилинди. ...
15 феврал 2023
Ўрусия шаҳарларидан биринда бир қизалоқ яшарди. Сочи сариқ, кўзи кўм-кўк қизгина. Бир куни шу қизнинг отасига военкоматдан повестка келди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...